Фискал сиёсат ва давлат бюджети


Хакикий дефицит = автоматик дефицит + дискрецион дефицит


Download 59.71 Kb.
bet5/9
Sana01.05.2023
Hajmi59.71 Kb.
#1420236
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ФИСКАЛ СИЁСАТ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

Хакикий дефицит = автоматик дефицит + дискрецион дефицит.

Бизнинг мисолда, соликлар оширилгунча, хакикий дефицит автоматик дефицитга тенг эди (25 млрд. сўм), яъни дискрецион сиёсат нейтрал эди. NT нинг 10 млрд. сўмга оширилиши автоматик дефицитнинг микдорини ўзгартирмади, хакикий дефицит эса 15 млрд. сўмгача кискарди. Демак дискрецион дефицит -10 млрд. сўм. Манфий дефицитни бюджетнинг актив сальдосига тенглаштириш мумкин. Дискрецион сиёсат актив сальдога келтирса, у рестриктивдир.


Куйидаги коидаларни киритиш мумкин:

  1. Агар хакикий дефицит > автоматик дефицитдан, унда дискрецион дефицит > 0 ва дискрецион фискал сиёсат экспансионистик характерга эга.

  2. Агар хакикий дефицит = автоматик дефицитга, унда дискрецион дефицит = 0 ва дискрецион фискал сиёсат нейтрал.

  3. Агар хакикий дефицит < автоматик дефицитдан, унда дискрецион дефицит < 0 ва дискрецион фискал сиёсат рестриктив характерга эга.

Бу коидалар принципиал ахамиятга эга. Агар ишлаб чикариш камайиши даврида хукумат бюджет дефицитини камайтиришни хохласа, унда буни факат рестриктив дискрецион сиёсат ёрдамида амалга ошириш мумкин. Лекин унда AD янада камаяди ва иктисодий сўниш кучаяди. 10 млрд. сўм кўшимча соликлар бюджетнинг даромад кисмини оширади, лекин мувозанат NI микдорини камайтиради. Хакикатдан хам: NI = 200 + 0,8(NI + 215 - 0,25 NI) + 60 + 200; 4,4NI = 632; NI = 1580 млрд. сўм, яъни EQNI 20 млрд. сўмга камайди ва иктисодий холат ёмонлашди.
Ишлаб чикариш сўниши шароитида дискрецион сиёсат GP ни ошириш ва NT ни камайтириш йўли билан давлат бюджети дефицитини оширишга каратилган бўлиши керак. Шундагина иктисодий сўнишдан тез чикиш мумкин. Худди шундай, бюджетнинг актив сальдосини рестриктив дискрецион сиёсат натижаси сифатида талкин килиш мумкин эмаслигини кўрсатиш мумкин.

Бу формуладан маълумки,хакикий актив сальдо > автоматикдан бўлса, ристректив фискал сиёсат амалга оширилади, хакикий актив сальдо < автоматикдан бўлса, дискрецион фискал сиёсат экспансионистик характерга эга.


Шу боис, давлат бюджетини баланслаштириш муаммосига тўхталиш максадга мувофикдир. Одатда хар йили баланслаштирилган бюджетга эга бўлиш тўгрисидаги талаблар сиёсат характерга эга ва объектив иктисодий холатни хисобга олмайди. Бюджетни баланслаштириш харакатлари канчалик салбий окибатларга олиб келиши мумкинлигини исботлаш учун мисол келтирамиз. Фараз киламиз, EQNI = 1700 ва инвестициялар экзоген холда 20 млрд. сўмга кискарди. Бу NI нинг 50 млрд. сўмга 1650 гача камайишига олиб келади, яъни иктисодий сўниш бошланади. NI = 1650 бўлганда NT = 178,5; NI камайиши NT нинг тушишига ва 12,5 млрд. сўмга бюджет дефицитига олиб келади. Бу дефицит NI нинг янада камайишига йўл кўймаганлиги маълум. Сиёсий сабаблар хукуматни бюджетни баланслаштиришга харакат килишга ундайди деб эхтимол киламиз. Бунинг учун дискрецион сиёсат ёрдамида ёки соликларни ошириш, ёки давлат харидларини камайтириш зарур. Хар иккаласи хам AE ни ва окибатда NI кискартиришни билдиради. Хакикатдан хам, соликларни 12,5 млрд. сўмга ошириш NI ни 25 млрд. сўмга камайтиради. Сўниш кучайди, лекин бюджет баланслаштирилмади, чунки NI нинг 25 млрд. сўмга камайиши 6,25 млрд. сўм NT даги йўкотишлар билан кузатилади, яъни 200 ўрнига NT = 193,5 млрд. сўм. Агар бу харакатларни давом эттирсак, NI 1600 млрд. сўмгача камаяди, соф даромадлар янги формуласи эса куйидагича кўринишга эга бўлади: NT = -200 + 0,25 NI. Бундан келиб чикадики, I нинг 20 млрд. сўмга кискариши NI ни 100 млрд. сўмга камайишига олиб келади. Бу холат автоматик стабилизатор амал килмаганда кузатиладиган холатдагидай. Бюджетни баланслаштиришдаги бундай харакатлар нотўгри дискрецион фискал сиёсатга мисол бўлиши мумкин.
Яхши ўйлаб амалга оширилган фискал сиёсат, яъни баркарор иктисодий холатга олиб келувчи сиёсат, давлат бюджетининг хам дефицит, хам актив сальдосига эга бўлишни такозо этади, лекин шунга мос вактда. Дискрецион сиёсат нафакат бюджет дефицитлиги микдорини саклаш, балки хатто унинг микдорини ошириши керак. Факат шундагина иктисодий сўнишда AD кенгайиши ва инфляцион жараёнлар пайдо бўлганда унинг камайиши мумкин. Бир канча вакт ўтгандан кейин (бир неча йил) дефицитлар ва актив сальдолар бири бирини коплайди.



Download 59.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling