Биринчи вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Ўзбекистон давлат мустақиллигининг тарихий аҳамиятини тўғри изоҳланган жавобни аниқланг


Download 54.4 Kb.
bet15/32
Sana18.11.2023
Hajmi54.4 Kb.
#1785359
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
умумий тестлар (2)

13. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг тарихий аҳамиятини тўғри изоҳланган жавобни аниқланг.
а) ўзбек халқи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлди, миллий давлатчиликни барпо қилишга имконият яратилди;
б) халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида жаҳондаги барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлга киритди;
в) иқтисодиётда туб ўзгаришлар қилиш ҳамда халқнинг маънавий уйғониши учун тўла имкониятлар очилди;
г) юқоридагиларнинг барчаси.
14. Кам таъминланган ва кўп болали оилаларни, нафақа ёшидаги инсонларнинг ҳимоясини таъминлаш иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг қайси тамойилига мос келади?
а) давлат бош ислоҳатчи тамойилига;
б) кучли ижтимоий сиёсат тамойилига;
в) қонуннинг устуворлиги тамойилига;
г) иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги тамойилига.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини икки палатали парламент тизимига ўтишнинг асосий сабабларини аниқланг.
а) Ўзбекистон Республикаси қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партиялар ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат бошқарувини амалга оширишдаги фаолиятларини янада фаоллаштириш эҳтиёжидан;
б) Парламент фаолиятини кучайтириш, қонунчилик жараёнини профессионаллаштириш, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг сифатини янада оширишга бўлган эҳтиёждан;
в) Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмалари давлат ҳокимиятини тузиш ва бошқаришдаги фаолиятларини янада фаоллаштириш эҳтиёжидан;
г) Ўзбекистондаги барча ижтимоий қатламлар ва ижтимоий-сиёсий кучларни давлат ҳокимиятини тузиш ва бошқариш ишларига жалб қилиш эҳтиёжидан.
16. Ўзбекистон энг янги тарихининг биринчи босқичи қайси йилларни ўз ичига олади?
а) 1985 йилдан 1991 йилгача;
б) 1987 йилдан 1991 йилгача;
в) 1989 йилдан 1991 йилгача;
г) 1990 йилдан 1991 йилгача.
17.Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатлари Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти томонидан қачон маъқулланди ва мазкур дастурий ҳужжатлар қайси газетада эълон қилинди?
а) “Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатлари Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти томонидан 1991 йил 10 ноябрда маъқулланди ва мазкур дастурий ҳужжатлар “Ўзбекистон овози” газетасида эълон қилинди;
б) “Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатлари Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти томонидан 1989 йил май ойида маъқулланди ва мазкур дастурий ҳужжатлар “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасида эълон қилинди;
в) “Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатлари Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти томонидан 1991 йил 29 августда маъқулланди ва мазкур дастурий ҳужжатлар “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасида эълон қилинди;
г) “Бирлик” халқ ҳаракатининг дастурий ҳужжатлари Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти томонидан 1992 йил 2 март куни маъқулланди ва мазкур дастурий ҳужжатлар “Ўзбекистон овози” газетасида эълон қилинди.

Download 54.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling