Биринчи тур эгри чизиқли интеграллар
Download 354 Kb.
|
birinchi tur egri chiziq int
Биринчи тур эгри чизиқли интеграллар Маълумки, интеграл математик анализнинг муҳим тушунчаларидан ҳисобланади. Унинг умумлаштиришларидан бири маърузаларда баён этилган икки ўзгарувчили функциянинг текисликдаги тўплам бўйича икки каррали интегралидир. Айни пайтда, икки ўзгарувчили функция интегралини бошқача умумлаштириш (бу конкрет амалий масалаларни ҳал қилишда зарур эканлигидан келиб чиққан) ҳам мумкин. Қуйида келтириладиган эгри чизиқли интеграл шулар жумласидандир. 10. Биринчи тур эгри чизиқли интеграл тушунчаси. Текисликда содда узунликка эга бўлган эгри чизиқни қарайлик. (47-чизма) 47-чизма Бу эгри чизиқда А дан В га қараб йўналишни мусбат йўналиш деб, унинг нуқталар ёрдамида ҳосил қилинган бўлаклашини оламиз. Натижада эгри чизиқ бўлакчаларга ажралади. Унинг узунлигини дейилса бўлаклашнинг диаметри бўлади. Айтайлик, бу эгри чизиқда функция аниқланган бўлсин. Ҳар бир да ихтиёрий нуқтани олиб, сўнг бу нуқтадаги функциянинг қиймати ни га кўпайтириб ушбу йиғиндини ҳосил қиламиз. Таъриф. Агар олинганда ҳам шундай сон топилсаки, эгри чизиқнинг диаметри бўлган ҳар қандай бўлаклаш учун тузилган йиғинди ихтиёрий нуқталарда тенгсизликни бажарса, функция эгри чизиқ бўйича интегралланувчи дейилиб, сон эса функциянинг эгри чизиқ бўйича биринчи тур эгри чизиқли интеграли дейилади. У каби белгиланади. Демак . Келтирилган таърифдан кўринадики, функция-нинг биринчи тур эгри чизиқли интеграли эгри чизиқ-нинг йўналишига боғлиқ бўлмайди. . 20. Биринчи тур эгри чизиқли интегралнинг мавжудлиги ва уни ҳисоблаш. Биринчи тур эгри чизиқли интеграл таърифидан кўринадики, у берилган функция ва эгри чизиққа боғлиқ бўлади. Фараз қилайлик, содда силлиқ эгри чизиқ ушбу тенгламалар ситемаси билан аниқланган ва бўлсин. Шу эгри чизиқда функция берилган. Download 354 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling