8-мавзу. Электрон тижорат муҳитни шакллантиришда рақамли технологиялар


Download 49.45 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi49.45 Kb.
#1055662
Bog'liq
8-МАВЗУ. 13.12. 2022.

8-мавзу. Электрон тижорат муҳитни шакллантиришда рақамли технологиялар

Режа:

  • Сунъий интеллект (Artificial Intellect) технологиялари ва компьютерлар ёрдамида ўқитиш.
  • Булутли технологиялар (Cloud Computing) ва улардан фойдаланиш.

Сунъий интеллект

  • Сунъий интеллект деб, компъютерларнинг анъанавий равишда инсонлар бажарадиган ақлий ва ижодий ишларни бажара олиш қобилиятига тушунилади.
  • Яна ушбу атама билан интеллектуал машиналар яратиш илми ва технологиясини ҳам тушунадилар.
  • Сунъий интеллектнинг бундай аниқлануву 1956 йилда америкалик информатик Джон Маккарти томонидан киритилган.
  • Инглиз тилида артифиcиал интеллигенcэ сўз бирикмаси бизда “сунъий интеллект” маъносини билдирса, intelligence сўзи инглизчада “ақлли фикрлаш қобилияти” деб тушунилади.

Ҳозиргидаврда сунъий интеллеcт қуйидаги соҳаларда қўлланилади:
  • Сўзлар орқали ифодаланган матнларни қайта ишлаш;
  • Машина ёрдамида таълим бериш;
  • Эксперт тизимлар;
  • Виртуал агентлар (чат-ботлар ва виртуал ёрдамчилар);
  • Маслаҳат бериш тизимлари.
  • Британия олими Стивен Хокингнинг фикрига кўра эса, агарда инсонлар жуда ҳам қудратли сунъий интеллеcт ярата олсалар, бундай сунъий интеллеcт инсонлар учун жуда ҳавфли бўлиб қолиши мумкин.Қуйида сунъий интеллектнинг бир қанча соҳаларда қўлланилиши бўйича мисоллар кетирилади.
  • Электроэнергетикада сунъий интеллектнинг қўлланилиши Лойиҳалаш даражасида: энергоресурслар генерациясини ва унга талабни башорат қилиш, энергия генерация қиладиган жиҳозларнинг ишончлилигини чамалаш, талаб кўпайиб кетганда генерацияни кўпайтириш;
  • Ишлаб чиқаришда: ускуналарнинг профильактик ремонтини оптиналлаштириш, генерациянинг самарадорлигини ошириш, ёъқотишл;арни камайтириш ва энергоресурсларнинг ўғирланишини камайтириш;
  • Маҳсулотни бозорда реализация қилишда: Куннинг вақтига боглиқ равишда нархларни ўзгартириш ва динамик тарификация.
  • Ҳизматкўрсатишдаражасида: энг фойдали етказиб берувчини автоматик равишда танлаш, истеъмолнинг тўлиқ статитикасини тузиш, мижозларни автоматик равишда сақлаш, энергия таъминотини мижознинг одатлари ва хулқ-атворига боғлиқ равишда оптималлаштириш
  • Ишлаб чиқаришда сунъий интеллеcт
  • Лойиҳалаш жараёнида: янги маҳсулотлар яратиш самарадорлигини ошириш, меҳсулот етказиб берувчиларни автоматик равишда баҳолаш, деталлар ва эхтиёт қисмларга бўлган талабларни баҳолаш;
  • Ишлаб чиқариш жараёнида: турли хилдаги масалаларнинг бажариш жараёнини мукаммаллаштириш, йиғув линияларини автоматлаштириш, хатолар сонини камайтириш ва хомашё етказиш вақтини камайтириш.
  • Маҳсулотни бозорда реализация қилишда: баҳолаш жараёнини бошқариш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлар ҳажми башоратини амалга ошириш.

Булутли технологиялар (Cloud Computing) ва улардан фойдаланиш

  • Булутли ҳисоблаш технологиялари ғояси ўтган асрнинг охирларида пайдо бўлган бўлсада, рақамли электрон алоқа воситаларининг шиддат билан ривожланиб бориши ва электрон тизимлар фойдаланувчиларининг талаблари узлуксиз ўсиб бориши натижасида 2007-2008 йиллардан бошлаб оммавийлашиб, тезкорлик билан ривожланиш босқичига ўтди.
  • Булутли технологиялардан фойдаланиш узлуксиз ривожланиб ва муваффақиятларга эришиб бораётганлигининг сабаби жуда оддий: уларни қўллаш турли-туман антиқа имкониятларга эга ҳамда инфратузилма ташкил қилиш, хизмат кўрсатиш ва ташкилот ходимларга сарфланадиган бир қанча харажатларни тежайди.
  • Масофадаги маълумотларни қайта ишлаш марказида маълумотларга ишлов бериш ва ахборотларни сақлашга имкон берувчи дастурий-техник таъминот етарли даражада соддалаштирилиши мумкин.
  • Бундай масала ва муаммоларнинг деярли барчаси хизмат кўрсатувчи провайдер зиммасига тўлиқ юклатилади.

Булутли хизматлар яратилиши тамойилига кўра, корхона фаолияти хизматлар провайдери ва Интернет провайдернинг қандай иш олиб боришига боғлиқ бўлиб қолади.
Замонавий булутли технологиялар нафақат тайёр тармоқ ва сервер қурилмалари, балки, аста-секин ички тизимлар (embedded cloud) бозорига ҳам жадал кириб бормоқда.
Турли хилдаги қурилмаларни глобал тармоққа улаш ва бошқариш ғояси “буюмлар интернети(Internet of Things - IoT) деб юритилади.
Microsoft Windows embedded компанияси бош мененжери Кевин Даллас фикрига кўра, буюмлар интернети ғояси кўп йиллардан буён мавжуд булган, аммо бундай тармоқни амалга оширилмаганлигига сабаб - биргина бўғиннинг, яъни, булутли технологиянинг яратилмаганлиги эди.
Оммавий булут (public cloud) - бундай инфратузилмадаги булутли ҳисоблаш хизматларидан кенг халқ оммаси фойдаланиши мумкин, бунда керакли бошланғич маълумотлар уни етказиб берувчилар томонидан тақдим этилади ва корпоратив тармоқдан ташқарида жойлаштирилади.
Гибрид булут (hybrid cloud) - бу инфратузилма юқоридаги барча кўрсатилган булутли моделларини ўз таркибига олади (хусусий булут ва оммавий булут).
Одатда, гибрид булут платформаси ундан фойдаланадиган компанияда яратилади, уларни бошқариш бўйича масъулият эса корхона билан оммавий булутни етказиб берувчи ўртасида тақсимланади.
Гибрид булутнинг бир қисми оммавий булутга, бир қисми хусусий булутга тегишли бўлган хизматларни тақдим этади.
Download 49.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling