Бизнес План на 2010 год


Download 1.13 Mb.
bet1/6
Sana03.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1152836
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бизнес план узб


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Сирдарё ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги
Бизнесга кўмаклашув марказининг
2011 йил учун
БИЗНЕС РЕЖАСИ
Бизнес режа Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Сирдарё ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Гулистон шаҳридаги Бизнесга кўмаклашуш маркази фаолиятининг 2011 йил учун прогноз кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда Гулистон шаҳри ва яқин атрофдаги ҳудудларнинг тадбиркорлари ва хўжалик юритувчи субъектларига турли ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида тузилган.

Кириш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда «Палата» деб юритилади) тадбиркорлик фаолияти субъектларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Палата фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш;

  • республика тадбиркорларининг хорижий шериклар билан амалий алоқаларни йўлга қўйишига кўмаклашиш;

  • маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга чиқариш;

  • тадбиркорлик субъектлари – Палата аъзоларининг, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари билан муносабатларида ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш.

Мамлакат минтақаларида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларга хизматлар кўрсатувчи туман ва шаҳар Марказлари Савдо-саноат палатасининг ягона тизимини ташкил этади.

Минтақанинг тадбиркорликни ривожлантиришга оид салоҳияти

С ирдарё вилояти Ўзбекистоннинг марказида, Сирдарёнинг сўл қирғоғида жойлашган, шимоли-ғарбда Қозоғистон ва шарқда Тожикистон билан чегарадош. Гулистан шаҳри Сирдарё вилоятининг марказий қисмида жойлашган. Тошкент шаҳридан Гулистон шаҳригача бўлган масафо тахминан 120 километрни ташкил этади. Гулистон шаҳрида Тошкент-Ховос йўли бўйича темир йўл станцияси мавжуд. Шунингдек шаҳар четидан мамлакатнинг шарқий минтақаларини ғарбий минтақалар билан боғлайдиган асосий автомобиль йўли ўтади.


Статистика маълумотлари бўйича Сирдараё вилояти аҳолисининг умумий сони 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра 729,4 минг кишини, Гулистон шаҳри аҳолиси сони 2010 йил 1 январдаги 76,8 минг киши ўрнига 78,5 минг кишини (10,8%) ташкил этади. Баҳоларга кўра шаҳар аҳолисининг ҳақиқий сони статистика кўрсаткичларига қараганда анча кўпроқ, чунки бошқа туманлар ва шаҳарлар аҳолиси ҳам ишлаш учун вилоят марказига келади. Сирдараё вилояти ер майдони ҳажми бўйича (4,3 минг км²) республикада (13 вилоят ичида) 12 ўринни эгалайди. Сирдарё вилояти бўйича ялпи минтақавий маҳсулот 2010 йилда 1008,3 млрд. сўмни ташкил этди, ўтган йилдагига нисбатан ўсиш тахминан 10%.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling