Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий принциплари


Download 412 Kb.
bet5/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий принциплари
Барча ҳуқуқ соҳалари каби тадбиркорлик ҳуқуқининг ҳам асосий ва энг муҳим принциплари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган асосий қоидалардир. Ушбу тадбиркорлик ҳуқуқига оид асосий принциплар республикамизда бозор муносабатларининг ривожланишида барча тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолиятини маълум бир мақсад сари йўналтириб, ҳуқуқий тартибга солиб туради.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий принципларидан бири тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолият эркинлигидир. Ушбу принцип:

“...Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди”. (Конституциянинг 53-моддаси).

Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш принципи.
Бу принципнинг моҳияти ҳар бир моддий товар ишлаб чиқарувчи, ишларни бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий манфаати қонунларда белгиланган тартибда тегишли органлар орқали ҳимоя қилинади.
Тадбиркорлик муносабатларига иқтисодий услубларни қўллаш асосида давлатнинг таъсир этиш принципи.
Ушбу принцип мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига директива, буйруқ орқали таъсир этиш усулининг иқтисодий усулига, яъни меҳнат жамоасининг, якка шахснинг товар ишлаб чиқариш, иш ва хизмат кўрсатиш, унинг ассортиментини кенгайтириш ва сифатини оширишда манфаатларини ҳисобга олишга қаратилгани билан изоҳланади.
Республикамизнинг мустақил тараққиётини белгиловчи асосий принципларидан бири нархларни эркинлаштириш ва бозор инфраструктурасини шакллантиришдир.
Бу, энг аввало, бозорни товарлар ва хизматлар билан тўлдиришга қаратилган иқтисодий омиллардан бири ҳисобланади.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий принципларидан яна бири товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи субъектларнинг ўзаро рақобатидир.
Бу принципнинг асосий мазмуни ва моҳияти шундан иборатки, бозор иқтисодиёти шароитида ким кам меҳнат ва ҳаражат сарф қилиб, кўп ва юқори сифатли маҳсулот (иш ва хизмат) ишлаб чиқара олса, у ижтимоий ҳамда иқтисодий тараққиётда имтиёзга эга бўла олади.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling