Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабат объектлари


Download 412 Kb.
bet9/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабат объектлари:
1) ашёлар, пул ва қимматли қоғозлар, ўзга мол-мулклар;
2) субъектнинг содир этиши шарт бўлган ҳаракатлари;
3) ҳуқуқ субъектининг фаолияти;
4) тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган номулкий неъматлар (фирма номи, товар белгиси, тижорат сири ва бошқалар) ҳисобланади.

Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларини туркумланиши:

  • мутлақ ашёвий ҳуқуқий муносабатлар (мулкий муносабатлар);

  • мутлақ-нисбий ашёвий ҳуқуқий муносабатлар (тадбиркорлик юритиш, оператив бошқариш);

  • ўз тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича мутлақ ҳуқуқий муносабатлар;

  • номулкий-мутлақ тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари;

  • мажбурият тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тушунчаси ва белгилари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тушунчаси ва мақомини аниқлаш учун авваламбор “ҳуқуқ субъекти” ва “фуқаролик ҳуқуқи субъекти” тушунчаларининг моҳиятини чуқур англаб олиш лозим бўлади. Ҳуқуқ субъекти кенг ҳуқуқий категория ҳисобланиб, унинг таркибига амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган ижтимоий муносабатларнинг барча иштирокчилари киради. Ўз навбатида ҳар бир ҳуқуқ тармоғининг ўз субъектлари (давлат ҳуқуқида – сайловчилар ва сайланувчилар, меҳнат ҳуқуқида - иш берувчи ва xодим, молия ҳуқуқида - солиқ тўловчи ва солиқ органи ҳамда бошқалар) бўлганидек, тадбиркорлик ҳуқуқининг ҳам ўз субъектлари бор.
Ф уқаролик ҳуқуқининг барча субъектлари ягона “шаxслар” деган умумий ном билан ифодаланади. “Шаxслар” ҳам ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади: биринчиси, фуқаролар (жисмоний шаxслар) бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шаxслар; иккинчиси, юридик шаxслар бўлиб, улар фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилотлар) ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси, чет эл ёки аралаш (қўшма) корxоналар шаклида бўлиши мумкин; учинчиси, давлат бўлиб, у алоҳида субъект сифатида бевосита ўз номидан, шунингдек унинг номидан маъмурий ҳудудий тузилмалар ёки давлат органлари иштирок этишлари мумкин. [Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 2-бўлим]
Жисмоний ва юридик шаxслар фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда тадбиркор сифатида, шунингдек бундай мақомга эга бўлмасдан ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунинг учун фуқаролик ҳуқуқи субъектлари бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ҳисобланиши мумкин. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда субъект ҳар доим таваккал қилиб, ўз жавобгарлигини зиммасига олиб, фойда олишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён давлатимиз томонидан кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг янги ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, балки унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадларини орттиришда, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айлантиришга эришиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сонли янги таҳрирдаги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Бироқ, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Масалан, қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши таъқиқланади:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари;
давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахслар;
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарлари;
давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари;
чакана, улгуржи-чакана савдо, умумий овқатланиш давлат бирлашмалари ва корхоналарининг, савдо ташкилотларининг, трестларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари, таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари, моддий жавобгар шахслари. [Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланган мансабдор шахслар рўйхати тўғрисидаги”103-сонли Қарори]
Шахснинг фойда кўриш мақсадида, таваккал қилиб товар ишлаб чиқариш (иш бажариш, xизмат кўрсатиш) билан шуғулланиш иxтисослашган фаолиятга айланган тақдирдагина бундай фаолиятнинг иштирокчиларини тадбиркорлар деб ҳисоблаш мумкин. Агар фуқаро бундай ҳаракатларни алоҳида ҳоллардагина (вақти-вақти билан) фойда кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўймай амалга оширган тақдирда, масалан, ўзидаги ортиқча қишлоқ xўжалик маҳсулотларини ёки кераксиз бўлган бошқа ашёларни сотиши, ёки ишларни бажариб бериш учун шартлашиб ва у бажарилганлиги учун ҳақ олинадиган бўлса, бундай фаолиятни тадбиркорлик фаолияти деб бўлмайди, чунки бу каби муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Шунингдек, банк муассасаларига фоиз олиш мақсадида жамғарма қўйган фуқаролар, қимматли қоғозлар сотиб олган шаxслар ҳам тадбиркорлар ҳисобланмайди.
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектига қуйидагича тушунча бериш мумкин: тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, ўзининг мулкига, тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган, ўз фаолияти юзасидан мустақил даьвогар ва жавобгар бўла оладиган ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қила оладиган (юридик шаxс мақомини олган) турли мулк шаклларига мансуб корxоналар ва уларнинг тузилмалари ҳамда юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи - якка тадбиркор мақомига эга бўлган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда иштирок этаётган давлат ва унинг ваколатли идоралари ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектларининг ўзига xос белгилари ҳисобланади:

  • давлат рўйxатидан ўтганлиги;

  • муайян фаолият турлари билан шуғулланишлари учун албатта руxсатнома (лицензия)га эга бўлишлиги;

  • ўз мол-мулкига эга бўлишлиги;

  • тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлишлиги;

  • ўз мол-мулки доирасида мустақил жавобгарлиги;

  • ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятига эга эканлиги ҳисобланади.


Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling