Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси


Download 67.11 Kb.
bet1/24
Sana11.05.2023
Hajmi67.11 Kb.
#1450832
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
10 ASOS


Азиз дўстим! Доимий Харидорлар Тизими (Система Активных Пользователей - САП)деб номланган, катта имкониятларга бой ажойиб бизнесга хуш келибсиз! Менинг мақсадим - сизни машҳур “ТАРМОҚЛИ БИЗНЕС” билан таништириш, тўғри йўналтириш ва сизни бу тижоратда муҳофаза қилиш ва ривожлантириш.


Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси
КИТОБИ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ?

“Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” деб аталган бу китобча (қўлланма) сизга бу тижоратда илк қадамларингизни ташлашни ўргатади. Китобчани ўқиш жараёнида бизнесингиз бошида, ўз мақсадларингизни белгилашни ўрганасиз. Мақсадларингизга етиш сирларидан воқиф бўлишни тушуниб етасиз. Ўз масъулиятларингизни аниқлашни ўрганасиз. Энг асосийси – бутун бу вазифаларни адо этиш учун вақт ва қувватингизни тўғри ишлатишнинг йўлларини англаб оласиз.


Сиз “ўз ташкилотимга тезроқ одам йиғишим керак” деб шошилмаслигингиз керак. Бу китобча сизга бўлажак ҳамкорларингизни тўғри танлаб,уларни ҳамкорликка унумли шаклда таклиф қилишни ўргатади. Бу бизнесда сиз на илк ва на охирги одам эмассиз. Сизга қадар бутун дунёда куп одамлар бу иш билан машғул бўлганлар. Улар орасида муваффақият қозонган ҳам, муваффақиятсизликка учраганлар ҳам бор.
Муваффақиятли инсонларнинг сирлари шундаки, яқин кишиларини ҳамкорликка чорлашдан олдин ушбу китобчани диққат билан ўрганишган ва устозларининг маслаҳатларига амал қилишган. Муваффақиятсизликка учраш сабаблари: “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” китобчасини ўрганмаслик, дангасалик билан ўрганиш ва устозларининг маслаҳатларига амал қилмаслик! Бундай инсонлар фақатгина 2 кишини бизнесга таклиф қилиб ўз фаолиятларини тугатдилар. Бошқа иш қилмадилар. Охири бизнеслари хоҳлаган натижаларини бермади.Чунки улар бу бизнес ҳақида нотўғри тасаввурга эга эдилар.
Демак, агар бу ишга буюк мақсадларингизни деб келган бўлсангиз, қуйидаги муҳим асосларга диққат қилинг:
1.Диққат билан “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” китобчасини ўрганиб чиқишингиз, фақат шу китобчага ва ўз устозингиз кўрсатмаларига амал қилишингиз керак.
2.Китобчани ўқиш жараёнида ҳеч ким билан(ҳатто яқинларингиз билан ҳам) бу иш ҳақида гапирманг ва ишга таклиф қилманг. Улар ҳали билишмайди, сиз ҳали тушунтира олмайсиз. Сиз аввал бу ишни ўрганишингиз керак, кейингина бўлажак ҳамкорларни танлаб, уларни ишга таклиф қилишингиз керак.
3.Ўнг ва чап тарафларингизга бир дўст ёки қариндошингизни ҳамкорликка таклиф қилиб, қайд қилганингиздан кейин тезлик билан ўз устозингиз ёрдамида янги ҳамкорларга дарс ўтишни бошлашингиз керак. Улар ҳам бу китобчани чуқур ўрганишлари керак.



Download 67.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling