Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


-§. Марказлар фаолиятини ташкил этиш тартиби


Download 1.64 Mb.
bet4/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й

2-§. Марказлар фаолиятини ташкил этиш тартиби

15. Марказлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил


26 ноябрдаги «Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий–ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 269–сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
16. Марказлар фаолияти ИИВ Бош бошқармаси ҳамда ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБлар томонидан ҳар чоракда бир маротаба ўрганиб чиқилади, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалий ёрдам кўрсатилади.


3-§. ТШ ИИБ ҲПБлар фаолиятини ташкил этиш

17. Қуйидагилар ТШ ИИБ ҲПБларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисидаги ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш;
ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи
шарт-шароитларни бартараф этиш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ташкил этиш, услубий таъминлаш;
ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), жазони ижро этиш инспекцияси фаолиятига раҳбарлик қилиш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш;
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чоралари қўлланилган шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш;
қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш.
ТШ ИИБ ҲПБиларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
18. ТШ ИИБ ҲПБлари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисидаги ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш соҳасида:
таянч пунктларидан қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)дан темир ва ҳаво йўллари обекътларидаги криминоген вазият ҳақидаги ахборотни талаб қилиб олиш ва умумлаштириш;
криминоген вазият ҳақида олинаётган ахборотни тизимли равишда ўрганишни амалга ошириш, ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларини жойлаштиришда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этишга имкон берувчи омилларни аниқлаш;
ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга йўналтирилган, шу жумладан давлат органлари
ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларнинг истиқболли ва жорий режалаштирилишини ташкил этиш;
ИИБ бошлиқларига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, куч
ва воситаларни оқилона жойлаштириш ва қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этиш;
давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш, шу жумладан тегишли инфратузилмани ривожлантириш бўйича тақдимномалар киритиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида маълумот–ахборот фондини шакллантириш, статистик ҳисоботни юритиш;
б) ички ишлар органлари таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) фаолиятига раҳбарлик қилиш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш соҳасида:
таянч пунктлари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш;
таянч пунктлари ва транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)га амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ишини самарали ташкил этиш учун услубий ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш;
профилактика инспекторлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари томонидан қонунчилик талабларини, хизмат интизомини ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари обрўсини туширадиган бошқа хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги бўйича хизмат текширувларини ўтказиш;
таянч пунктлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлашга, ходимлар томонидан суиистеъмолчилик
ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
таянч пунктлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид давлат дастурлари ва бошқа дастурлар бажарилишини мониторинг қилиш;
ТШ ИИБ ҲПБ кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида белгиланган тартибда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш;
таянч пунктлари ва транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинма, гуруҳ)нинг моддий–техник таъминоти ва инфратузилмасининг ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, профилактика инспекторлари учун муносиб хизмат шароитларини яратиш чораларини кўриш;
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимларининг фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ҳамда уларнинг фаолияти натижаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш, уларга услубий ёрдам кўрсатиш, мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чораклик режаларни ва чора–тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа давлат органлари билан ҳамкорликни ташкил этиш борасида амалга ошириладиган ишларни такомиллаштириш;
транспортда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилишни ташкил этиш;
ваколатлари доирасида темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш;
в) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чоралари қўлланилган шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш соҳасида:
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўймаслик бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чораларни кўриш;
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятига замонавий технологияларни кенг татбиқ этиш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш;
ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи шахслар ҳамда жазони ижро этиш инпекциялари ҳисобида жазо ўтаётган маҳкумларнинг ахлоқан тузалиши ва қайта ҳуқуқбузарлик содир этишларининг олдини олиш мақсадида улар билан олиб бориладиган профилактика ишларини такомиллаштириш;
г) қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил қилиш масалалари бўйича
норматив–ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнда бевосита иштирок этиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий криминалистик техника,
ахборот–коммуникация технологиялари, криминалистик ва маълумотлар тезкор-маълумот базаларининг жорий қилинишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан ахборот–таҳлилий материаллар, шарҳлар ва тавсиялар тайёрлаш;
д) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш;
давлат органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, жамоат бирлашмалари билан биргаликда вояга етмаганларни ўқитиш ва ижтимоий–ҳуқуқий ҳимоялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий кескинликни юмшатиш, ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишнинг асосий шарти сифатида тадбиркорликни ривожлантириш
ва аҳоли бандлигини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
таълим муассасаларида ички ишлар органлари, давлат идоралари ва бошқа ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фуқароларнинг ҳуқуқий онги
ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб масалалари бўйича семинарлар
ва давра суҳбатлари ўтказиш;
е) ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш соҳасида:
профилактика инспекторларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини ташкил қилиш
ва назорат қилиш ҳамда уларнинг фаолияти натижаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва уларга амалий услубий ёрдам кўрсатиш;
мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чораклик режаларни ва чора–тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
таҳлиллар асосида ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган
чора–тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш;
ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларни муҳокамаларида иштирок этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
маҳаллаларда, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир ҳуқуқий мавзуларда тарғибот–ташвиқот ишларини олиб бориш;
амалга оширилган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.
ТШ ИИБ ҲПБларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функциялар
ҳам юкланиши мумкин.
19. ТШ ИИБ ҲПБлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ахборот–таҳлилий ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар (уларнинг нусхалари), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраб олиш;
таянч пунктлари ва транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) фаолиятига раҳбарлик қилиш, уларда юритилаётган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, ижроси ҳақида зарур маълумотларни олиш;
ИИБ бошлиқларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда мансабдор шахсларга ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича, тақдимномалар йўллаш ҳақида таклифлар киритиш;
ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматларидан ички ишлар органлари ҲПБлари зиммасига юклатилган тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишни талаб қилиш;
таянч пунктлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)да қонунийлик ва хизмат интизомига риоя этилиши аҳволини ўрганиш;
таянч пунктларида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари томонидан қонунбузилиши ёки хизмат интизомини бузишга оид ҳолатлар бўйича хизмат текширувлари ўтказиш;
таянч пунктлари ҳамда ҳамда транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)нинг моддий–техника таъминотини яхшилаш, профилактика инспекторларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш.
ТШ ИИБ ҲПБлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Қуйидагилар ТШ ИИБ ҲПБларининг мажбуриятлари ҳисобланади:
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний
ва юридик шахсларнинг мол–мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриш;
таянч пунктларининг иш фаолияти ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва ИИБ бошлиғига тақдим этиш.
ТШ ИИБ ҲПБларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар
ҳам юклатилиши мумкин.
21. Шаҳар – қўрғон ички ишлар бўлим (бўлинма)лари бошлиқлари ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқлари функцияси, вазифаси ҳамда ҳуқуқларидан фойдаланиб, улар билан келишган ҳолда бириктирилган маъмурий ҳудуддаги ички ишлар органларининг таянч пунктлари фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади. Бу борада амалга оширилган ишлари юзасидан ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқларига ахборот тақдим этиб боради.
22. ТШ ИИБ ҲПБларининг фаолияти устидан назорат ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling