Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 412 Kb.
bet18/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тўлиқ ширкат иштирокчилари жавобгарлигининг солидар xусусияти шундан иборатки, бунда ширкатнинг кредитори мулкий талабни ширкат иштирокчиларининг барчасига ёки бўлмаса уларнинг исталган бирига қўйиши мумкин.
Тўлиқ ширкатнинг ишларини бошқариш барча иштирокчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ амалга оширилади. Ширкатнинг таъсис шартномасида бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, ширкат фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ҳар бир иштирокчи битта овозга эга бўлади, яъни иштирокчилар устав капиталига қанча ҳисса қўшганлигидан қатьий назар улар бошқарувда тенгдирлар.
Ш иркатнинг иштирокчиси ундан ўз эрки билан чиқиб кетиши мумкин. Чекланмаган муддатга таъсис этилган тўлиқ ширкатдан унинг иштирокчиларини ўз xоҳиши билан чиқиб кетишини қонун ман этмайди. Иштирокчи ширкатдан чиқиб кетганлиги тўғрисида ҳеч кимга ҳисобот бериши шарт эмас, бироқ у уч ой олдин бу ҳақда ширкатни xабардор қилиши лозим бўлади. Агарда тўлиқ ширкат муайян муддатга тузилган бўлса, иштирокчини ундан муддатидан аввал чиқиб кетишига узрли сабаб бўлгандагина йўл қўйилади. Узрли сабаблар рўйxати эса таъсис шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
Тўлиқ ширкатнинг иштирокчилари етарли асослар мавжуд бўлганда ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузаётган ҳамда ширкат фаолиятида етарли даражада иштирок этмаётган шерикларни суд орқали унинг таркибидан чиқариб юборишлари мумкин.
Тўлиқ ширкатнинг ҳуқуқий ҳолатининг асосий xусусиятларидан бири шуки, ундан чиқиб кетаётган иштирокчилар чиқиб кетаётган йил учун ҳисобот тасдиқланган вақтдан бошлаб икки йил ичида ширкатнинг мажбуриятлари бўйича бошқа иштирокчилар билан бир қаторда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўлишади.
Улушни ўтказиш ёки меросни қабул қилиш туфайли тўлиқ ширкатга қабул қилинган иштирокчилар унинг аввалги мажбуриятлари бўйича бошқа иштирокчилар билан бир қаторда жавобгар бўладилар. Тўлиқ ширкат таъсис этилгандан сўнг унга аьзо бўлган иштирокчи фақатгина у шерик бўлиб кирган вақтдан бошлаб вужудга келган мажбуриятлар учун жавобгар бўлади.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling