Бисмиллаҳир роҳмани Рохийм!
Ҳурматли Зулхумор Мухторовна!
Мухтарама Ҳожи Она!
Сизни шонли 60 йиллик юбилейингиз билан табриклаймиз. Кўпчилигимиз учун бу аём жуда қувончли кун ҳисобланади. Бундай байрамда Сизнинг босиб ўтган шарафли ҳаёт ва меҳнат фаолиятингиз ҳавас қилса арзигулидир.
Биргина мехнат фаолиятингизда кўрсатган ижобий хулқ, ватанпарварлик, халқпарварлик
хислатлари билан юқори натижаларга эришганликларингизни кўпчилик билади.Ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун бир неча маротаба раҳбарият томонидан миннатдорчилик ва олқишларга сазовор бўлгансиз. Аслида сиздаги бу ижобий хислатлар оилада ва талабалик йилларида шаклланган.
Талабалик йилларида ҳам намунали фаолиятингиз билан бирга тўрт йил бир неча ойлаб пахта мавсумида устоз муалимларимизга пазандалик қилиб,уларни дуоларини олгансиз. Ҳозирги кунда ўша устозларимизнинг айрим шогирдлари Академик даражасига етиб жамиятга катта наф келтирмоқдалар. Сизнинг бу хизматларингиз жуда катта маънони англатади.
Жойи келганда шуни ҳам такидлаш керакки , аёл бошингиз билан Давлат ва жамият ишини оила ташвишларидан ҳам устун қўйиб ишлаган даврлар ҳам бўлган. Бундай фидоийликларингизни яна бир бор эслашимиз керак
Иймонли, инсофли,оқил ота- оналардан қобил фарзандлар бунёд бўлади. Аллоҳга шукурлар бўлсинки сизлар тарбиялаб , вояга етказган фарзандлар ҳали ёшлигиданоқ ўзларининг аъло фазилатлари билан эл ичида танилиб улгурдилар. Келажакда улар Қиличевлар , Рўзиевлар нимага қодир эканлигини янада ёрқинроқ намоён қиладилар.
Оиланинг бу ютуқлари бобою бибилар рухларни янада шоду нурафшон этади.
Қимматли Юбиляр!
Шудай ғоятда шодиёна кунларда Сизга соғлик- саломатлик, оилавий тотувлик, бахту саодат, ва узоқ умур тилаймиз.
Доимо форзандлар, набиралар,яқинлар ва шогирдлар ардоғида бўлиб, уларнинг ютуғини,камолини кўриб юришни Аллоҳ насиб айласин.
Яратган Эгам Сизни ҳамиша ўз панохида асрасин.
Сизга юксак камоли эҳтиром билан кўп сонли дўстларингиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |