Бизнес-бук нима ? Франчайзингда бизнес-букнинг ўрни қанақа?
Download 15.06 Kb.
|
Бизнес
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гайдлайн нима
Бизнес-бук нима ? Франчайзингда бизнес-букнинг ўрни қанақа? Ушбу термин тадбиркорлик субъектининг ривожланиши билан алоқадор барча босқичларни ўз ичига олган бизнес жараёнлар, маркетинг стратегиялари, корхона мижозлари, мижозлар билан боғлиқ муносабатларни, умумий савдо айланмаси , бир сўз билан айтганда тадбиркорлик субъектининг самарадорлик кўрсаткичларини оширишга доир малумотлар йиғиндиси хисобланади Бизнес бук франчайзинг сохасида энг мухим хужжатлардан бири бўлиб, тадбиркорликни бошлаш ва турли иқтисодий таваккалларни минималлаштириш бўйича асосий қўлланма сифатида хизмат қилади. Франчайзер томонидан тақдим қилинаётган бизнес-бук корхонанинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун мухим ноу-хау, таъминот тизимлари, ички ва ташқи оператив жараёнлар тўғрисида маълумотларни жамлаган бўлиб, янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини сезиларли даражада соддалаштиришга ёрдам беради Франчайзинг сохасида барча корхоналар фаолиятини тавсифлаб берувчи ягона бизнес-бук консктрукцияси мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, бизнес-бук тайёрланиш жараёнида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак; Таъминот тизими ва таъминотчилар хақида тўлиқ маълумот Фаолият олиб бориш биносига қўйиладиган талаблар Махсулотларни сақлаш ва етказиб бериш сохасидаги талаблар Бизнес жараёнларни амалга ошириш учун дастурий таъминот Штат бирлиги тўғрисида маълумот Бўш иш ўринлари портрети ва уларга ишчиларни олиш бўйича қўлланма Хар бир ишчининг лавозим мажбуриятлари, ташқи кўриниши ва хуқуклари Ишчиларни мотивация қилиш сиёсати Фаолиятни кенгайтириш ва маркетинг стратегиялари Брендбук нима? Брендбук бу корхонанинг концепцияси ва бренд атрибутларини акс эттирувчи расмий хужжат хисобланади. Брендбукнинг таркибий қисмлари сифатида корхона логотипи, расмий шрифти, рангларини санашимиз мумкин. Корхона мижозлари географик жойлашувидан қатий назар, унга бир бренд – бир махсулот тушунчасини эслатувчи барча элементлар брендбукда акс эттирилади. Аниқланган хато ва камчиликлар учун қўлланиладиган санкциялар ва жарималар аниқ-равшан кўрсатиб ўтилади Брендбук яратилишида асосан 3 та ёки 4 та бўлимлардан ташкил топади Корхона илғор сураётган ғоя. Бу бўлимда корхона қамраб оладиган мижозлар портрети, туркуми ва сони , хамда мижозлар томонидан корхона махсулотларини қандай қабул қилиши кераклиги хақида маълумотлар амалий (махсулот харидидан сўнг мижоз нимага эга бўлиши), психологик (махсулот қандай хиссиётларни мужассамлантириши ), ижтимоий (қандай статусга эга бўлиши) ёналишларда акс эттирилади. Корхонанинг расмий услуби. Бу бўлимда корхонанинг визуал қўринишига алоқадор барча қонун-қоидалар; логотип, корпоратив ранглар, шрифт, макет, визитка, расмий хужжатлар бланкаси, тарқатма материаллар, сувенирлар сони, сифати ва жойлашуви хақида малумотлар тўлиқ берилади Маркетинг стратегияси. Бу бўлимда корхона фаолиятини оммалаштириш, реклама ва реклама махсулотларини етказиш йўллари , тренинглар , тадбирлар хақида маълумотлар тақдим этиладИ Гайдлайн нима? Гайдлайн бу корхонанинг фаолият усулидан фойдаланиш бўйича техник талаблар акс эттирилган қўлланма хисобланиб, визуал талаблар бўйича қонун-қоидаларни жамлайди. Бу хужжат кўп холларда бредбукнинг таркибий қисми сифатида , бази холларда алохида хужжат Download 15.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling