Бисмилаҳир роҳМАНир роҳИМ


Аёллар эркакларнинг сингилларидир


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/20
Sana17.01.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1097344
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Энг бахтли аёл

Аёллар эркакларнинг сингилларидир 
Оллоҳ таолони кенгликда тани, У Зот сени тангликда танийди. 
Балиқ қорнида, даҳшатли зулмат ичида, денгиз зулматида, кеча зулматида дили сиқилган, 
қайғуси кўпайиб, ғами катталашган Юнус алайҳис-салом Оллоҳ таоло томон, мазлумлар 
ёрдамчиси томон, ғамгинлар Паноҳгоҳи томон, раҳмати кенг, тавбаларни қабул қилгувчи 
Зот томон шошилди ва шу сўзларни айтди-ки, у сўзлар ёқут, маржонлар каби эди гўё. 
“Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз 
жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим", деб нидо қилган (пайтини эсланг)!
И з о ҳ: Зуннун, яъни, балиқ соҳиби деб ном олган Юнус алайҳис-салом Оллоҳнинг амри 
билан ўз қавмини Ҳақ Йўлига даъват қилганида улар иймон келтирмадилар. Оллоҳнинг 
азоби тушиши ҳақида огоҳлантирганида ҳам у қавм тавба қилмади. Шунда Юнус 
пайғамбар Яратганнинг: "Сабр қил", деган буйруғини унутиб, ўз қавмининг 
иймонсизлигидан ғазабланган ҳолда ўз қишлоғидан чиқиб кетади ва ўзича "Бу ишим учун 
Оллоҳ мени жазоламас", деб ўйлайди. Лекин Оллоҳ таоло Ўз пайғамбарининг бу 
итоатсизлигининг жазосига ўзининг кенг қишлоғига сиғмаган Юнусни балиқнинг тор 
қорнига ҳибс қилиб қўяди. Шунда Юнус алайҳис-салом балиқ қорнида туриб юқоридаги 
оятда зикр қилинган каби нидо қилади. (Анбиё сураси, 87-оят). Шу он дуо дарҳол ижобат 
бўлди. Оллоҳ таоло айтади: “Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-
ғуссадан қутқардик. Биз мûминларга мана шундай нажот берурмиз”. (Анбиё сураси, 88-
оят).


Шундан сўнг Оллоҳ таоло балиққа ваҳий қилиб, Юнусни очиқ кенгликка ташлашни 
буюрди. У соҳил четига касал, мадорсиз, касал-бемор ҳолда чиқди. Унга Оллоҳнинг 
инояти келди. Уни Ўз раҳматига олди. Ва у учун у ерда қовоқ дарахтини ўстирдики, у... 
мевадир. Унинг барги кенгдир. Юнус алайҳис-салом секин-аста соғая бошлади. Унинг 
юзида ҳаёт белгилари кўрина бошлади. Зеро, Оллоҳни кенгликда таниганни Оллоҳ 
тангликда танир.
Ҳаётингни бошқаришга лойиқ бўлмагунингча ўзингни бошқаришга лойиқ бўла 
олмайсан.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling