Бизнес психологияси
Download 184.23 Kb.
|
Бизнес психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Ижтимоий-сиёсий нотиқлик
- II. Илмий (академик) нотиқлик
Оғзаки Нутқ. Хар қандай ишнинг ечими на факат билиш, балки коммуникатив жараён хамдир. Агар билиш томони кўпинча ёзма нутқ шаклида гавдалантирилса, коммуникатив жараён эса асосан оғзаки нутқ билан боғлиқдир. Оғзаки нутқ расмий вазиятда (турмуш вазияти, уй шароитидан фарқли уларок) икки ёки бир неча киши ўртасидаги гаплашув (диалог ёки монолог) сифатида куринади. Жонли алоқанинг соддалиги оғзаки нутқнинг бирмунча тартибсизликка олиб келади: одам бир вақтнинг ўзида хам фикрлайди, хам гапиради, сузларни пухта танлаш учун унда деярли имконият йўқ, фикрни идодалаш шакли хам уни унчалик ташвишлантирмайди - агар сухбатдоши тушунмаса қайта сурашига ишонади, бунинг устига оғзаки алоқа пайтида кўпинча имо-ишора, мимика, баъзан эса гапирувчиларнинг назар доирасида бўлган ашёлар хам "ёрдам беради". Хатто олдиндан тайёрланган оғзаки нутқ сузлашаётган пайтда гапираётган киши узини қайта тиклаб, нутқини "табиий" йўлга йўналтираётганда тузилган аниқ вазият туфайли қатор узгартиришларга дуч келиши мумкин.
Нотиқлик санъати кухна санъатлардан бири. Бу санъатда тарихий давр ва жамият хаёти акс этади. Ижтимоий-иқтисодий ва маънавий хаёт уз ифодасини топган. Тараккиёт ва таназзул даволари бўлган. Овропада юнон, Шаркда Хитой, Хинд, ислом нотиқлик санъатлари тараккиёт этган. Жамият хаётининг хамма жабхаларида нотиқлик санъати мавжуд. Нотиклар - рахбарлар, диндорлар, муаллимлар, ҳуқуқ ходимлари ва бошқалар. Нотиқлик санъати ижтимоий мавқе жихатдан куидаги гуруҳларга бўлинади: I. Ижтимоий-сиёсий нотиқлик: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий мавзудаги маърузалар; хисобот маърузалари; сиёсий нутқлар; дипломатик нутқлар; митинг нутқлари; харбий мавзудаги нутқлар; илмий-оммабоп нутқлар; тарғибот нутқлари; сиёсий шархлар. II. Илмий (академик) нотиқлик: укув маърузалари; илмий маърузалар; илмий ахборотлар; илмий шархлар. Download 184.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling