Биринчи қисм


Информацион корреспонденция


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Информацион корреспонденция — рўй бераётган ҳодиса, юзага келаётган вазият, 
қолаверса, барча содир бўлаётган воқеаларни таърифлашдан иборат. Виртуал муҳитда 
корреспонденция жанрида яратилган материалларнинг иккита шакли мавжуд. Биринчиси, у ёки 
бу воқеани ҳақиқий фактлар асосида акс эттиришга қаратилган бўлса, иккинчиси, муаллиф 
маҳорати натижаси ўлароқ, вазиятнинг қандай ўзгариши ҳақидаги мулоҳазалар, 
огоҳлантирувчи иборалар, кейинги репортажнинг баъзи тафсилотлари билан «жонланади». 
Бунда on-line журналистнинг мақсади, аудиторияга ўзаро алоқадор сабаб ва натижалар, мазмун 
ва моҳиятни чуқур ёритмаган ҳолда воқеани қандай бўлса, шундайлигича етказишдан иборат. 
Ҳисобот — маълумот, ахборот, фикр, тажриба, муҳокама ва нуқтаи назарлар билан ўзаро 
алмашиш мақсадида ўтказилган конференция, сессиялар, йиғилиш, форум ва семинар сингари 
тадбирларни аксарият жанрларга хос бўлмаган тарзда баён қилишга қаратилган. Муаллифнинг 
вазифаси тадбир ҳақидаги энг асосий маълумотларни баён қилиш, мурожаатнома, келишув, 
сертификат топшириш, тегишли қарорлар қабул қилиш каби якуний ҳужжатлар ҳақида ҳисобот 
қилишдир. Материал устида ишлаётган интернет-журналист газета ҳисоботи учун 
қўлланиладиган воситалардан фойдаланади. Ҳисоботни жонлантириш учун имкон қадар 
фотосуратлардан кенг фойдаланиш, алоҳида иштирокчи ва сўзга чиққанлар ҳақида маълумот 
бераётганда эса уларнинг фотосуратларини бериш мақсадга мувофиқдир.
Кичик мақола. Интернетда кичик мақола ахборот-хронологик хусусиятларга эга бўлган 
саволларга анъанавий тарзда изчил жавоб бериш орқали шаклланади. Бунда, жавобларни 
ёритиш тартиби ёки улар сонининг ўзгариши ахборотнинг мақсад ва ҳажмига боғлиқ бўлади. 
Кўп ҳолларда бундай маериалларда асосий факт қуйидаги изчилликда шарҳланади: 
умумийлаштириш, сўнг эса уни тасдиқловчи далилларни келтириш. On-line журналист 
томонидан кичик мақола жанрида яратилган ва анъанавий газета электрон саҳифаларида 
жойлаштириладиган материаллар одатда бу жанр талабларига тўлиқ амал қилади, яъни улар 
тезкор, муҳим, аниқ ва лўнда ифодаланган бўлади. Интернет-журналистика талабларидан келиб 
чиққан ҳолда маълумотни воқеалар ривожига қараб, ҳар 20-30 дақиқада янгилаб бориш мазкур 
жанрнинг тезкорлик хусусиятини оширишга имкон беради. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling