Бизнес режа
Download 0.7 Mb.
|
Алфа Империал бетон бизнес режа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАМИЯТ ПАСПОРТИ
ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ
Шавкат Мирзиёев раислигида 7 апрель куни кун тартибидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилишида Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама килинди унга кўра 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди. Юқоридагилардан келиб чиқиб «ALFA IMPERIAL BETON» жамияти ҳам юртимизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган сифатли, замонавий ва етарлича талабга эга бўлган, транспорт хизматларини Ўзбекистон ҳудудида жумладан Фаргона водийси, Самарканд ва Хоразм ва Коракалпогистон вилоятларида кўрсатишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ўз навбатида жамиятимизда янги иш ўринларини яратиш, колледж ва олий таълим муассасаларида таълим олиб битирган ёш кадрлар малакасидан фойдаланиш, шунингдек, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаб, уларга фаровон хаёт кечиришида қўплаб қулайликлар яратиб беришдан иборатдир. Жамиятнинг йиллик хизмат кўрсатиш 100% ни ташкил қилиб, 303 млрд. сумлик цемент-бетон қопламали ички йўлларни куради. Лойиҳани амалга ошириш учун жами 27 900,0 млн.сум миқдорида инвестиция жалб қилиниб, шундан жамиятнинг улуши 10 000,0 млн.сумни ташкил қилса, банкдан жалб қилинадиган кредит маблағи 17 900,0 млн. сумни ташкил қилади. Жалб қилинган маблағлар жамият учун цемент ва бошка хом-аш сотиб олишга йўналтирилади. Лойиҳанинг қоплаш муддати 18 ойни ташкил қилиб, 1-йилда жамият 57.9 млрд. сум соф фойда олишни режалаштирган. 2-йилда жамият 79 млрд. сум сум соф фойда олишни режалаштирган. ЖАМИЯТ ПАСПОРТИ Жамият реквизитлари, ҳолати ва структураси «ALFA IMPERIAL BETON» жамияти 23.11.2021 йилдаги 1066013-сонли гувоҳномага асосан давлат рўйҳатидан ўтказилган. Жамият таъсисчиси: Абдулхақов Жамшидбек Миродилович Жамият низом жамғармаси. Абдулхақов Жамшидбек Миродилович – 1 900 000 000,0 сўм (100,0%) Жамиятнинг асосий фаолияти бино-иншоат ва йўл қурилиш фаолиятини амалга ошириш. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling