Биринчи қисм


Муаллиф билан алоқа ўрнатиш имконияти


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Муаллиф билан алоқа ўрнатиш имконияти. Интернет бу чексиз ижодий сарҳадларни 
очиб берувчи макон. Интернет нашр учун мақола тайёрлаётган журналист аудитория билан 
интерактив алоқа ўрнатиш имконига эга бўлса, бу восита унга янги мавзуларни топиш, 
ёритилган муаммонинг бошқа томонини кўриш, альтернатив фикр ва мулоҳазалар йиғиш 
имкониятини тақдим этади. Бунда журналистнинг ўз ўқувчилари билан ишлаш йўллари жуда 
кўп: мақола сўнггида муаллиф электрон манзилига йўлланма бериш, ёритилган масала 
юзасидан ўқувчиларни форум орқали муҳокамага чорлаш, таҳририят манзилига хат юбориш ва 


50 
бошқалар. Дунёнинг йирик интернет ОАВ тажрибасида on-line нашр фақатгина журналист ва 
таҳририят ижодий ходимларининг фаолият маҳсули бўлиб қолмай, аудитория билан бирга 
ишлаш натижасида, саноқсиз жамоатчи мухбирлар иштирокида яратилаётган оммавий ахборот 
воситаси бўлиб улгурди.
Интернет-журналистикада жанрлар хилма-хиллиги 
Интернетнинг тезкор - интерфаол салоҳияти ахборот оқимининг асосан ахборот ва таҳлилий 
жанрларда ўз аксини топишига сабаб бўлмоқда. Виртуал муҳитдаги ОАВнинг конверсион 
жиҳатлари эса бу маълумотларнинг таркиби нафақат матн, балки аудио ва видео материаллар 
билан бойитилиши учун замин яратади. Умуман олганда, Интернет маконида матбуот, радио ва 
телевидениенинг барча одатий жанрлари ўз кучини сақлайди. У ёки бу услубнинг устун 
келиши ҳамда уларнинг шаклан ўзгаришини Интернетнинг тўртинчи, яъни ноанъанавий ОАВ 
сифатида намоён бўлиши билан изоҳлаш мумкин.
Информацион жанрлар. Ҳозирда кибермаконда янгиликлар, яъни информацион жанр 
маҳсулотларининг кескин ортиб бориши кузатилмоқда. Интернетда «қуруқ» ахборот бирор 
хабар (бирон воқеа ёки ҳодиса тўғрисида маълумот) узатишда ифодаланади. Маълумки
материалнинг информацион жанрга мансублиги унда нима, қаерда, қачон ва баъзан қандай? 
деган саволларга жавобнинг мавжудлиги билан белгиланади. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling