Бизга маълумки карта, план, профил тузиш учун бажариладиган геодезик ишлар йиғиндисига съёмка дейилади
Download 84.24 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нивелирлаш, нивелирлаш рейкалари, уларнинг тузилиши ва текшириш Нивелирлар аниқлиги бўйича уч хилга бўлинади: юқори аниқликда
Н1 = НA + h1;
Н2 = Н1 + h2; Н3 = Н2 + h3; ёки НВ = НA +∑ h; Тик ёнбағирларни бир бекатдан нивелирлашда кўриш ўқи рейка устидан ўтиши ёки ерга тегиб қолиши мумкин. У ҳолда орқадаги боғловчи нуқтадан олдиндаги боғловчи нуктага баландлик узатиш учун қўшимча Х ли нуқталар деб аталувчи нуқталар нивелирланади. (2, б - расм). Бу нуқталаргача масофа ўлчанмайди ва улар профилда кўрсатилмайди. Нивелирлашда боғловчи нуқталар кўпинча 100 метрдан белгиланади. Профиль тузишда эса жой рельефи ўзгариш нуқталари баландликлари ҳам аниқланиши керак. Бундай нуқталар оралиқ ёки плюсли нуқталар дейилиб, кейинги боғловчи нуқтагача булган масофа метрлар сони билан белгиланади. Масалан, 2, а-расмдан 2 бекатдаги 2 + 60 нуқта. Уларга орқадаги рейка ўрнатилиб, с саноқ олинади. Нивелирлаш, нивелирлаш рейкалари, уларнинг тузилиши ва текшириш Нивелирлар аниқлиги бўйича уч хилга бўлинади: юқори аниқликда Н-0,5-I, II синф нивелирлаш, аниқ Н-3, Н-3К, Н-3КЛ-III ва IV синфлар нивелирлаш ва техникавий Н-10, Н-10К-техник нивелирлаш учун қўлланилади. Нивелир шифри ёнидаги сон 1 км иккиланган йўлни нивелирлаш аниқлигини, ҳарфлар эса К-компенсаторли, Л-лимбли эканлигини кўрсатади. Конструкциясига кўра нивелирлар кўриш ўқи горизонтал холга адилак ёрдамида келтириладиган ва горизонтал кўриш чизиғи ўзи ўрнатиладиган (компенсаторли) нивелирларга бўлинади. Техник нивелирлашда кўпинча аниқ Н-3 ва Н3К нивелирлари қўлланилади. Н-3 нивелирининг умумий кўриниши 4 а-расмда келтирилган. 4.-расм. а-Н-3 нивелирининг умумий тузилиши; 1-кўриш трубаси; 2-цилиндрик адилак; 3-доиравий адилак; 4-таглик; 5-кремальера; 6-махкамлаш винти; 7-қаратиш винти; 8-элевацион винти; 9-окуляр; 10-объектив; 11-кўтаргич винтлар; 12-доиравий адилакнинг тузатгич винтлари; 13-нишонча билан қирраси б –Н-3К нивелирининг умумий тузилиши: 1-кўриш трубаси; 2-кремалера; 3-доиравий адилак; 4-объектив; 5-окуляр; 6-қаратиш винтлари; 7-доиравий адилак; 8-кўтаргич винтлар. Н-3 нивелирини текшириш. Нивелирни ишлатишдан олдин унинг қуйидаги геометрик шартларни қаноатлантириши текширилади: 1. Доиравий адилак ўқи нивелир айланиш ўқига параллел бўлиши керак, яъни ZZ’ ┴ JJ’ (6-расм). Кўтаргич винтлар орқали доиравий адилак пуфакчаси адилак қутисидаги доира марказига келтирилади ва нивелир юқори қисми 1800 буралади. Пуфакча ўртада қолган бўлса, шарт бажарилган бўлади, акс холда пуфакча оғиган қисмининг ярми марказга адилак тузаткич винтлари билан, қолган ярми кўтаргич винтлар билан келтирилади. Текшириш назорат учун такрорланади. (16) ва (17) тенгламаларни ечсак, b1– b2 i1– i2 x= ----------- - ---------- 2 2 х нинг қиймати 4 мм кичик бўлса, шарт бажарилган хисобланади. Акс холда элевацион винт ёрдамида тўрнинг ўртадаги ипи b = b2 - x саноққа йўналтирилади, бунинг эвазига адилак пуфакчаси ўртадан чиқиб кетади. Download 84.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling