Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар


Download 412 Kb.
bet16/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
Ҳозирги даврда мамлакатимизда кенг тарқалган тадбиркорлик субъектларидан бири масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахслардир.
М асъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбурият-лари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. (Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 3-моддаси).
Масъулияти чекланган жамият ҳозирда энг кўп тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Нима учун тадбиркорлар айнан ушбу юридик шахс шаклини танлашаяпти?
Авваламбор, масъулияти чекланган жамиятда:
- жамият муассисларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас;
- жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Мазкур қоидага кўра кредиторлар ўз ҳиссасини тўлиқ қўшмаган иштирокчилардан устав фондига қўйилмаган миқдордаги улушини талаб қилишга ҳақли;
- масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали унчалик катта суммани ташкил этмайди, яъни “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 2001 йил 6 декабрдаги 310–II-сонли қонунга асосан энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари минимал миқдор сифатида белгилаб қўйилган.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўзига хос томонлари яна қуйидаги омиллар бўйича белгиланади:
- устав капиталига иштирокчилари томонидан муайян қийматга эга бўлган мулк улуши сифатида қўшилганда, унинг қиймати жамият иштирокчиларининг умумий мажлиси томонидан аниқланади;
- жамиятни рўйxатга олиш вақтида ҳар бир иштирокчи таъсис ҳужжатида кўрсатилган ўз улушининг камида ўттиз фоизини тўлаб қўйган бўлиши керак. Жамият рўйxатга олингач, бир йил ичида иштирокчилар улушининг қолган қисмини тўлашлари лозим;
- агарда белгиланган бир йил муддат ичида устав капитали муассислар томонидан тўлиқ шакллантирилмаган бўлса, жамият ўз устав фондини камайтиришини эълон қилиши ёки ўзини тугатиши лозим;
- масъулияти чекланган жамиятни устав фондини ошириш учун унинг иштирокчилари ўз улушларини тўлиқ равишда қўшган бўлишлари лозим;
- жамият рўйxатга олингандан сўнг иккинчи ва ундан кейинги молия йилларда унинг асосий активларининг қиймати устав капитали миқдоридан камайиб кетса, жамият устав капиталининг камайтирилишини эълон қилиши ҳамда уни белгиланган тартибда рўйxатдан ўтказиши лозим;
- агарда жамиятнинг асосий активлари қиймати қонун билан белгилаб қўйилган устав фондининг минимал миқдоридан камайиб кетса, жамият тугатилиши лозим;
- жамият устав капиталини камайтириш учун дастлаб ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантириши лозим,бундан мақсад кредиторларнинг манфаатини ҳимоя қилишдир.
Юридик ва жисмоний шаxслар масъулияти чекланган жамиятнинг муассислари бўлишлари мумкин. Қонун билан айрим тоифадаги жисмоний шаxсларни ёки жамиятда иштироки таьқиқланиши ёки чекланиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари жамиятда иштирокчи бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар,бироқ қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ҳам белгиланиши мумкин. Жамият битта шаxс томонидан ҳам таъсис этилиши мумкин ва у жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлиб қолади. Бир нечта иштирокчилар томонидан таъсис этилган жамият, кейинчалик ягона иштирокчидан иборат бўлган жамият сифатида ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Битта иштирокчи (жисмоний шаxс)дан иборат бўлган xўжалик жамияти бошқа жамиятнинг ягона иштирокчиси бўла олмайди.
Масъулияти чекланган жамият иштирокчиларининг сони эллик нафардан ортиб кетмаслиги лозим. Агар иштирокчиларнинг сони юқоридаги миқдордан ортиб кетса, жамият бир йил ичида акциядорлик жамиятига ёки ишлаб чиқариш кооперативига айлантирилиши лозим. Агар белгиланган муддатда жамият қайта ташкил этилмаса ёки ундаги иштирокчиларнинг сони камайтирилмаса, жамият суд орқали тугатилади.
Маьсулияти чекланган жамият билан бир қаторда қўшимча масъулиятли жамият ҳам мавжуд. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг фаолияти асосан масъулияти чекланган жамиятга оид ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 63-моддасига мувофиқ, қўшимча масъулиятли жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек “қўшимча масъулиятли” деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида, унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Жамият ўзининг уставида назарда тутилган, лекин ўз устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Жамиятнинг захира фонди унинг зарарларини қоплаш ва жамият томонидан жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олиш учун мўлжаллангандир.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling