Фискал сиёсат ва давлат бюджети


Диагностик текшириш учун тестлар


Download 59.71 Kb.
bet9/9
Sana01.05.2023
Hajmi59.71 Kb.
#1420236
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ФИСКАЛ СИЁСАТ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

Диагностик текшириш учун тестлар:

1. Инфляцияга карши яккол ифодаланган фискал сиёсат кўйидагиларни назарда тутади:


а) соликлар микдорини ошириш ва давлат харажатларини камайтириш;
б) хам солик тушумларини, хам давлат харажатларини камайтириш;
в) соликларни ва давлат харажатларини ошириш;
г) соликларни камайтириш ва давлат харажатларини ошириш;
д) соликлар ва давлат харажатлари даражасининг доимийлиги.

2. Таклиф иктисоди назариясига биноан бюджет экспансияси сиёсати эхтимоллайди:


а) соликларнинг сезиларли ўсишини;
б) бюджет ортикчалиги ва соликларнинг кам ўсишини;
в) соликларнинг сезиларли камайишини;
г) хамма юкоридаги жавоблар тўгри;
д) хамма юкоридаги жавоблар нотўгри.

3. Кейнснинг "умумий назариясида" эхтимол килинади:


а) нарх-наво ва иш хаки баркарор;
б) жами таклиф эгри чизиги горизонтал тўгри чизикдан иборат;
в) давлат харажатлари ўзгариши ЯММ микдорига таъсир этиши мумкин;
г) солик сиёсатидаги ўзгаришлар ЯММ микдорига таъсир килиши мумкин;
д) хамма юкоридаги жавоблар тўгри.

4. Иктисод мувозанат холатда. Агар давлат солик тушумларини ўзгартирмай туриб, ўз харидларини 2 млрд. сўмга оширса, мувозанатдаги ЯММ кандай ўзгаради? Маълумки, истеъмолга чекланган мойиллик - 0,75, импортга чекланган мойиллик 0,25.


а) 4 млрд. сўмга камаяди;
б) 2 млрд. сўмга ўсади;
в) 6 млрд. сўмга ўсади;
г) 8 млрд. сўмга ўсади;
д) 4 млрд. сўмга ўсади.

5. Иктисод мувозанат холатда. Агар давлат солик тушумларини ўзгартирмай туриб, ўз харидларини 2 млрд. сўмга оширса ва даромаддан соликни 2 млрд. сўмга камайтирса, мувозанатдаги ЯММ кандай ўзгаради? Маълумки, истеъмолга чекланган мойиллик - 0,75, импортга чекланган мойиллик 0,25.


а) 4 млрд. сўмга камаяди;
б) 2 млрд. сўмга ўсади;
в) 6 млрд. сўмга ўсади;
г) 8 млрд. сўмга ўсади;
д) 4 млрд. сўмга ўсади.

6. Агар иктисод мувозанат холатда бўлса, унда:


а) истеъмол харажатлари инвестицияларга тенг бўлиши керак;
б) тадбиркорлар даромадлари ялпи инвестицияларга тенг бўлиши керак;
в) истеъмол харажатларининг кандай ошиши инфляцион фаркка олиб келиши керак;
г) турли даражадаги бюджетлар мувозанатда бўлиши керак;
д) хамма юкоридаги жавоблар нотўгри.

7. Соликка тортиш ва харажатлар сохасидаги хукумат сиёсати куйидагича номланади:


а) пулнинг микдорий назариясига асосланган сиёсат;
б) монетар сиёсат;
в) фаолият цикли;
г) фискал сиёсат;
д) даромадларни таксимлаш сиёсати.

8. Кейнс назариясига асосан:


а) Бозор механизми иктисодиётнинг мувозанат холатини кафолатлайди;
б) тўла бандлик шароитида нархлар ўзгармас бўлган холатда бозор механизми даромад ва ишлаб чикаришнинг мувозанатини таъминлашга тўла ишонч йўк;
в) иктисод даромад ва ишлаб чикаришнинг хохланган даражасига эришиши учун жами талаб тартибга солиниши керак;
г) Хамма юкоридаги жавоблар тўгри;
д) факат б) ва в) жавоблар тўгри.

9. Мувозанатлашган бюджет мультипликатори тамойилига асосан соликлар ва давлат харидларининг бир микдорда камайиши:


а) миллий даромад ва ишлаб чикариш даражасини ўзгартирмайди;
б) хусусий инвестицияларни сикиб чикаришга кўмаклашади;
в) миллий даромад ва ишлаб чикаришнинг мувозанат даражасини оширади;
г) аввал мувозанатдаги бюджет дефицит холат томонга харакатини вужудга келтиради;
д) миллий даромад ва ишлаб чикаришнинг мувозанат даражасини пасайтиради.

10. Агар хукумат хакикий СММ даражасини оширмокчи бўлса:


а) соликларни камайтиради;
б) давлатнинг товар ва хизматлар харидини камайтиради;
в) трансферт тўловлариникамайтиради;
г) бюджет дефицитлиги даражасини камайтиради;
д) факат а) в г) жавоблар тўгри.

11. Иктисод тўла бандлик шароитида мувозанатда. Хукумат инфляцияга йўл кўймасдан, яъни ЯММнинг мувозанатлашган даражасини саклаб колган холда, товар ва хизматлар харидини 10 млрд. сўмга соликлари кўтариш билан бирга оширишни кўзламокда. Соликлар канчага оширилиши керак?


а) 10 млрд сўмдан кўп;
б) 10 млрд. сўм;
в) 10 млрд сўмдан кам (факат 0 эмас);
г) 0;
д) 0 дан кам, яъни солик тушумлари пасайтирилиши шарт.

12. Давлат карзи бу олдинги:


а) давлат харажатлари;
б) бюджет дефицитлари;
в) бюджет дефицитлари минус бюджет ортикчалиги;
г) бюдет ортикчалиги минус бюдет дефицити;
д) мамлакат химояси харажатлари.

13. Давлат карзи давлатни банкротликка олиб келмайди, чунки у:


а) карзни коплаши шарт эмас;
б) карзни кайта молиялаштириш мумкин;
в) муомалада пул массасини ошириши мумкин;
г) хамма юкоридаги жавоблар тўгри;
д) хамма юкоридаги жаволар нотўгри.

14. Давлат карзи кандай иктисодий окибатларга олиб келиши мумкин?


а) миллий иктисоднинг ишлаб чикариш имкониятларини кискартириши;
б) хаёт даражаси пасайиши;
в) жамият аъзолари ўртасида миллий бойликнинг кайта таксимланиши;
г) жами миллий харажатларнинг ошиши;
д) хамма юкоридаги жавоблар тўгри.

15. Агар хукумат хар йили мувозанатли бюджетга интилса, унда бундай бюджет:


а) иктисодий цикл чегарасида тебранишларни пасайтиради;
б) иктисодий цикл чегарасида тебранишларни кучайтиради;
в) ишлаб чикариш хажми ва бандликка хеч кандай таъсир кўрсатмайди;
г) инфляцияни пасайтиришга кўмаклашади;
д) жами талабларни рагбатлантиради.

16. Куйидаги тасдиклардан кайси бири тўгри? Сезиларли бюджет дефицити нимага имкон яратади?


а) процент ставкани пасайтириш, миллий валюта халкаро кийматини пасайтириш ва соф экспорт хажмини оширишга;
б) процент ставкани кўтариш, миллий валюта халкаро кийматини ошириш ва соф экспорт хажмини камайтиришга;
в) процент ставкани кўтариш, миллий валюта халкаро кийматини пасайтириш ва соф экспорт хажмини оширишга;
г) процент ставкани кўтариш, миллий валюта халкаро кийматини ошириш ва соф экспорт хажмини оширишга;
д) процент ставкани пасайтириш, миллий валюта халкаро кийматини ошириш ва соф экспорт хажмини оширишга.

17. Тўла бандлик шароитида катта бюджет дефицити нимага олиб келади?


а) Экспортнинг импортдан кўплигига;
б) миллий валюта халкаро кийматининг пасайишига;
в) харажатлар ошиши билан боглик бўлган инфляцияга;
г) реал процент савка ўсишига;
д) реал процент ставка камайишига.

18. Давлат бюджети дефицити кандай холатда пайдо бўлади?


а) давлатнинг активлари микдори унинг мажбуриятлари микдоридан кўп;
б) давлат харажатлари солик тушумларидан юкори;
в) давлат харажатлари камайганда;
г) солик тушумлари кискарганда;
д) давлат мажбуриятлари унинг активларидан кўп.
Download 59.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling