Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


III боб Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти


Download 402 Kb.
bet10/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

III боб


Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти


15-модда. Миллий оммавий мансабдор шахсларга пора бериш

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради:


a) оммавий мансабдор шахсга шахсан ёки воситачилар орқали ушбу мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида, бирон ноқонуний афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш;
b) бирон мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мақсадида мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун бирон ноқонуний афзалликни шахсан оммавий мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш.


16-модда. Хорижий оммавий мансабдор шахсларга ва оммавий халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахсларига пора бериш
1. Ҳар бир иштирокчи Давлат хорижий оммавий мансабдор шахсга ёки оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс халқаро ишларни юритиш юзасидан тижорат ёки бошқа ноқонуний афзалликка эга бўлиш учун ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат хорижий оммавий мансабдор шахсга ёки оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.


17-модда. Оммавий мансабдор шахс томонидан мол-мулк талон-торож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилиши


Ҳар бир иштирокчи Давлат мансабдор шахснинг ўзи ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс фойда олиши мақсадида хизмат мавқеига кўра ушбу оммавий мансабдор шахснинг қарамоғида бўлган бирон-бир мол-мулк, оммавий ёки хусусий маблағларни ёхуд қимматли қоғозлар ёки исталган бошқа қимматли предметни мансабдор шахс томонидан ўғирланишини, ноқонуний ўзлаштирилишини ёки кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда ишлатилишини, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.


18-модда. Ғаразли мақсадларда мавқеидан фойдаланиш

Ҳар бир иштирокчи Давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади:


а) оммавий мансабдор шахсга ёки исталган бошқа шахсга шахсан ёки воситачилар орқали иштирокчи Давлатнинг маъмурияти ёки оммавий органидан ушбу ҳаракатларнинг биринчи ташаббускори ёки исталган бошқа шахс учун бирон ноқонуний афзалликларни олиб бериш мақсадида ушбу мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган нуфузини суиистеъмол қилиши эвазига бирон ноқонуний афзалликларни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш;
b) оммавий мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали оммавий мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс иштирокчи Давлатнинг маъмурияти ёки оммавий органидан шахсан ўзи ёки бошқа шахс учун бирон ноқонуний афзалликларни олиб бериш мақсадида ушбу мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган нуфузини суиистеъмол қилиши учун бирон ноқонуний афзалликларни талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling