Биз спорт билан ҳамоҳангмиз


Download 0.6 Mb.
Sana31.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1143357
Bog'liq
Наманган туман 11 мактаб 19,12




ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ КАФЕДРАСИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ НАМАНГАН ТУМАНИ 11- УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА“БИЗ СПОРТ БИЛАН ҲАМОҲАНГМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ХИСОБОТИ
Тадбир ўтказилган жой: Наманган вилояти Наманган тумани, Элатан
МФЙ 11- умумтаълим мактаби спорт зали
Тадбир иштирокчилари: Тадбирда жисмоний маданият кафедраси
ўқитувчи Б. Абдуллаев ҳамда, 11-мактаб директори Н.Эгамбердиева, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси М. Жумабоев, 86 нафар мактаб ўқувчилари ва махалла ёшлари иштирок этишди.
2021йил 11-март куни Наманган вилояти Наманган тумани 11- сонли умумтаълим мактабида Наманган давлат университети жисмоний маданият кафедраси билан ҳамкорликда “Биз спорт билан ҳамоҳангмиз” мавзусида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича 5-8 синфлар ўртасида ҳамда 9-11 синфлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Спорт мусобақаларининг очилиш маросимида 11- умумтаълим мактаб директори Н. Эгамбердиева сўзга чиқиб, у ўз сўзида мусобақа иштирокчиларига келажакдаги ишларига омад тилади ва мусобақани кўтаринги рухда жамоавий холда харакатланишни ғалабага бўлган ишонч бўлишини айтиб ўтди
Тадбирда Наманган давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний маданият кафедраси ўқитувчиси Б. Абдуллаев сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилаган холда келгусида шундай мусобақаларни доимо ўтказиб туриш ва мактаб ўқувчиларини туман, вилоят, республика миқиёсидаги мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашни тилаб қолди ва спорт билан шуғулланиш инсон учун энг керакли эканини таъкидлаб ўтди.


Тадбир номи ва қисқача мазмуни: Наманган вилояти Наманган тумани 11- сонли умумтаълим мактабида Наманган давлат университети жисмоний маданият кафедраси билан ҳамкорликда “Биз спорт билан ҳамоҳангмиз” мавзусида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича 5-8 синфлар ўртасида ҳамда 9-11 синфлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўқувчи ёшларни ҳаётга бўлган қизиқишларини ошириш.



  1. 9-11 синф қизлари ўртасида Волейбол мусобақаси ўтказилиб фахрли 1-ўринни 10- синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритдилар.

  2. Стол теннис бўйича фахрли 1-ўринни 11-А синф ўқувчиси Ортиқмирзаева Умида, 2-ўринни 10-синф ўқувчиси Тошмирзаева Ноила, 3-ўринни 10-синф ўқувчиси Умарова Маржонага эгалладилар.

  3. Ўқувчилар билан спорт сохасидаги булаётган янгиликлар хакида сухбатлар ташкил этилиб болаларнинг кизиктирган саволларига жавоб беришди

  4. Шашка тури бўйича фахрли 1-ўринни 6-А синф ўқувчилари, Шахмат дан 7-Б синф ўқувчилари эгаллашдилар иштирокчиларига мактаб маъмурияти ва хомийлар томонидан эсталик совғалари берилди.







11-мактаб директори: Н. Эгамбердиева
Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling