Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Маълумот юбориш хизмати бевосита ахборот ишлаб чиқариш жараёнига эмас, уни 
тарқатиш ва оммавийлаштиришга алоқадор бўлган информацион хизмат саналади. Мазкур 
хизмат веб-манбанинг кундалик янгиликларини куннинг аниқ белгиланган вақтида, бевосита 
ўқувчиларнинг электрон почта манзилига етказиб берувчи восита ҳисобланади. Ундаги 
маълумотлар билан бевосита шу хизматга обуна бўлган ўқувчиларгина таъминланиб туради.
Интернет муҳитида журналист ижоди. Юқорида таъкидланганидек, интернет 
имкониятлари журналистнинг ижодий жараёнига маълум янгилик ва ўзгаришларни олиб 
киради. Жумладан, тармоқнинг мультимедиа хусусияти, тезкорлик ва интерактивлик 
принциплари ижодни одатий босма ОАВ учун мақола тайёрлашдан фарқли бўлган жараёнга 
айлантиради.
Мультимедиа (мultimedia) – сўз таркибига кўра («мulti» - кўп, турли хилдаги ва «media» - 
восита) турли хил медиаларнинг йиғиндиси маъносини берувчи бу атама ахборотни турли 
шаклларда (матн, аудиоахборот, компьютер графикаси, видеомаълумот, фотосурат ва 
бошқалар) сақлаш, алмашиш ва тақдим этишга имкон берувчи техник воситани англатади.
Бугунги кунда ОАВ ходимлари фақатгина босма, ТВ ва радио ихтисослигига қараб эмас, балки 
интернет оммавий ахборот воситасида фаолият юритувчи журналист сифатида ҳам алоҳида 
тайёргарлик кўради. Анънанавий ОАВ (матбуот, ТВ ва радио)дан фарқли равишда интернет 
журналистдан буларнинг барчаси учун хос бўлган ижодий маҳоратни талаб этади. Негаки, on-
line масс-медиа учун материал тайёрлаётган журналист унинг матнини яратиш билан 
чекланмай, ўз мақоласини фотосуратлар, видеолавҳалар, жонли интервью, график 
кўринишдаги маълумотлар ва ҳоказолар билан бойитиши мумкин. Бунда у мультимедиа 
воситаларини қўллагани боис яратган мақоласи одатий «мақола» бўлиб эмас, кўп қиррали ижод 
маҳсули сифатида намоён бўлади. Бунинг учун интернет тармоғи жуда катта имкониятларни 
тақдим этади. Ижодкорнинг мазкур имкониятлардан самарали фойдаланиши, унинг 
профессионал даражаси ва маҳорати, шунингдек, техник воситаларнинг қўлланилишига ҳам 
боғлиқ. Интернетда мультимедиа хусусиятини жамлаган маълумот жойлаштириш учун 
таҳририятда рақамли фотоаппарат ва диктофон бўлиши ҳамда мазкур техник воситаларни 
қўллаб-қувватловчи компьютер дастурлари ўрнатилиши лозим.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling