Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш фаолияти


Download 1.64 Mb.
bet6/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й

5-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар
ва ёшлар билан ишлаш фаолияти

45. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш фаолиятини ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар, туман ва вилоят ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг барча институтлари билан ҳамкорликда ташкил этади.


46. Вояга етмаганлар ва ёшлар билан бевосита ишлаш таянч пунктлари профилактика инспекторлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида эса ушбу фаолият вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари ва ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика инспекторлари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади.
47. Марказларга вояга етмаганлар суднинг ажрими, шунингдек ички ишлар органи ёки марказ бошлиғининг ёхуд унинг ўринбосарининг қарори асосида ҳам жойлаштирилиши мумкин, бу ҳолатда тегишли ҳужжатлар 48 соатдан кечиктирмасдан тайёрланади ва судга тақдим этилади.
48. Таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш учун алоҳида шароитларга муҳтож ўн бир ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув–тарбия муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун зарур бўлган хужжатлар тайёрланади ва ўн кун ичида вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилади.
49. Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилалар билан якка тартибдаги профилактика иши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
50. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, ғайриижтимоий хатти–ҳаракатлар таҳлилларидан келиб чиқиб, улар орасида «Ўқувчи», «Давомат», «Ўсмир», «Ғамхўрлик» каби ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик тадбирлари идоравий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
51. Ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган, шунингдек назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар билан Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг «Якка тартибдаги профилактика ишини ташкил этиш» боби талаблари асосида якка тартибда профилактика иши ташкил этилади.
Ушбу ҳолатда якка тартибда профилактика иши олиб борилаётган шахсларга нисбатан ушбу Низомнинг 2–иловасига мувофиқ профилактика иши юритилади.
52. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган вояга етмаганлар Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни 35–моддаси таъсири остига тушса, уларга нисбатан профилактика иши очилади ва Ички ишлар вазирининг бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида юритилади.
53. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълимнинг узлуксизлиги, умумий ўрта
ва ўрта махсус таълимининг мажбурийлиги ҳақида вояга етмаганлар ва ота-оналар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади. Мажбурий таълимдан бош тортган вояга етмаганлар аниқланиб, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялари орқали ўқишга қайтариш чоралари кўрилади.
54. Вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий
ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган тизимли профилактик
чора-тадбирлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
55. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар
ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги фаолияти Бош бошқарманинг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлими томонидан услубий таъминланади.
56. Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларининг аҳволи бўйича Олий ва ўрта–махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва бошқа манфаатдор идоралар билан ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви таъминланади.
57. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятда иштирок этади;
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва бунга имкон бераётган шарт–шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ёш фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш
чора–тадбирларини кўради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
58. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги ваколатлари:
вояга етмаганлар билан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактика ишини олиб боради;
қидирув эълон қилинган вояга етмаганларни, шунингдек ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни аниқлашга доир чора–тадбирларни амалга оширади ҳамда белгиланган тартибда уларни вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик
ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи тегишли органларга
ёки муассасаларга юборади;
вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд вояга етмаганларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларни, шунингдек вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд вояга етмаганларнинг хулқ–атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота–оналарни ёки ота–она ўрнини босувчи шахсларни аниқлайди ҳамда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг, уларнинг ота–онаси ёки ота–она ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек бошқа шахсларнинг вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади;
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи тегишли органлар ва муассасаларга таклифлар киритади;
вояга етмаганларни ижтимоий–ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига ёки ихтисослаштирилган ўқув–тарбия муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш учун уларга тааллуқли ҳужжатларни тайёрлайди;
вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, ҳуқуқбузарликлари ёки бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатлари фактлари, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт–шароитлар тўғрисида тегишли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларни хабардор қилади;
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларни, шунингдек назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ички ишлар органларига олиб боради, бу ҳақда зудлик билан ушбу Низомнинг 3–иловасига мувофиқ шаклда баённома тузади ҳамда вояга етмаганлар келтирилганлиги ҳақида уларнинг ота–онасини ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилади;
вояга етмаганларнинг яшаш, ўқиш (иш) жойидаги таълим, маданий–кўнгилочар, спорт–соғломлаштириш муассасаларида, бошқа ташкилотларда, тўгараклар ва клубларда вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволини ўрганади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатлар содир этишига имкон бераётган сабаблар ва шарт–шароитларни бартараф қилиш тўғрисида тегишли давлат органларига ҳамда бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлари ёки бошқа ғайриижтимоий
хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги материалларнинг тегишли органлар ва муассасалар томонидан кўриб чиқилишида иштирок этади;
вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатларнинг, вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш
ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ–атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналар ёки ота–она ўрнини босувчи шахсларнинг ҳисобини юритади, шунингдек статистика ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган ахборотни йиғади ва умумлаштиради;
етим болалар ҳамда ота–она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда васийлик ва ҳомийлик органларига кўмаклашади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
59. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи шароитлар ва сабабларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2833–сон қарори билан ташкил этилган вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар билан ҳамкорликда амалга оширилади.


6-§. Алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси
чора-тадбирларини ташкил этиш фаолияти

60. Алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора–тадбирлари қуйидагилардан иборат:


гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг, улар истеъмол қилинишининг, шунингдек алкоголь
ва тамаки маҳсулотлари қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ҳамда ўтказилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш;
мастлик ҳолатида, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақл–ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича профилактика тадбирларини ўтказиш;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни сақлаш, ташиш, ўтказиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл–ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
61. Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги махсус даволаш-олдини олиш муассасаларига мажбурий даволашга юбориш Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Қонуни талаблари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling