Бисмилаҳир роҳМАНир роҳИМ
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Eng baxtli ayol [@kitob nuri]
Сабр қил, зафар топасан
Замоннинг ширинига ҳам, аччиғига ҳам сабр қилгин. Сабрга одатланмоқ тўғри йўлга бошлар. Умму Робийъа бинти Барродан ривоят қилинади. У Ҳориса ибн Суроқанинг онаси бўлиб, ўғли Бадр жанггида ҳалок бўлгач, Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг олдига у зотдан шаҳид кетган фарзанди ҳақида қалбига таскин оладиган сўз эшитиш ниятида келди ва: Эй Расулуллоҳ, менга ўғлим Ҳориса ҳақида айтинг, агар у жаннатда бўлса сабр қиламан. Агар аксинча бўлса йиғлашга тушаман, деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй умму Ҳориса, жаннатда боғлар бордир. Ўғлинг эса Фирдавси аълога етди”, дедилар. Зеро, фарзандни йўқотиш қалбни парчалайдиган, вужудни кемирадиган, жигарни майдалайдиган оғир дарддир. Мана бу аёл агар ўзи жаннатга муваффақ бўлса фарзандига йўлиқади иншаоллоҳ. Чунки унинг бу жудоликка сабр қилиши ўзининг ҳам, фарзандининг даражасини юксакка кўтаради. Агар аксинча бўлса.. Агар гўзал аёл гавҳар бўлса, фозила аёл хазинадир. Аёл сўнмас қуёшдир. Машаққатлар пайтида биз учун Ёлғиз Оллоҳдан ўзгаси йўқдир. Қани энди, ҳаёт аччиқ бўлган пайтда сен ширин бўлсанг, халқ ғазабланган пайтда сен рози бўлсанг. Ғам тушиб, қайғу ўрнашиб, алам қаттиқлашиб, мусибатлар катталашиб, йўллар торайиб, ҳийлалар танг қолган пайтда нидо қилувчи нидо қилар: Ё Оллоҳ.. Ё Оллоҳ. “Илоҳ йўқ, фақат Буюк, Ҳалим Оллоҳ бор. илоҳ йўқ, фақат Буюк Арш Парвардигори Оллоҳ бор. илоҳ йўқ, фақат осмонлар ва Ер, Улуғ Арш Парвардигори бордир”. Шундан сўнг ғам кетар, қайғу арир. Машаққат яксон бўлар. “Сизларга берилган барча ноз-неъматлар Ёлғиз Оллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга (бирон) бало-мусибат етса ҳам фақат Унгагина илтижо қилурсизлар”. (Наҳл сураси, 53-оят). Касал қаттиқлашиб, ҳолдан тойса, рангги оқариб, ҳийласи камайса, воситаси заифлашиб, табиб ожиз қолса, муолажалар ҳайратда қолиб, нафс жазавага тушса, қўллар титраб, қалб ҳаяжонга тушса дардман инсон Улуғ Оллоҳ томон юзланиб нидо қилар: Ё Оллоҳ, шунда дард тузалар, шифо бошланар, дуо тингланар: ““Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим", деб нидо қилган (пайтини эсланг)! Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз”. (Анбиё сураси, 87-88-оятлар). Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling