Бирлашган миллатлар ташкилотининг
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИ
- БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ Нью-Йорк, 2004 йил Муқаддима
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ГИЁҲВАНД МОДДАЛАР ВА ЖИНОЯТЧИЛИК БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ Вена БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ Нью-Йорк, 2004 йил Муқаддима Коррупция – бу жамиятга жуда катта путур етказадиган даҳшатли вабодир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларини емиради, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини салбийлаштиради ва инсон хавфсизлигини таҳдид остига солувчи уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа салбий ҳодисаларнинг илдиз отиб, оммалашиб кетишига шароит яратиб беради. Ушбу ҳалокатли ҳодиса, катта ва кичик, бадавлат ёки ночор бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди, лекин у айниқса ривожланаётган давлатларга ўзининг энг фалокатли таъсирини кўрсатади. Коррупция айнан ночор бўлганларга ўлчаб бўлмас даражада катта путур етказади, чунки ривожланиш учун мўлжалланган маблағларни ўзига тортади, ҳукуматларни аҳолига асосий хизматларни кўрсатиш имконидан маҳрум қилади, тенгсизлик ва адолатсизликнинг илдиз отишига саба бўлади ҳамда хорижий инвестициялар ва ёрдамнинг кириб келишига тўсқинлик қилади. Коррупция суст иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, иқтисодий ночорлик кўламини камайтириш ва ривожланишни таъминлаш йўлида энг катта тўғоноқ ҳисобланади. Шу боис мен, энди бизда ушбу офат билан жахон миқёсида кураш олиб боришга имкон яратувчи янги бир ҳужжат қабул қилингалигидан ғоятда хурсандман. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясининг қабул қилиниши коррупциянинг олдини олиш ва илдизини қуритиш йўлида халқаро ҳамжамиятнинг қатьийлигини яққол намоён этади. Мазкур Конвенция, коррупцияга қўл урган шахсларга, улар жамият ишончини оқламасликни давом эттиришлари ҳолда, энди жамият бунга чидаб турмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантириш сифатида хизмат қилади. Конвенция ривожланишга кўмаклашиш ҳамда барча инсонларнинг фаровонлигини таъминлаш мақсадида дунё ҳамжамиятининг баркамоллик сари олиб бораётган ишларида тўғрилик, ҳуқуқ устуворлигини эъзозлаш, ошкоралик ва шаффофлик каби қадриятларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор тасдиқловчи омил сифатида хизмат қилади. Янги Конвенция ажойиб бир муваффақият саналиб, ва бир ой илгари кучга кирган –Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини мазмун жихатидан тўлдирувчи яна бир ўта муҳим ҳужжат вазифасини ўтамоқда. Мазкур Конвенция мувозанатли, таъсирли ва амалий жихатдан пухта бир ҳужжат бўлиб, у самарали саъй-ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорлик учун янги пойдевор яратмоқда. Мазкур Конвенция, барча мамлакатлар томонидан ўзларининг коррупцияга қарши кураш олиб бориш борасида ҳуқуқий ва меъёрий тизимларини мустаҳкамлаш мақсадида қўлланилиши мумкин бўлган қатор стандартлар, чора-тадбирлар ва меъёрларни ўз ичига олган. Ҳужжат, фақатгина давлат секторида эмас, балки хусусий секторда ҳам коррупциянинг энг кенг тарқалган шаклларининг жиноий жавобгарликни талаб қилувчи ҳаракатлар тоифасига киритилиши учун тегишли профилактик ва қонуний чоралар кўришга қаратилган даъватни ҳам ўз ичига қамраб олган. Бундан ташқари, БТМга аъзо давлатлардан, коррупция ёрдамида қўлга киритилган маблағлар қайси мамлакатдан ўғирланган бўлса, ўша мамлакатга қайтарилишини талаб қилувчи янги бир принципиал қоида ҳам мазкур Конвенцияда ўз аксини топган. Илк бор қўлланилаётганлиги жихати билан ажралиб турганмазкур қоидалар янги фундаментал тамойилни эълон қилмоқда ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва уни фош қилиш, шунингдек, ушбу йўл билан қўлга киритилган маблағларни қайтариш мақсадида давлатлараро ҳамкорликни янада жадаллаштириш учун замин яратмоқда. Келгусида коррупцияга қўл урган мансабдор шахсларда ноқонуний даромадларни яшириш учун имкон камаяди. Бу масала, айниқса, кўпгина ривожланаётган мамлакатлар учун жуда долзарб, чунки уларнинг юқори лавозимли мансабдор шахслари давлат бойликларини талон-тарож қиладилар, янгидан ташкил қилинган ҳукуматлар эса мамлакатни қайта тиклаш ва қуриш учун маблағларга жуда ҳам муҳтож бўладилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти учун мазкур Конвенция, кўп йил илгари, ҳали “коррупция” сўзининг ўзи расмий доираларда жуда ҳам нодир тилга олинган даврларда бошлатилган ишларнинг юксак натижаси ҳисобланади. Коррупцияга қарши кураш масаласи умумжаҳон кун тартибига киритилиши учун аввало мутахассислар даражасида, кейин эса сиёсий даражада ҳам тизимли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши талаб қилинди. Ривожланишни молиялаштириш мавзусида Монтеррей шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конвенция, шунингдек, Барқарор ривожланиш мавзусида Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги умумжаҳон учрашуви ҳам ҳукуматларга коррупцияга қарши кураш олиб боришга шай эканликларини ифодалаш ва коррупциянинг ривожланиш истиқболларига кўрсатаётган фалокатли таъсирини аҳолининг янада кенгроқ қатламларини ҳабардор қилиш учун имкон яратди. Шу билан бирга, Конвенция олиб борилган узоқ муддатли ва оғир музокаралар маҳсулидир. Бунда турли мамлакатларни ҳавотирга солаётган кўпгина мураккаб масалалар ва муаммоларни ҳал қилишга тўғри келди. Икки йилдан қисқароқ вақт ичида барча ташвиш ва хавотирларни хисобга олувчи бундай кенг қамровли ҳужжатни яратиш – бу ўта мушкул вазифадир. Бу жараён барча мамлакатлардан оқилона ҳаракат қилиш ва муросага келишни талаб қилди. Коррупцияга қарши Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича Махсус қўмита бюроси аъзоларини муборакбод этишга ижозат бергайсиз, негаки улар ўта мураккаб ишнинг уддасидан чиқиб, раҳнамоликни яққол намоён қилдилар. Шунинг билан бир қаторда, мен марҳум Қўмита Раиси Колумбия элчиси Эктор Чарри Самперга оқилона раҳбарлиги ва ишга бўлган садоқати учун алоҳида чуқур миннатдорлигинмни изхор этмоқчиман. Шунга аминманки, бугун биз бу улкан муваффақиятни нишонлаётган бир кунимизда бу инсоннинг орамизда йўқлиги учун бўлган қайғуга барчангиз ҳамдард эканлигингизга аминман. Янги Конвенциянинг қабул қилиниши жуда юксак натижага эришилганлигидан далолат беради, бироқ бу, аслида, мураккаб жараённинг бошланиши эканлигини аниқ англашимиз лозим. Конвенция имкон қадар тезроқ кучга киришини таъминлаш учун биз эришилган натижаларни янада ривожлантиришимиз керак. Мен, БМТга аъзо барча давлатларни декабр ойида Мексиканинг Мериде шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган Конвенцияни имзолаш бўйича конференцияда иштирок этиш ва мазкур Конвенцияни энг қисқа муддатларда ратификация қилишга қатъий даъват қиламан. Мазкур Конвенция тўлақонли амалга ошириладиган бўлса, у бутун дунёдаги миллионлаб инсонларнинг турмуш сифатини сезиларли даражада яхшилашга қодир. Конвенция, ривожланиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бирини бартараф этиб, Минг йиллик Декларациясида эълон қилинган ривожланиш мақсадларига эришишда бизга ёрдам беради. Ишончингиз комил бўлсинки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибияти, шу жумладан БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, ер юзидаги ана шу иллатни бутунлай йўқ қилиб ташлаш йўлидаги давлатларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларини ишга солади. Бу мураккаб вазифа, лекин, биргаликда ҳаракат қилсак, улкан зафарларга эришамиз, деб ўйлайман. Кофи А. Аннан БМТ Бош котиби Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling