Фискал сиёсат ва давлат бюджети


Download 59.71 Kb.
bet3/9
Sana01.05.2023
Hajmi59.71 Kb.
#1420236
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ФИСКАЛ СИЁСАТ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

10.3. Автоматик фискал сиёсат.
Оддий дискрецион фискал сиёсатда GP ва NT NIдан боглик эмас деб кабул килган эдик. Бу богликликни хисобга олсак, шароит бошкача бўлади: давлат харажатлари ва соф соликлардаги ўзгаришлар давлат аралашувисиз, автоматик равишда содир бўлади. Бундай холатда GP ва NT ўзгаришлари автоматик фискал сиёат натижасида амалга ошади дейиш мумкин.
NT даги автоматик ўзгаришлар AD ва NI даражаларини баркарорлаштиришга кўмаклашади. Агар бирон - бир сабабга кўра NI тушса, автоматик равишда ундириладиган соликлар T камаяди ва трансферт тўловлари GT микдори ошади. Бу эса AD ошишини рагбатлантиради ва NI тушишини камайтиради. NI ошагнда эса, аксинча, AD камайиши NI ўсишини тўхтатади.Шундай килиб, NT ва GT депрессия даврида NI пасайишини ва иктисодий ўсиш даврида NI юксалишини юмшатади.
Автоматик фискал сиёсат жараёнини мисолда кўриб ўтамиз. Фараз киламиз, EQNI = 1700; C= 200 + 0,8 DI; I = 100; GP = 200; NT = - 225 + 0,25 NI. I нинг 10 млрд. сўмга камайиши натижасида NI тушди деб хисоблаймиз. Бу холатда NI микдорини хисоблаймиз:
NI = 200 + 0,8(NI + 225 - 0,25 NI) + 90 + 200, бундан NI = 1675 млрд. сўм. I нинг 10 млрд. сўмга камайиши NIни 25 млрд. сўмга камайишига олиб келди. Агар NT ва NI функционал богликлигини хисобга олмаганимизда ( яъни мултипликатор = 5), миллий даромад 50 млрд. сўмга ошган бўларди.
NI = 1675 бўлганда, NT = -225 + 0,25 NI = 193,75 млрд. сўм, яъни соф соликлар микдори тушди. Давлат хеч кандай дискрецион сиёсат олиб боргани йўк, NT ўзгаришлари автоматик равишда содир бўлди. Соликларнинг 6, 25 млрд. сўмга камайиши, NI нинг куйидаги микдорга ошишига олиб келиши керак: NI = 6,25 MPC Mult = 6,25 0,8 5 = 25. Бу жуда кизикарли натижа: агар NI ва NT боглик бўлмаса, I нинг 10 га камайиши NI ни 50 млрд. сўмга ошишига олиб келарди; лекин NT 6, 25 га камайса, NI 25 млрд. сўмга ўсади; хар иккала жараён бирданига содир бўлганда, NI факат 25 млрд. сўмга кискаради.
Давлат бюджети GP, GT ва T ўзаро нисбатлари билан аникланадиганлиги сабабли, унга шу микдорлар ўзгариши автоматик таъсир кўрсатади. Иктисодий сўниш даврида бу давлат бюджети дефицитлигида яккол намоён бўлади. Автоматик стабилизатор бюджетга солик тушумларини автоматик равишда камайтиришга, трансферт тўловларнинг ўсишига ва бюджет дефицитига олиб келади. Сўниш даврида автоматик фискал сиёсат доим экпансионистик, ўсиш даврида эса рестриктивдир.



Download 59.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling