Мавзу: Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи


Download 15.41 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi15.41 Kb.
#1640191
TuriКодекс
Bog'liq
19-20


9- Мавзу: Жисмоний шахсларДАН УНДИРИЛАДИГАН ер солиғи.
Режа.
1. Ер солиғи тўловчилари ва объекти.
2. Ер солиғи ставкалари ва имтиёзлар.


1. Ер солиғи тўловчилари ва объекти.

Солиқ кодексига кўра ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғининг тўловчилари бўлиб ҳисобланади.


Ер солиғи тўловчилари хар йили йил бошида солиқ идоралари томонидан рўйхатга олинади.
Жисмоний шахслар учун солиқ солиш объекти ер участкалари ҳисобланади.
Бундай участкалар қуйидагича хилма-хил объектларга бўлинади.
- турар жойлар этагида ва жамоат ерларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
- хизмат юзасидан қонун хужжатларига мувофиқ берилган чет ерлар;
- мерос бўйича, хадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой, дала ховли билан биргаликда эгалик қилиш хуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
- қонун хужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
- тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.

2. Ер солиғи ставкалари ва имтиёзлар.
Ер солиғи ставкалари хар йили янги йил учун бюджет тасдиқланаётганда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади
Ер участкаси жисмоний шахсга ажратилгандан сўнг ернинг сифати солиқ тўловчининг айби билан ёмонлашганда солиқ ставкаси йил бошида белгиланган ставка билан ҳисоблаб борилади. Шаҳарлар ва шаҳар корхоналарининг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалик ахамиятига эга ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади.
Берилган ерлардан икки йил давомида фойдалинмаган жисмоний шахслардан ер солиғини уч баравар миқдорида ундирилади.
Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан (60-модда) ерларни ўз хохиши бўйича эгаллаб олган фуқароларга беш каррадан ўн каррали минимал иш хақи миқдорида жарима солинади.
Солиқ кодексига кўра қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод этилади:
- “Ўзбекистон Қаҳромони”, “Меҳнат қахромони”, унвонларига сазовар бўлган шахслар;
- учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланганлар;
- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
- ёлғиз пенсионерлар
- 1-2 гуруҳ ногиронлари;
- боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Солиқ солиш мақсадларида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар деганда ота-онадан бири ёки иккаласи вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга етмаган 5 ва ундан ортиқ бола бўлган оилалар тушинилади. ;
- шахсий пенсия тайинланган шахслар.


Қисқача хулосалар
Ер солиғи ставкалари хар йили янги йил учун бюджет тасдиқланаётганда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар.
1.Ер солиғи тушунчаси.
2. Ер солиғи тўловчилари кимлар.
3. Ер солиғи объектлари.
4. Ер солиғи ставкаларини қайси ташкилот белгилайди.
Download 15.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling