Бисмилаҳир роҳМАНир роҳИМ


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.89 Mb.
#1022532
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Eng baxtli ayol [@kitob nuri]

Зафар калитлари 
Азизлик калити Оллоҳга ва Унинг расулига итоат қилишдир. 
Ризқ калити Истиғфор ва тақвога шошилишдир. 
Жаннат калити тавҳиддир.
Иймон калити Оллоҳнинг оятлари ва У Зотнинг махлуқотлари ҳақида 
тафаккур қилишдир.
Яхшилик калити ростгўйликдир.
Қалб ҳаётининг калити Қуръонни тадаббур қилиш, саҳарларда тазарруъ 
қилиш, гуноҳларни тарк этишдир.
Илм калити чиройли сўраш ва чиройли тинглашдир. 
Зафар ва ғалаба калити сабрдир. 
Нажот калити тақводир. 
Яна ҳам зиёда бўлишнинг калити шукрдир. 
Охиратга рағбат қилишнинг калити дунёдан юз ўгиришдир. 
Ижобат калити дуодир. 
Кишининг табассуми қуёш шуъласидан бир шуъладир. 
“Парвардигоро, Ўзинг бизни ҳидоят қилганингдан кейин — энди 
дилларимизни Ҳақ Йўлдан оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя 
этгин! Албатта Сенгина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан!”. (Ол-и 
Имрон сураси, 8-оят). 
Қийинчиликдан кейин ғалаба лаззати бордир. 
Ўзга хонадонга келин бўлиб тушган қиз асал ойи ўтганидан сўнг онасига 
хат ёзди. Мактубда шу сўзлар битилган эди: Онажон, асал ойимиз ҳам ўтиб 


куёвинггиз билан уйга қайтдик. Тўғриси сизлар ёнимда бўлишингларни жуда 
жуда истайман. Аммо.. мен сизга эрим билан бўлган янги ҳаётимдаги 
тажрибаларим ҳақида сўзлаб бераман. Эрим яхши инсон. У мени яхши кўради, 
мен ҳам уни яхши кўраман. Уни рози қилиш учун бор кучимни аямайман. 
Онажон, менга айтган насиҳатларингизни ёдимда сақлайман, сиз менга айтган 
ҳар бир гапингизга амал қиламан. Тўйим кечаси мени ўз бағрингизга босиб, 
қулоғимга пичирлаб айтган сўзларингизни ҳар бир ҳарфини ёдда тутаман. Мен 
ҳаётга сизнинг кўзларингиз билан боқдим. Сиз мен учун гўзал намунасиз. 
Менинг бор мақсадим сиз отамга, биз фарзандларингизга нимайики қилган 
бўлсангиз мен ҳам эримга, фарзандларимга шундай қилмоқликдир. 
Дарҳақиқат сиз бизларга меҳр бердингиз. Бизларга ҳаёт тушунчасини, унда 
яшашликни ўргатдингиз. Қалбларимизга муҳаббат уруғларини сочдингиз. 
Эшик очилганга ўхшади, менимча эрим бўлса керак. У бу мактубни ўқишни, 
онажонимга нималарни ёзганимни кўришни, мен билан бирга фикр-хаёлим 
сиз билан бўлган мана бундай бахтли онларимга шерик бўлмоқни истайди. 
Сизни, отамни укаларимни ўпиб қоламан. Кўришгунча! 
Табассум ҳеч нарсани юкламайди, лекин кўп нарсани беради. 
“Парвардигоро, биздан (ушбу қилган амалимизни) ўзинг қабул айла. 
Шубҳасиз, Сен Эшитгувчи, Билгувчисан!”. (Бақара сураси, 127-оят). 
Изтироб зеҳн ва жисмни азоблайди. 
Изтироб иш вақтингда эмас, балки бўш вақтингда сени қамраб олади ва 
бу пайтда хаёл ҳар ёқларга олиб кетади. Бунинг давоси жиддий иш билан 
шуғулланмоқдир. 
Ҳаёт дақиқа ва сониялардан иборатдир. 
Сенинг маҳбуб амалинг саодатинг сирридир. 
Кишининг саодати аёлнинг икки лаби орасидан чиқадиган биргина 
ширин сўздадир. 
Қувват қалбда бўлади, жисмда эмас. 
Менинг ҳар кунги одатим, мусибат келса сабр қиламан. Неъмат келса 
шукр қиламан. 


Солиҳа аёл мустаҳкам қўрғондир. 
Қаноат тугамайдиган ҳазинадир. 
Буюк аёл мусибатлар жаҳаннамини жаннатга айлантиради. 
Гўзал сабр оқибати гўзалликдир 
Киши хулқин афзали яхшиликдир. 
Иффат каби ҳеч бир нарса аёл қадрини кўтара олмайди. 
Кечага субҳи содиқ ҳушхабарини бергин. 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling