Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Информацион интервью анъанавий журналистикага хос бўлгани каби, Интернет-
журналистикада ҳам бирор воқеа, ҳодиса ёки вазият тўғрисида (уни таҳлил этмасдан) ахборот 
бериш мақсадини кўзлайди. Аммо газета ва журналлар услуби ва талабидан фарқли равишда 
виртуал муҳитда ундаги савол-жавоблар тили максимал даражада соддалаштирилган, сўзлашув 
услубига хос бўлиши, телевидение ва радио эфири орқали узатилган интервьюга нисбатан жуда 
қисқа ва лўнда ифодаланган ёки аксинча, Интернетнинг «чексиз» майдонидан келиб чиқиб 
жуда катта ҳажмда бўлиши мумкин. Тармоқнинг конверсион ва интерактив имкониятлари 
информацион интервью каби жанрнинг ижодий жараёнига ўзгартириш киритиб, унда 


51 
кузатувчилар сифатида дунё бўйича кўп сонли on-line аудиторияни жалб қилиш ва бевосита 
унинг иштирокида материал яратиш имконини беради. Виртуал муҳитда тақдим этилаётган 
бундай материаллар Интернет орқали турли шакллар (видеотрансляция, матнли ёки аудио 
эшиттириш) йиғиндиси сифатида тарқатилиши мумкин. Интернет ОАВ саҳифаларида 
интервью матн орқали берилган савол-жавоблар тизими билан чекланмасдан, жонли овоз билан 
бойитилган ҳолда матннинг ўзида аудио ёки видеолавҳага йўлланма (ссылка) бериши ҳам 
мумкин.
Репортаж. ТВ, радио, газета ва журналларнинг энг оммабоп жанрларидан бири бўлмиш 
репортаж Интернет муҳитида ҳам оммалашган усул саналади. Кўпинча у анъанавий ОАВнинг 
электрон саҳифаларидаги оригинал материалнинг кўчирмаси сифатида намоён бўлади. 
Интернет тармоғи орқали узатиладиган репортаж жанридаги информацион материалларда 
кузатув методидан самарали фойдаланилади. Ишнинг натижаси матн, видео ва аудио 
уйғунлигида яратилган репортажлар мисолида акс этади. Репортаж яратиш вақтида on-line 
ҳолатда ишловчи репортёр билан унинг анъанавий матбуотда фаолият юритувчи ҳамкасби 
олдига қўйиладиган мақсад битта, у ҳам бўлса, томошабин, ўқувчи ёки тингловчида, «воқеа 
иштирокчиси» туйғусини шакллантириш26. Бунга у воқеалар изчиллигини узмаган ҳолда, 
тезкор ахборот бериб бориш орқали эришади. Аммо on-line журналист, ўз ҳамкасбидан фарқли 
равишда, фактларни айни пайтда содир бўлаётган ҳодисалар тафсилоти билан узатиш 
имконига эга. Бунинг учун у телевизион журналистикадаги каби ахборот дастури вақтини 
кутиши ёки радиодаги каби узатилаётган бошқа дастур якунини кутишга эҳтиёж сезмайди. 
Журналистнинг материали қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда яратилиши мумкин:
- кундалик воқеа ривожини акс эттириш. Бу хил репортаж усули маълум вақт мобайнида 
ривожланиб, ўзгариб бораётган вазиятни ёритишда қўлланилади. Масалан, Югославиядаги 
ҳарбий можаро, Афғонистондаги антитеррор операция, Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида 
тезкор ахборот берилиши; 
- вазият билан таништириш жараёнида юзага келган воқеа-ҳодисаларни атрофлича 
жонлантириш (уруш ва болалар, қочоқлар лагери ва ҳоказо). Бундай йўл воқеа жадал 
ривожланмаган ёки ундан кейинги бирор ҳолатни акс этишда қўлланади. On-line репортёр учун 
маълум воқеани акс эттириш ёки бирор вазиятни ёритиш билан бирга аудиториянинг ушбу 
мақолага муносабатини билиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling