Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


Download 1.64 Mb.
bet1/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й





Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2896-сон «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида буюраман:


1. Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан қабул қилинган айрим ички идоравий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 октябрдан кучга киради.


Вазир
генерал-майор А. Азизов

Тошкент шаҳри,


2017 йил «12 » июль,
151-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 12 июлдаги
151-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида


НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишлари, шунингдек мазкур Низом асосида ўз фаолиятини амалга оширади.
3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
хавфли гуруҳ – ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори туфайли ўзга шахсларга жинсий алоқа йўли орқали юқувчи касалликларни (ОИВ, захм, сўзак ва бошқалар) юқтириш хавфи юқори бўлган фоҳишалар, бесоқолбозлар ва таносил касаллигига чалинган шахслар;

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling