Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 412 Kb.
bet13/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Масалан, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ xўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва xарид қилиш, бюджет манфаатларини кўзлаган ҳолда қонунлар, экология масалаларига оид, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиниши орқали субъект сифатида кўринади.
Тадбиркорлик фаолиятида давлатнинг таъсири – бу тадбиркорлик субъектларини тузиш, бекор қилиш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишни назорат қилиш фаолиятидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг қуйидаги шаклларини ажратиш мумкин:

  • норматив ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш;

  • давлат буюртмалари;

  • давлат контракти;

  • давлат томонидан тартибга солишни белгиловчи ҳужжатлар.

Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида давлатнинг иқтисодиётга таъсир этишининг яна бир усули бу бозор меxанизмини ташкил этиб, унда монополияга йўл қўймаслик, солиқ тизими орқали ва ҳар бир субъектининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иқтисодий эркинликларининг кафолатлашни белгилашдан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, юридик шахслар: тижоратчи ташкилот (хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва тижоратчи бўлмаган ташкилот (жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса) турларига бўлинади.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни қуйидаги асосий мезонларга қараб таснифлаш мумкин:

  • қўшган улушига қараб (маъсулияти чекланган жамият, қўшимча маъсулиятли жамият, акциядорлик жамияти);

  • тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишига қараб (тўлиқ ва коммандит иштирокчилик);

  • ўз меҳнати билан шахсан иштирок этишига кўра (ишлаб чиқариш кооперативи, деҳқон хўжалиги);

  • бошқарувда иштирок этишига кўра (хусусий корхона, фермер хўжаликлари).

Шу ўринда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни турларини бирма-бир изоҳлаб ўтиш жоиз.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling