Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатнинг турлари
Тадбиркорлик муносабатларининг асосий қисмини тадбиркорлик субъектларининг ўзаро вертикал ва горизонтал муносабатлари ташкил этади. Тадбиркорлик ҳуқуқи фанида тадбиркорлик муносабатлари асосан уч гуруҳга ажратилади.
Тадбиркорлик муносабатларининг биринчи гуруҳи бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятидир.
Тадбиркорлик муносабатларининг иккинчи гуруҳи тадбиркорлик субъектларининг бошқа субъектлар, давлат органлари ўртасида, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига раҳбарлик қилиш ва бошқаришдан келиб чиқади.
Тадбиркорлик муносабатларининг ички муносабатлари эса ҳар бир корхонанинг, бирлашманинг ишлаб чиқариш тузилмалари ўртасидаги ички муносабатлари шаклида намоён бўлади.
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар элементлари шу муносабат субъектлари, объектлари ва унинг мазмунидан иборат бўлади.
Тадбиркорлик фаолияти маълум субъектлар томонидан амалга оширилади.
“Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахс ва жисмоний шахслардир”. (Қонуннинг 4-моддаси).
|
Тадбиркорлик субъектлари кимлардан иборат бўлиши мумкин?
Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти бўлиш учун улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлишлари керак. ФКнинг 24-моддасига мувофиқ жисмоний шахс, яъни “Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтгазилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир”. Юридик шахс ҳам тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлиши учун тегишли тартибда давлат рўйхатдан ўтган, бундай фаолиятнинг муайян тури билан шуғулланиш учун рухсатнома (лицензия) олган бўлиши керак. Шунинг билан бирга тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланган корхона ёки фирма юридик шахс деб тан олиниши учун ФКнинг 44-моддасида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |