Биринчи қисм
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интернетдаги нашрларнинг тавсифланиши.
Интернет журналистикаси деганда биз Интернет тармоғида мавжуд on-line нашрларни,
босма оммавий ахборот воситаларининг веб-кўринишини ҳамда фақат глобал тармоқ муҳитида фаолият юритувчи интернет нашрларини тушунамиз. Айни кунда мазкур тушунча таркибига ахборот агентликлари, ТВ ва радионинг интернетдаги фаолиятини ҳам қамраб олишимиз ўринли, негаки уларнинг кўлами тобора ортгани сайин, ўзига хос ишлаш тизими, механизми, тамойиллари шаклланмоқда. Интернет тизимида ва у орқали ахборот тақдим этаётган ОАВда мультимедиалик, интерактивлик ва тезкорлик биринчи даражага кўтарилади. Интернет нашрнинг ОАВ сифатида фаолият юритиши ҳуқуқий жиҳатдан ҳам белгилаб берилган. Янги таҳрирдаги «ОАВ тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2007 йил 16 январь) 4-моддасида «Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир”, деб белгиланган. Қонуннинг 3-бобига кўра, Интернет нашрларини ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказиш муассиснинг ихтиёрига кўра амалга оширилади. Интернетдаги нашрларнинг тавсифланиши. Интернетдан жой олган медиа ресурсларни тавсифлаганда, уларни бир-биридан фарқ қилувчи бир неча жиҳати мавжудлигини инобатга олмоқ керак. ОАВ веб-муҳитда ўз саҳифасини очар экан, унга бир неча вазифаларни юклаши мумкин. Баъзи оммавий ахборот воситалари интернетда анъанавий нашрининг электрон вариантини жойлаштирса (www.mohiyat.uz, www.hurriyat.uz, www.dp.uz, www.diyonat.uz), баъзилари ташкилот ҳақида маълумот берувчи корпоратив саҳифани очади (давлат органларининг веб-сайтлари, турли ташкилот ва муассасаларнинг веб-саҳифалари) ва у ўзига яраша «visit card» вазифасини ўтайди. Лекин, айни даврда алоҳида эътибор тўлиқ on-line режимда фаолият юритувчи электрон ресурсларга (www.region.uz, www.uzreport.com, www.gorizont.uz, www.gzt.uz, www.security.uz) қаратилмоқда. Интернетда мавжуд ОАВини яна бир неча жиҳатга кўра тавсифлаш мумкин. Биринчидан, веб-манбаларнинг қамраб олаётган мавзу кўламига қараб интернетда таклиф этилган ОАВ: 44 Монотематик — бир мавзу доирасида маълумотлар бериб борувчи ихтисослашган веб- сайтлар; Политематик – турли йўналишларни қамраб олувчи, давр талабига кўра мавзу кўламини кенгайтира оладиган веб-манбаларига бўлинади. Иккинчидан, улар жанр хусусиятига кўра фарқланади. Интернет нашрнинг мазмуни ва жанр хусусиятидан келиб чиқиб, уларни: янгиликлар манбаи; таҳлилий ресурслар; муаллифлик сайтлари; кўнгилочар сайтлар; таҳририят веб-саҳифаларига ажратиш мумкин. Учинчидан, янги медиалар тегишлилик принципига асосан ҳам фарқланиши мумкин. Масалан, веб-муҳитда мавжуд ресурслар: давлатга тегишли манбалар; медиа компанияларга тегишли веб-ресурслар; сиёсий кучлар томонидан ташкил этилган манбалар; бизнес ташкилотларига тааллуқли бўлган медиалар; мустақил веб-саҳифалар сифатида тавсифланиши мумкин. Тўртинчидан, улар техник жиҳатдан ташкил этилганига кўра фарқланади. Бунда веб- манбанинг нафақат техник, балки мазмун жиҳатдан қандай ташкил этилгани, мақсади ва вазифалари нимадан иборат экани инобатга олинади. Хусусан, бунга кўра улар веб-сайт, веб- портал, янгиликлар узатиш гуруҳлари ва маълумот юбориш хизмати кабиларга ажратилади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling