Биринчи қисм
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Журналистика кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлилий интервьюда
Таҳлилий корреспонденция воқеанинг муҳим бир томонини ёки бирор фактни қайд
этади, қолган тафсилот ва қарашлардан эса, танланган фактни акс эттириш ва таҳлил қилиш учун кўмакчи восита сифатида фойдаланади. Бунда бир қатор омиллар, жумладан, сарлавҳа танлаш ва баён этиш изчиллиги таҳлилий корреспонденцияни мақола жанридан ажратиб туради. Таҳлилий интервьюда - фактни кўриб чиқиш, ўрганиш назарда тутилади. Бундай таҳлил вазиятни кўп томонлама очиб берувчи мураккаб саволлар мажмуига асосланади. Таҳлилий on- line интервью саволларга жавоб берувчи шахсни акс эттирилаётган ҳодисани нафақат таҳлил этиш, балки масалага баҳо беришга ҳам ундайди ва айнан шу хусусият, уни бошқа суҳбатлардан ажратиб туради. Мониторинг – ҳодисани маълум тартибда «кузатиш», бирор фаолиятнинг айрим жиҳатларини мунтазам равишда, қайта-қайта «ўлчаш» деганидир. On-line журналистикада мониторинг предмети турли воқеаларнинг аниқ хусусиятларини (хусусиятларнинг қай бири танланиши мониторинг мақсадига боғлиқ) ўрганиш ҳисобланади. Мазкур жанр, дунё ҳамжамияти ёки бирор мамлакат аҳолиси эътиборида бўлган муҳим ҳодиса содир бўлган пайтда айниқса, оммавийлик касб этади. Мониторинг жараёнининг ўзига хослиги унда қўшимча усуллар, хусусан, Интернет мониторингининг ажралмас қисми ҳисобланмиш статистик маълумотлар (масалан, контент- таҳлил унда маълум вақт оралиғида бирон бир газета саҳифаларида маълум бир сиёсатчининг исм-шарифи неча маротаба қайд этилгани ҳисоблаб чиқилади) ҳам фаол қўлланилади. Мониторинг муайян ҳодисани маълум вақт оралиғидаги ривожини «аниқлаб берувчи» статистик маълумот сифатида кўздан кечириш имконини беради. Бундан ташқари, маълумотлар маълум нисбатда келтирилиб, таққосланади, умумийлаштирилади, баҳоланади, яъни матнда факт эмас, таҳлил жиҳати устун туради. Шу хусусиятларга кўра, мониторинг малакали меҳнат ва махсус социологик тайёргарликни тақозо этувчи тадқиқод тури экан, уни энг аввало, шу соҳа мутахассислари, талаб даражасида ўтказиши мумкин. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling