Фискал сиёсат ва давлат бюджети


Download 59.71 Kb.
bet1/9
Sana01.05.2023
Hajmi59.71 Kb.
#1420236
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ФИСКАЛ СИЁСАТ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ


ФИСКАЛ СИЁСАТ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ.

Солик тизими
Солик турлари
Прогрессив соликлар
Регрессив соликлар
Пропорционал соликлар
Лаффер эгри чизиги
Фискал сиёсат
Автоматик фискал сиёсат
Умумий фискал сиёсат
Давлат бюджети
Бюджет дефицити



10.1. Солик тизими.
Хар бир мамлакатда давлат харажатлари ва соликка тортиш масалаларига кўп эътибор берилади. Бозор иктисоди амал киладиган давлатларда турли хилдаги соликлар кўлланилади. Соликка ишловчиларнинг иш хаки, уларнинг харажатлари, хамда мулклари тортилади. Солик огирлиги хам уч хўжаликларига , хам фирмаларга юклатилади. Солик сифатида сезиларли микдор тортиб олинади. Соликка тортиш масаласи алохида тадкикот объектидир, шунинг учун факат асосий саволларни кўриб ўтамиз.
Хар кандай мамлакатда хам ишлаб чикарувчилар, хам истеъмолчилар соликни одиллик ва тенг ундириш нуктаи - назаридан бахолашга харакат киладилар. Кандай килиб солик тизимини одил килиш мумкин? Кандай килиб хар кандай фирма ва хар кандай уй хўжалигининг солик олдида тенглигига эришиш мумкин? Бу саволлар доимо мутахассислар мунозараси предметидир. Соликка тортиш тенглиги деганда нимани тушуниш керак? Масалан, даромадига карамасдан хамма бир хил микдорда тенг солик тўлайди, деб хисоблаш мумкин. Лекин бу одил бўлмайди. Тенглик деганда хар кандай ишловчининг даромадидан (соглом ва инвалид, кўп фарзандли ва бўйдок) бир хил хисса (масалан 40%) ундириш тушунилиши мумкин. Бу тизим хам ноодил хисобланади. Яна тенгликни шундай аниклаш мумкинки, солик ундирилгандан кейин, хамма ишловчилар бир хил даромадга эга бўлсин. Бундай холатда кандайдир ўртача даромаддан юкори иш хаки олиш учун кизикиш йўкотилади. Прогрессив соликка тортиш тушунчасини кўллаб, одиллик ва тенгликка бахо бериш мумкин. Прогрессив соликка тортиш - алохида ишчи даромадидан ундириладиган солик кўринишидаги микдорнинг шу даромад микдорига бўлган нисбати. Бунда уч вариант бўлиши мумкин:
1) пропорционал солик - солик микдори ишловчила даромадига пропорционал;
2) прогрессив солик - ишловчи даромади канчалик паст булса шунчалик фоиз нисбатида солик катта ундирилади;
3) прогрессив солик - ишловчининг даромади канчалик юкори бўлса шунчалик фоиз нисбатида юкори солик белгиланади.
Айрим соликларнинг прогрессивлигини бахолаймиз. Масалан, акциз солиги, у айрим товарлар учун белгиланади ( спиртли ичимлик, тамаки) ва кўшилган киймат солиги - хамма товарларни сотишда ундириладиган солик. Агар, турли даромадга эга бўлган оилалар кандайдир товарларни харид килишга пропорционал микдорда пул сарфласа ( айтайлик, даромадидан 5%), унда бундай товарларни сотишга кўйиладиган солик пропорционал. Лекин, солик нон сотувига белгиланган вактда, уни хар бир одам карийб бир хил микдорда истеъмол килганлиги учун, канчалик оила камбагал бўлса, шунчалик нисбатан (фоиз нисбатида) юкори солик тўлайди. Демак, бундай товарлар сотувига солик регрессив. Бошка томондан, киммабахо товарлар бой одамлар харидида катта фоизни эгаллайди, шунинг учун бундай товарлар сотувига кўйиладиган солик прогрессив.
Солик умумий микдорида даромаддан солик катта ахамиятга эга. Бу солик ихтиёрдаги даромад функцияси хисобланади. Ўзбекистонда бу солик тизими прогрессив холда тузилган.
Кўп иктисодчилар пропорционал солик тизими одил деб хисоблашади. Пропорционалликка эришиш учун, соликка тортишнинг прогрессивлигини ошириш лозим. Даромаддан солик прогрессив ва бу солик кўринишида ундириладиган микдор катта бўлганлиги сабабли, бу муаммонинг ечими оддий кўриниши мумкин: бутун солик тизими прогрессивлигини ошириш учун даромаддан соликни ошириш керак. Лекин бу йўл нотўгри хисобланади. Даромаддан соликнинг юкорирок ставкалари давлат ундирадиган солик микдорини оширишини билдирмайди. Лаффер эгри чизиги давлат ундирадиган даромаддан солик микдорининг солик ставкасидан богликлигини акс эттиради.

10.1. Расм. Лаффер эгри чизиги.

Вертикал чизикда солик тушумлари микдори R, горизонтал чизикда - даромаддан солик ставкалари микдори - r жойлаштирилади. Агар, r = 0 бўлса, давлат хеч кандай солик тушумларига эга бўлмайди. Аникки, r = 100% бўлганда, хеч ким давлатга хаммасини тўлаш учун ишлашага кизикмайди ва бу холатда хам давлатга тушум бўлмайди. Бошка солик ставкаларида одамлар даромад хам олади ва солик хам тўлайди. Кандайдир ro солик ставкасида давлат ундирадиган даромаддан солик умумий микдори ўз максимумига эришади Ro. r ни, масалан, r1 гача оширишга харакат килиш, R микдорининг камайишига олиб келади, чунки айримлар учун камрок тўланадиган ишга ўтиш ва катта бўлмаган солик тўлаш кулай бўлиб колади.


Назарий жихатдан ro микдорини топиш кийин, шунинг учун айрим иктисодчилар уни эмперик йўл билан аниклашга харакат килишади. Бизнинг фикримизча, уни амалдаги тажрибага асосланиб, математик услубларни кўллаб, тахминан аниклаш мумкин.
Хозирги вактда гарб иктисодий адабиётида прогрессив соликка тортишнинг турли услублари таклиф этилади. Бунга биз батафсил тўхталмаймиз, чунки давлат фискал сиёсатини ўрганишда солик микдорини ундириш услублари эмас, балки улардан фойдаланиш йўллари мухимрокдир.



Download 59.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling