Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


-§. Таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш


Download 1.64 Mb.
bet5/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й

4-§. Таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари
фаолиятини ташкил этиш

23. Таянч пунктлари имкон қадар уларга бириктирилган ҳудуднинг марказида, аҳоли учун қулай жойда ташкил этилиши лозим.


24. Таянч пунктлари хизмат кўрсатадиган ҳудуднинг чегаралари туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғи томонидан мазкур шаҳар ёки туман ҳокими билан келишган ҳолда улар жойлашган маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ва овулнинг ҳудуди миқёсида белгиланиб, ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБларига ҳудуд чизмаси билан тақдим этилади.
25. Туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг тавсиясига кўра ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқларининг буйруқлари билан таянч пунктлари хизмат кўрсатадиган ҳудуд тасдиқланади ва тартиб рақами берилади.
26. Таянч пунктларида ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимлари белгиланган тартибда хизмат олиб бориши мумкин. Таянч пункти ҳудудида хизмат олиб бораётган ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимлари белгиланган тартибда таянч пунктида юритиладиган китобга қайддан ўтади.
27. Таянч пунктлари учун ер майдони ва биноларни ажратиш, қурилиш, таъмирлаш ва капитал таъмирлаш, шунингдек мебель билан жиҳозлаш шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
28. Белгиланган вазифаларни самарали бажариш ва узлуксиз ҳамкорликни таъминлаш мақсадида, таянч пунктлари фуқаролар йиғинлари билан бир бинода жойлашиши мумкин.
29. Таянч пунктларининг кириш жойида ушбу Низомнинг 1–иловасига мувофиқ
шаҳар–туман бўйича бир хил намунадаги баландлиги 80 см, эни 60 см ўлчамда, тўқ кўк фонга оқ рангда ёзилган пешлавҳалар ўрнатилади. Пешлавҳада ички ишлар органларининг номлари, профилактика инспекторлари ва ҳудудий ички ишлар органининг хизмат телефонларини акс эттирувчи ёзув бўлади.
30. Таянч пунктлари фуқаролар учун ариза, шикоят ва таклифлар ёзиш намуналари, профилактика инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларидан кўчирмалар, қидирувдаги шахслар, шахси номаълум мурдалар, ёнғин хавфсизлигига, давлат рамзларига, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид плакатлар
ва эслатмалар билан жиҳозланади.
31. Таянч пунктларида профилактика инспекторининг хизмат хонаси деворига маъмурий ҳудуднинг 130 см х 200 см ўлчамли харитаси осиб қўйилади.
Ушбу харитада корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар жойлашган бинолар, шунингдек кўчалар, мавзелар, бозорлар, интернет кафелар, умумий овқатланиш шохобчалари, тунги кўнгил очиш (дам олиш) жойлари, таълим, маданий–кўнгилочар, спорт соғломлаштириш муассасалари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар,
турар-жой бинолари рақамлар ва махсус белгилар билан акс эттирилади. Хаританинг пастки қисмида корхона, ташкилот ва муассасалар номи кўрсатилади.
32. Таянч пунктлари ИИВ томонидан белгиланган тартибда радио ва телефон алоқаси воситалари, видеокузатув камералари учун монитор, ахборот маркази билан бевосита алоқа қилиш имконини берадиган маълумотлар базасининг дастурий таъминоти, компьютер техникаси, шунингдек хизмат автотранспорти билан таъминланади.
33. Криминоген вазият, аҳоли сони ва ҳудудларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларининг таянч пунктлари туман (шаҳар) ҳокимлари билан келишилган ҳолда қуйидаги жиҳатларини инобатга олиб, тоифаларга ажратилади:
1–тоифа: аҳоли сони 10.000 нафардан кам бўлмаган, ҳудудида ички ишлар органларининг ҳисобида турувчи, айниқса диний экстремистик оқим аъзолари, илгари судланган шахслар, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳуқуқбузарлик содир этувчи шахслар кўп истиқомат қиладиган, фуқаролар кўп тўпланадиган (бозорлар, истироҳат боғлари ва бошқа кўнгилочар масканлар) жойлар, ҳаёт маромини таъминловчи объектлари мавжуд бўлган маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи таянч пунктлари;
2–тоифа: қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда жойлашган таянч пунктлари;
3–тоифа: юқорида қайд этилган жиҳатларга эга бўлмаган бошқа таянч пунктлари.
34. Профилактика инспекторларида хизмат фаолиятини амалга ошириш вақтида қуйидагилар бўлиши шарт:
хизмат гувоҳномаси;
шахсий рақамли махсус жетон;
табель қуроли ва иккита ўқдон ўқлари билан;
табель қуроли ғилофи, тозалаш мосламаси ва ҳимоя тасмаси билан;
резина таёқ;
электрошокер;
қўл кишани;
алоқа воситаси (телефон, планшет, рация);
ҳуштак ва фонарь;
хизмат сумкаси;
фаолият натижаларини расмийлаштириш учун зарурий ҳужжат бланкалари;
тикилган, рақамланган ва ички ишлар органининг канцеляриясидан рўйхатдан ўтказилган иш дафтари;
ички ишлар органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари.
Профилактика инспектори хизмат зарурати бўлган ҳолатларда бошқа махсус
ва техник воситаларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб юриши ва улардан фойдаланиши мумкин.
35. Профилактика инспектори хизмат фаолиятини ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган махсус хизмат кийимида олиб боради, алоҳида ҳолларда (тезкор–қидирув ёки махсус тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш даврида) фуқаролик кийимида хизматни ўташи мумкин. Фуқаролик кийимида тадбирни ўтказиши ёки унда иштирок этиши, тадбирнинг мақсади ва шартлари ҳақида билдирги орқали ички ишлар органи раҳбарияти ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғига мурожаат қилади ва унинг рухсати билан амалга оширади.
36. Профилактика инспектори хизмат фаолияти ички ишлар органи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари томонидан белгилаб берилади. Профилактика инспектори фаолиятини белгилашда унинг хизмат ва дам олиш кунлари, меҳнат таътилига чиқиш вақти, шунингдек маъмурий ҳудудда хизмат олиб бориш вақти ва йўриқнома ўтказиладиган жой, ички ишлар органи тезкор навбатчисига алоқага чиқиш вақтлари белгилаб берилади. Кунлик йўриқнома, хизмат йиғилишлари, ўқув ва ўқ отиш машғулотларига қатнашиш вақти ва тартиби ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан тасдиқлаб берилади.
37. Профилактика инспектори маънавият ва маърифат, жисмоний, хизмат
ва жанговар тайёргарлик машғулотларида ИИВнинг амалдаги идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари асосида иштирок этади ва белгиланган тартибда ҳамда муддатларда синовлар топширади.
Олис қишлоқ ва овуллар (ички ишлар органи жойлашган жойдан 20 км. дан ортиқ масофадаги) ва бориш қийин бўлган жойларда хизмат олиб борадиган профилактика инспекторлари жисмоний тайёргарлик машғулотларида белгиланган нормативларни ички ишлар органи бошлиғи рухсати билан ўзи мустақил равишда маъмурий ҳудудда жойлашган спорт майдонларида бажариши ҳамда ИИВнинг амалдаги норматив–ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари асосида синовлар топшириши мумкин.
38. Профилактика инспектори маъмурий ҳудудни профилактик кўздан кечиришни ҳар куни амалга оширади, йил давомида барча турар–жойларга камида икки маротаба ташриф буюриши лозим.
39. Профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар, интернет кафелар, тунги кўнгил очиш (дам олиш) жойларини ҳамда маъмурий назорат ўрнатилган, профилактик ҳисобга олинган, ов қуролига эга бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар яшайдиган турар–жойларни доимий равишда назорат қилиб боради.
40. Профилактика инспектори турар-жойларга (хонадон, уй, хона) ва объектларга ташрифи вақтида лавозимини, унвонини, фамилиясини айтган ҳолда ўзини таништиради. Фуқаронинг талаби бўйича хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатади, ташрифининг мақсадини маълум қилади.
41. Профилактика инспектори хизмат қилаётган ҳудуддаги барча маълумотларга эга бўлиш мақсадида фуқаролар йиғини раиси, диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, посбонлар имкониятидан унумли фойдаланган ҳолда аҳолининг турмуш тарзини ўрганади, тезкор қизиқиш уйғотувчи маълумотлар олинган тақдирда уларни зудлик билан билдирги орқали ИИБ бошлиғига тақдим этиб боради.
42. Маъмурий ҳудудда ёки унга чегарадош бўлган жойларда ижтмоий–сиёсий вазият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг кучайиши ёки мураккаблашиши ҳолатларида профилактика инспектори зудлик билан ички ишлар органи навбатчилик қисмига ёки ички ишлар органи бошлиғига ахборот беради ҳамда қўшимча кучларга бўлган эҳтиёжни маълум қилади.
43. Таянч пункти профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолаш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
44. Профилактика инспекторларини бир ҳудудда камида беш йил ишламасдан туриб, бошқа ҳудудга ўтказиш қатъиян тақиқланади (юқори лавозимга тайинланаётган, чегара ҳудудларда хизмат олиб борувчи профилактика инспекторлари бундан мустасно).



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling