Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг маъмурий амалиёт фаолияти


Download 1.64 Mb.
bet7/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й

7-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг маъмурий
амалиёт фаолияти

62. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади


ва юритади.
63. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар
ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши, прокурор назорати ҳамда шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади.
64. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш:
ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқиш;
ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этиш, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлаш;
маъмурий ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар
ва шароитларни аниқлаш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш вазифаларидан иборат.
65. Маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш қонун ҳужжати билан зиммасига юклатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимлари ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу Низомнинг 4–иловасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
66. Маъмурий баённома уч қисмдан иборат бўлиб, қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
биринчи қисми тўлдирилгандан сўнг ТШ ИИБ ҲПБларига бир сутка ичида топширилади ва бир йил давомида сақланади;
иккинчи қисми бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида бевосита кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан расмийлаштирилган маъмурий баённомаларнинг иккинчи қисми МЖтК 305–моддасида кўрсатилган муддатларда жарима ундирилганлиги ҳақидаги квитанция билан бирга ТШ ИИБ ҲПБларига топширилади;
баённоманинг учинчи қисми маъмурий баённома тузилган вақтда ҳуқуқбузарга берилади.
67. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда (зарур ҳолларда) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходими қуйидаги ҳужжатларни тўплайди:
ҳуқуқбузарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини;
ҳуқуқбузарликка оид далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳақида расмийлаштирилган баённомаларни;
ҳуқуқбузарлик бўйича аниқланган гувоҳлар билан суҳбатлашиб, улардан олинган тушунтириш хатларини;
экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ҳамда экспертнинг хулосасини;
моддий зарар миқдорини ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳақидаги ҳужжатларни;
ҳуқуқбузарни муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлигини текшириш ҳақидаги талабномани;
қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳолатига аниқлик киритишга доир бошқа ҳужжатларни.
68. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида МЖтКнинг 2031–моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, МЖтКнинг 245–моддасига биноан маъмурий судларга юборилишини таъминлайди.
69. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 202–сон қарорининг 5 ва 9–бандлари ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари»га мувофиқ шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни тутиш чораларини кўрмаганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, МЖтКнинг
110-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилади ва қонуний чора кўриш учун маъмурий судга юборилади.
70. Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходими томонидан мазкур Низомнинг 94, 96 ва 97–бандларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан ташқари МЖтКнинг
113, 114–моддалари, 116–моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари,
121, 130, 144, 145-моддалари, 146–моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомаларни расмийлаштирадилар
ва қонуний қарорлар қабул қилиш учун транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарларига тақдим этадилар.
71. Маъмурий жазо қўлланаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, моддий аҳволини инобатга олган ҳолда ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисида МЖтКнинг 3081–моддаси талаблари асосида мазкур Низомнинг 5–иловасига мувофиқ тақдимнома шу куннинг ўзида маъмурий судга юборилади.
72. Мазкур Низомнинг 62–бандига мувофиқ иш юритилганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходими ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаши, унинг шахсига оид маълумотлар тўғрилигини (фуқаролик паспорти ёки манзил маълумотлар бюроси маълумотига кўра) текшириши шарт ва уларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
73. Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда, ходим томонидан гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома (ҳуқуқбузарнинг содир этган ҳуқуқбузарлик факти
ва унинг маъмурий баённомага имзо қўйишдан бош тортиши ҳолати бўйича) тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.
74. Маъмурий баённомани тузиш пайтида ҳуқуқбузарга МЖтКнинг
294–моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда ушбу маъмурий иш қаерда ва қачон кўрилиши тушунтирилиб, бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
75. Ҳуқуқбузарга жаримани тўлаш тартиби тушунтирилиб, маъмурий баённоманинг учинчи қисми унга имзо орқали тақдим этилади.
76. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатлар уни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга юборилганда, бу ҳақда ҳуқуқбузар ва қатнашувчиларига хабар берилади.
77. Ҳуқуқбузар жаримани белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, маъмурий баённома кузатув хати билан жаримани мажбурий тарзда ундириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига юборилади.
78. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 39–сон «Маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш тўғрисида» қарорига мувофиқ маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш бўйича белгиланган чора–тадбирларни амалга оширади, шунингдек ҳуқуқбузарнинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлигини текшириш мақсадида талабнома жўнатади ва жавобини иш ҳужжатларига қўшиб қўйяди.
79. ТШ ИИБ ҲПБлари масъул ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар
ва уларни содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиладиган «Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни қайд этиш» электрон базасига киритилади.
Электрон алоқа мавжуд бўлмаган тақдирда талабнома ИИВ томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган электрон форматда бажарилади.
80. Ҳуқуқбузарлик бўйича ишни кўриб чиқиш пайтида ходим ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, материалларни ҳудудий прокурорга топширади.
81. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли органга юборилганда, маъмурий баённоманинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси)га топшириладиган қирқма қисмида шаҳар–туман
ва тармоқ ИИБлари кканцеляриясидан рўйхатдан ўтказилган кузатув хатининг чиқиш рақами ёзиб қўйилади.
82. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари МЖтКнинг
287–моддаси биринчи бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсни қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий йўл билан ушлаб туриши мумкин.
83. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан, МЖтКнинг 288–моддаси
3–бандида кўрсатилган ҳолларда эса йигирма тўрт соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
84. Ҳуқуқбузар маъмурий йўл билан ушлаб турилганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисида ушбу Низомнинг 6–иловасига мувофиқ баённома тузади.
85. Маъмурий йўл билан ушлаб турилган ҳуқуқбузар шахсан кўрикдан ўтказилиши, унинг ашёлари, транспорт воситалари кўздан кечирилиши ҳамда ашё
ва ҳужжатлари олиб қўйилиши мумкин.
86. Ушлаб турилган шахснинг илтимосига кўра, у ушлаб турилган жой ҳақида унинг қариндош–уруғлари, адвокат, иш ёки ўқиш жойидаги маъмурият хабардор қилиб қўйилади. Вояга етмаган шахс ушлаб турилгани ҳақида унинг ота–онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар албатта хабардор қилинади.
87. Ушланган шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилади ва бу ҳақида мазкур Низомнинг 7–иловасига мувофиқ шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш баённомаси тузилади.
88. Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
89. Ашёларни, ов қилиш ва балиқ тутиш қуролларини, қўлга киритилган маҳсулотлар ва бошқа буюмларни кўздан кечириш, одатда, шу ашё ва буюмлар кимнинг мулки ёки эгалигида бўлса, ўша шахс иштирокида амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мазкур ашёлар, буюмларни мулкдорсиз (эгасисиз) иккита холис гувоҳ иштирокида ҳам кўздан кечириб чиқилиши мумкин.
90. Ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашёлар бўлмиш ашё ва ҳужжатлар МЖтКнинг 287 ва 289–моддаларида назарда тутилган органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади.
91. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳуқуқи берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан белгилаб бериладиган жойларда сақланади, иш кўриб бўлинганидан кейин эса, уни кўриб чиқиш натижаларига қараб, бу ашё
ва ҳужжатлар белгиланган тартибда мусодара қилинади ёки эгасига қайтариб берилади ёхуд йўқ қилиб юборилади, ашёлар ҳақ тўлаб олиб қўйилган тақдирда эса – сотиб юборилади.
92. Ашё ва ҳужжатлар олиб қўйилган тақдирда, бу хусусда баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд буюмларни кўздан кечириб чиқиш ёки маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳақидаги баённомаларга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
93. Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун МЖтКга мувофиқ ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёзиб қўйилади.
94. МЖтКнинг 185–моддасида, 220–моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221–моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ички ишлар органи ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ–дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
95. Мазкур Низомнинг 4–иловасида назарда тутилган маъмурий баённома бланкалари ИИВ-ИИББ-ИИБ талабномалари асосида Бош бошқарма тақсимоти асосида Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси томонидан тайёрланади.
96. ИИВ-ИИББ-ИИБ, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), бошлиқларининг алоҳида фармойишлари билан бир нафар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) ходими маъмурий баённомаларни қабул қилиш, сақлаш, қайд қилиш, реквизитларнинг талаб даражасида тўлдирилаётганини ўрганиб бориш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимига зарурий амалий–услубий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида масъул этиб бириктирилади.
97. Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган маъмурий баённома бланкалари ИИВ-ИИББ-ИИБларининг масъул ходимларига ишонч қоғози асосида берилади ва улар мазкур Низомнинг 8–иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган маъмурий баённомаларни тарқатиш китоби орқали ТШ ИИБ ҲПБларининг маъмурий амалиёт бўйича масъул ходимларига тарқатилади.
98. Маъмурий амалиётга масъул ходим бошқа лавозимга (хизматга) ўтса ёки турли сабабларга кўра ички ишлар органларидан бўшатилса, шу куннинг ўзида маъмурий баённома бланкаларининг қабул қилиниши, тарқатилиши, ҳисоботларнинг юритилиши билан боғлиқ масалалар ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқлари раҳбарлигида тафтишдан ўтказилиб, ушбу Низомнинг 9–иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади ва бу фаолият билан шуғулланиш учун фармойиш асосида янги масъул ходим тайинланади.
99. Маъмурий баённомаларни олиш, сақлаш, тарқатиш, уларнинг ҳисобини юритиш қатъий тартибда олиб борилади. Бланкалар ушбу Низомнинг 10–иловасига мувофиқ маъмурий баённома бланкаларини кирим қилиш ва тарқатиш китоби орқали
ТШ ИИБ ҲПБнинг маъмурий амалиёт бўйича масъул ходими томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларига тарқатилади.
100. Бланкаларни кирим қилиш ва тарқатиш китоби ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) талаблари асосида ИИВ-ИИББ-ИИБ томонидан марказлашган ҳолда тайёрлаб берилади.
101. Китоблар маъмурий амалиёт бўйича ТШ ИИБлари канцеляриясидан рўйхатдан ўтказилиб, рақамланиб, тикилади ва тўлган китоблар охирги ёзув киритилган кундан бошлаб уч йил давомида сақлаш учун белгиланган тартибда канцелярияга топширилади.
102. Маъмурий баённома бланкаси турли сабабларга кўра (йиртилса, тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилса ва бошқа сабаб билан) яроқсиз ҳолга келиб қолса, ушбу маъмурий баённома уч кун муддат ичида маъмурий амалиёт бўйича масъул ходимга топширилади. Бу ҳақида маъмурий баённомаларни кирим қилиш ва тарқатиш китобининг тегишли бандига ёзиб қўйилади.
103. Ҳар бир яроқсиз ҳолга келган маъмурий баённома ИИБ бошлиғига маълум қилиниб, унинг рухсати билан ТШ ИИБ ҲПБ бошлиғи иштирокида ёқиш йўли билан йўқ қилинади ва бу ҳақда тузилган далолатноманинг нусхаси маълумот учун ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБларга юборилади.
104. Маъмурий баённома бланкаси уни тўлдирган ходимнинг айби билан яроқсиз ҳолга келтирилса, хизмат текшируви ўтказилиб, интизомий жавобгарлик масаласи хал этилади.
105. Тўлдирилган маъмурий баённома бланкаларининг биринчи қисмларини жамлаб бориш йиғма жилдлари, баённома бланкаларини тарқатиш ва қайд қилиш китоблари ҳар чоракда ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқлари томонидан назорат тариқасида текшириб борилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари юзасидан тегишли таклиф, тавсия ва кўрсатмалар бериб борилади.
106. Профилактика инспекторига жиноятлар тўғрисидаги хабар ва мурожаатларни ижро этиш учун бериш қатъиян тақиқланади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling