Фискал сиёсат ва давлат бюджети


Оддий дискрецион фискал сиёсат


Download 59.71 Kb.
bet2/9
Sana01.05.2023
Hajmi59.71 Kb.
#1420236
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ФИСКАЛ СИЁСАТ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

10.2. Оддий дискрецион фискал сиёсат.
Дискрецион фискал сиёсат - бу миллий ишлаб чикариш реал хажмига ва бандликга таъсир кўрсатиш, инфляция ва иктисодий ўсиш устидан назорат килиш максадида онгли равишда солик ва давлат харажатларини ўзгартиришдир. Агар, давлат максадга мувовик равишда AD ва Q ни ўзгартирмокчи бўлса, унда давлат харажатлари (G) ва соликлар (NT) микдорларига ўзгартириш киритиши керак.Дискрецион сиёсатнинг максади мувозанат Q ни тўла бандлик шароитидаги Q даражасига максимал якинлаштириш.
NI = 1500 млрд. сўмдаги иккиёклама мувозанат ўрнатиладиган оддий моделни кўриб ўтамиз. Давлат бюджети баланслаштирилган, яъни GP = 150 ва NT = 150 млрд. сўм деб хисоблаймиз. Хисоблашлар учун MPC = 0,8, даромад мультипликатори 2,5 микдорларни хам киритамиз. Бу маълумотлардан фойдаланиб, иктисод холатини яхшилаш, авваламбор ишсизлик ва инфляция билан курашда дискрецион фискал сиёсатдан фойдаланиш йўлларини бахолаймиз.
FENI = 1800 млрд. сўм ва EQNI микдоридан катта бўлсин. Бу холат паст жами талаб бўлганлиги учун ишсизликка олиб келади. Бундай ишсизликни бартараф этиш учун AD ни AE ни ошириб кенгайтириш лозим. AE ўсишининг зарурий микдори куйидагича аникланади:
AE = FENI - EQNI / Mult = 1800 - 1500 / 2,5 = 120.
Иктисод жами харажатларни 120 млрд. сўмга оширишни талаб этади. Харажатларни кенгайтиришга олиб келадиган фискал сиёсат экспансионистик деб аталади.
AE ни экспансионистик фискал сиёсат ёрдамида икки йўл билан ошириш мумкин: еки GP ни ошириш, ёки NT камайтириш. Агар GP 120 млрд. сўмга ошса, унда AE = GP = 120 ва NI = AE Mult = 120 2,5 = 300. Демак GP нинг 120 га ошиши талаб этиладиган NI нинг 300га ошишига олиб келади. Лекин NT микдори ўзгармаганлиги сабабли давлат бюджети 120 млрд. сўмлик дефицитга эга бўлади. AE ни оширишнинг иккинчи вариантини бахолаймиз. Бизга маълум бўлган NI = - NT MPC Mult формула бўйича хисоблаймиз: 300 = - NT 0,8 2,5; -NT = 300/2 = -150. Соф соликларнинг бундай камайиши ихтиёрдаги даромаднинг шу микдорга ошишига олиб келади. У эса истеъмолнинг зарур бўлган микдорга ошишига олиб келади: MPC DI = 0,8 150 = 120. Соликлар кискариб, давлат харажатлари ўзгармаганлиги сабабли, бу холда хам 150 млрд. сўмлик (биринчи вариантга нисбатан кўпрок) давлат бюджети дефицити намоён бўлади. Демак, хар кандай холатда хам жами харажатларни ошириб, ишсизликни бартараф этиш давлат бюджети дефицитига олиб келади.
Энди инфляцион холатни кўриб ўтамиз: FENI =1300, EQNI = 1500 млрд. сўм. Маълумки бу холатда мувозанат нарх даражаси ошиши билан эришилади. Нарх ошишининг олдини олиш учун AE ни кискартириш йўли билан AD ни кискартириш керак. Бундай фискал сиёсат рестриктив деб аталади. AE кискариш микдорини аниклаймиз: AE = 1300 - 1500 / 2,5 = - 80 млрд. сўм. Табиийки жами харажатларни е GP ни камайтириб, е NT ни ошириб эришиш мумкин. Соликлар ўзгармай давлат харажатларини камайтириш давлат даромадларнинг харажатлардан 80 млрд. сўмга кўп бўлишини (бюджетнинг актив сальдоси) билдиради. AE 80 млрд. сўмга кискариши учун соликларни: -NT = -80/0,8 2,5; NT = 40 млрд. сўмга ошириш керак бўлади. Бу холатда даромадлар яна харажатлардан юкори бўлади. Оддий дискрецион фискал сиёсат сўниш даврида давлат бюджетининг дефицитига ва нархларнинг тез ўсиши даврида бюджетнинг актив сальдосига олиб келади. Дискрецион сиёсатнинг асосий вазифаси - Q ва AD циклик ўзгаришларига карши харакат килишдир.



Download 59.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling