Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/65
Sana30.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1734326
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Учинчи қисм 
Журналистика йўналишлари 
Биринчи боб 
Интернет журналистикаси 
 
Ахборот технологиялари ва замонавий журналистика 
Ахборот асри бўлмиш XXI аср жамият ҳаётининг ҳар қандай жабҳасига қатор янгиланишларни 
олиб кирди. Мазкур ўзгаришлар биринчи навбатда янги ахборот коммуникацион технологиялар 
таъсири остида юз бериб, инсон фаолиятининг ҳар бир соҳасида информацияга бўлган 
эҳтиёжнинг ортиши билан тавсифланди. Шулар қатори журналистика ҳам замонавий 
технологиялар таъсиридан четда қолмади. ХХ асрнинг якунида биз электрон газета, интернет 
журнал, рақамли ТВ ва on-line режимда фаолият юритувчи ахборот агентликлари вужудга 
келганининг гувоҳи бўлдик. Айни дамда мазкур жараён сифат жиҳатдан янги босқичга 
кўтарилиб улгурди.
Янги ахборот технологиялари, электрон ва мультимедиа воситалари, рақамли ва сунъий 
йўлдошли алоқа каналлари ҳамда интернет инсон имкониятлари, унинг тафаккури, билими ва 
ижодий бунёдкорлиги самарасидир. Мутахассислар ахборот технологиясининг асосий белгиси 
сифатида маълумотни қайта ишлаш жараёнининг муайян босқичларга бўлинишини эътироф 
этадилар. Бу эса, ўз навбатида, ушбу жараённинг батамом тартибга солиниши ва уни 


41 
автоматлаштирилган ҳолга ўтказилиши учун янги имконият яратиб берди25. Яъни, ахборот 
технологиялари деганда - коммуникатив фаолиятни амалга ошириш ҳамда маълумотни қайта 
ишлаш, ахборот ва билим тарқатиш учун фойдаланиладиган барча электрон, рақамли ва техник 
воситалар тушунилади. Кундалик фаолиятда кўп фойдаланаётганимиз компьютер, ахборот 
технологияларининг одатий ва кенг тарқалган биргина тури холос, бизга мазкур техниканинг 
функцияларини янада мукаммаллаштириб берувчи воситалар бўлмиш интернет тизими, оптик 
толали бирикмалар, намойиш этиш терминаллари, модем, сканер, принтер ҳамда ахборот 
сақлаш воситаси бўлган CD-ROM ахборот алмашиниш жараёнида тобора такомиллашиб 
бораётган технологиялар саналади.
Ахборотлаштириш – жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётининг барча 
соҳаларида ахборот ва билимлардан фойдаланиш самарасини ошириш, фуқаролар, 
ташкилотлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва ахборот жамиятига 
ўтиш учун шароитлар яратиш мақсадида АКТлардан кенг фойдаланиш жараёнидир. Замонавий 
ахборот технологиялари жамият ахборотлаштирилиши жараёнининг асосида туриб, уни 
ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади.
ОАВ фаолиятида ҳам янги ахборот технологиялари бир қанча ўзгаришларга сабаб бўлди. Айни 
улар таъсирида бугунги кун журналистикаси глобаллашув, конверсия (конвергенция), 
дигитализация (рақамлаштириш) жараёнларини бошидан кечирмоқда.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling