Бирламчи морфологик элементлар
Билет №50 Гонококка текшириш учунаёллардан уретрадан суртма олиш техникаси
Download 101.48 Kb.
|
dermatologiya bilet javoblari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билет №51 Гонококка текшириш учун аёллардан киндан суртма олиш техникаси Аёллардан олиш техникаси
Билет №50
Гонококка текшириш учунаёллардан уретрадан суртма олиш техникаси. Аёлларнинг таносил органларидан суртма олиш. Одатда аёлларнинг уретраси (ur), бачадон бўйни (cer) ва баъзан тўғри ичак шиллиқ пардасидан суртма оли- нади. Бунинг учун аввал сийдик чиқариш каналининг кириш қисми қуруқ дока тампон билан артиб тоза- ланади. Бу ўринда шуни унутмаслик керакки, артиш учун фурацилин, калий перманганат эритмаларидан фойдаланиб бўлмайди. Чунки улар суртма таркибида ги микроорганизмларнинг морфологиясини ўзгарти- риб қўяди, бу эса диагноз қўйишда хатога йўл қўйишга олиб келиши мумкин. Стерилланган асбоблар: металл ковузлок, Фолькман қошиғи ва новсимон зондлар ёр- дамида суртмалар уларни 0,5-1,0см киритиб олинади. Билет №51 Гонококка текшириш учун аёллардан киндан суртма олиш техникаси Аёллардан олиш техникаси Предмет ойнасини чизикли калам билан чизиб тенг 3 кисмга булинади. 1-кисмга С, уртанчисига V, 3-кисмига U белгиси куйилади. Бемор аёл гинекологик креслога ёткизилади. Гинекологик ойна куйилади. Цервикал канални огзи пахта уралган лупчик билан артилади. Фольман кошикчаси билан сервикал каналдан материал олинади ва уни ойнанинг С кисмига суртилади. Кейин киннинг орка гумбази пахта урлган таёкча билан тозаланади. Кейин эса фольман кошикчаси билан уша жойдаги шиллик кават юзасидан сидириб материал олинади ва уни предмет ойнасининг V кисмига суртилади. Бундан кейин ойна олиб ташланади уретранинг огзидан 1 см ичкарида фольман кошикчаси билан ёки сиртмок билан материал олинади ва уни предмет ойнасиниг U кисмига суртилади. Ойна куригач, Грамм усулида буялади ва микроскоп остида курилади. Билет №52 Гонококка текшириш учун аёллардан бачадон буйнидан суртма олиш техникаси Вагиноскопия – кин шиллик каватларида уткир ва ним уткир яллигланиш холлари булмаганидагина Валентин системасидаги аёллар уретроскопи билан килинади. Кизларнинг кизлик пардаси эластик булиб, уретроскоп тубуси (Шарьер шкаласи буйича № 23-27) осонгина утади. Касал киз гинекологик креслога ёткизилади кейин жинсий аъзолар 0,5% хлорамин эритмаси билан тозалаб артилади. Сунгра уретроскоп тубуси утазилиб, ёриткич системаси уланади. Биринчи уретроскопда бачадон буйинчаси курилади, бачадон буйинчасининг шиллик кавати сог болаларда окиш-пушти рангда булиб, кин шиллик каватидан очрок булади. Цервикал каналчадан нормада хеч нарса ажрамайди. Бачадон буйинчаси курилиб булгач, уретроскоп тубуси бироз оркарокка тортилиб, кин деворларининг шиллик кавати курилади. Уткир сузак касалида бачадон буйинчасининг шиллик кавати тук кизил булиб, буйинча атрофида эрозиялар булади. Цервикал каналча жарохатланганда ичидан шиллик-йирингли ёки шиллик-лойка шилимшик лентасимон ажралиб чикади. Кин шиллик кавати кизарган, бурмалар калинлашган, кинда ва бурмаларда куп микдорда йиринг булади. Уткир ости сузакда – бачадон буйинчаси ва кин шиллик кавати камрок кизарган булиб, купинча чекланган характрга эга булади. Торпид сузакда – вагиноскопияда кизариш ва шилимшик – йирингли ажралма факат киннинг орка деворида булади. Download 101.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling