Биринчи қисм
Веб-саҳифада реклама сиёсати
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Матнли реклама
- Контекст реклама
- Баннер рекламаси
Веб-саҳифада реклама сиёсати. Реклама сиёсати – бу таҳририятнинг коммуникатив
сиёсати доирасида реклама соҳасидаги асосий стратегик йўналишларнинг йиғиндиси. Реклама веб-сайтларнинг ягона даромад манбаи саналади. Аммо бу, сайтда реклама қанча кўп бўлса, унинг самараси шунча ортади, деган гап эмас. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ОАВ ўз реклама сиёсатига эга бўлиши тақозо этилади. ОАВ веб-сайтида қандай турдаги рекламадан фойдаланиш мумкин? Интернет-реклама бир неча хилга бўлинади: Матнли реклама Контекст реклама Баннер рекламаси Матнли реклама – мақола, интервью, лавҳа, корреспонденция каби жанрларда берилган информацион, таништирувчи ёки таҳлилий реклама ахбороти. Бундай кўринишдаги реклама веб-саҳифанинг маълумотга тегишли рукни ва мавзуси остида берилиши мумкин. Одатда бундай матн енгил услубда, изоҳлар билан тўлдирилган шаклда ва қайта алоқа воситасини кўрсатган ҳолда тузилади. Матннинг сўнггида, албатта, ўқувчиларга маълумотнинг реклама сифатида тақдим этилгани ҳақидаги изоҳ берилиши керак. Контекст реклама кўп ҳолларда материал таркибида, фотосурат ортида яширинган маълумот сифатида берилади. Масалан, иқтисодий мавзуни ёритувчи мақоланинг таркибида бирор сўз орқали реклама материалига йўлланма берилади. Дейлик, маълумот энергетика соҳасидаги ўзгаришлар мавзусида таҳлилий ёритилади. Унда «энергоқувват» сўзи ажратилиб, шу хизматни ташкил этувчи муассаса ёки ишлаб чиқарувчи ташкилот сайтига, ёхуд у ҳақидаги маълумотга йўлланма берилади. Фотосуратлар ҳам шу тарзда йўлланма орқали бошқа манбага чиқиш имконини бериши мумкин. Баннер рекламаси Интернетда энг кўп тарқалган ва фақатгина глобал тармоқ учун хос реклама туридир. Бу хилдаги реклама эълонлари ўз самарасини бир неча йилдирки, исботлаб келмоқда. ОАВ томонидан веб-сайт яратиш ғояси пайдо бўлгач, саҳифа структурасида реклама майдони учун жой ажратиш керак. Шуни инобатга олиш керакки, веб-саҳифаларда жойлаштирилаётган реклама баннерлари сайтни техник жиҳатдан оғирлаштириши мумкин. Сайтнинг экранда секин пайдо бўлиши, тўлиқ очилмаслиги уни яратишда мураккаб маълумотлардан, айниқса фото ва флеш анимациялардан кўп фойдаланилганидан далолат беради. Шунинг учун маълумотларни кўзни қамаштирувчи, экрандан ўқишда халақит берувчи шаклда эмас, қатъий тизимда жойлаштирилиши мухим. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling