Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
-§. ИИВ-ИИББ-ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари фаолиятини ташкил этиш
Download 1.64 Mb.
|
151 сон Буйрук 31-08-17 й
1-§. ИИВ-ИИББ-ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари фаолиятини ташкил этиш
10. Қуйидагилар ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБларининг асосий вазифалари ҳисобланади: ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисидаги ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бартараф этиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шу жумладан вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятини доимий равишда мустаҳкамлаш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш жазоларни ижро этиш инспекциялари фаолиятини, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда назорат қилиш; транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятини доимий равишда мустаҳкамлаш; қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш; ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин. 11. ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБлари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади: а) ҳудуддаги криминоген вазият тўғрисидаги ахборотни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт–шароитларни бартараф этиш соҳасида: ички ишлар органларининг қуйи ва бошқа бўлинмаларидан қишлоқ, овул, маҳаллалар ҳамда туман ва шаҳарлар бўйича криминоген вазият ҳақидаги ахборотни талаб қилиб олиш ва умумлаштириш; криминоген вазият ҳақида олинаётган ахборотни тизимли равишда ўрганишни амалга ошириш, ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларини жойлаштиришда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи омилларни аниқлаш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, уларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт–шароитларни бартараф этишга йўналтирилган, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларнинг истиқболли ва жорий режалаштирилишини ташкил этиш; ИИВ–ИИББ–ИИБ раҳбариятига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, куч ва воситаларни оқилона жойлаштириш ва қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этиш; давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан тегишли инфратузилмани ривожлантириш бўйича тақдимномалар киритиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида маълумот–ахборот фондини шакллантириш, статистик ҳисоботни юритиш; б) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини, шу жумладан вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятини доимий равишда мустаҳкамлаш соҳасида: ТШ ИИБ ҲПБлар фаолиятини ўрганишни ташкил этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, фаолиятини самарали ташкил этиш учун услубий ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш; ходимлар томонидан қонунчилик талабларини, хизмат интизомини ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари обрўсини туширадиган бошқа хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги бўйича хизмат текширувлари ўтказиш; қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан суистеъмолчилик ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ижросининг таъминланиши устидан мониторинг ва назорат ишларини амалга ошириш; кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида белгиланган тартибда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш; ички ишлар органлари таянч пунктларининг моддий-техник жиҳозланиши ва инфратузилмасининг ривожланишини таъминлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш, профилактика инспекторлари учун муносиб хизмат шароитларини яратиш; в) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш жазоларни ижро этиш инспекциялари фаолиятини, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда назорат қилиш соҳасида: муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш, жазоларни ижро этиш инспекциялари фаолиятини, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятни текширишни амалга ошириш; озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўймаслик бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чораларни кўриш; жазоларни ижро этиш инспекциялари фаолиятига, шунингдек қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораларини ижро этиш бўйича фаолиятга замонавий технологияларни кенг татбиқ этиш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш; ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи шахсларнинг ахлоқан тузалиши ва қайта ҳуқуқбузарлик содир этишларининг олдини олиш мақсадида улар билан олиб бориладиган профилактика ишларини такомиллаштириш; г) транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, кадрлар салоҳиятини доимий равишда мустаҳкамлаш соҳасида: ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш фаолиятини ўрганиш; темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа давлат органлари билан ҳамкорликни ташкил этиш борасида амалга ошириладиган ишларни такомиллаштириш; темир йўл вокзаллари ва ҳаво транспортларида фуқароларга тегишли бўлган, хизмат табель қуроллари, ўқ–дорилар, саноатда фойдаланишга мўлжалланган портловчи ашёлар, шунингдек пиротехника ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари айланиши соҳасида қонунбузарликларнинг олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш; ваколати доирасидаги темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш фаолиятини назорат қилиш; д) қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида: ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил қилиш масалалари бўйича норматив–ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ва ушбу жараёнда бевосита иштирок этиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий криминалистика техникалари, ахборот–коммуникация технологиялари, криминалистик ва маълумотлар, тезкор маълумотлар базаларининг жорий қилинишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан ахборот–таҳлилий материаллар, шарҳлар ва тавсиялар тайёрлаш; е) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида: ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро ҳудудий комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш; давлат органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда вояга етмаганларни ўқитиш ва ижтимоий–ҳуқуқий ҳимоялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш борасида тадбирлар белгилаш; аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий кескинликни юмшатиш, ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этишнинг асосий шарти сифатида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш; таълим муассасаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб масалалари бўйича семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш; и) ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш соҳасида: ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш ҳамда уларнинг фаолияти натижаларини умумлаштириш ва уларга амалий – услубий ёрдам кўрсатиш; мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чораклик режаларни ва чора–тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этилишида амалий ёрдам кўрсатиш; таҳлиллар асосида жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларнинг содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт–шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш; ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамаларида иштирок этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чораларини кўриш; маҳаллаларда, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир ҳуқуқий мавзуларда тарғибот–ташвиқот ишларини олиб бориш; ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида давлат, вазирлик ва идоралар дастурларига таклифлар киритиш; ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича хорижий ва жойлардаги илғор тажрибаларни иш фаолиятга тадбиқ этиш ва оммалаштириш чораларини кўриш; амалга оширилган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функциялар ҳам юклатилиши мумкин. 12. ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБлари ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга: ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан ахборот–таҳлилий ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар (уларнинг нусхалари), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ҳамда олиш; ТШ ИИБ ҲПБларнинг ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш, уларнинг ижроси ҳақида зарур маълумотларни олиш; ИИВ–ИИББ–ИИБ раҳбариятига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахсларга ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар йўллаш ҳақида таклифлар киритиш; ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматларидан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари зиммасига юклатилган тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишни талаб қилиш; ТШ ИИБ ҲПБларда қонунийлик ва хизмат интизомига риоя этилиши аҳволини ўрганиш; ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари томонидан қонунийлик ва хизмат интизомини бузишга оид аниқланган ҳолатлар бўйича хизмат текширувлари ўтказиш; ТШ ИИБ ҲПБларнинг моддий–техника таъминотини яхшилаш, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 13. ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБларига қуйидаги мажбуриятлар юкланади: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол–мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўриш; ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари иш фаолияти ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва ИИВ–ИИББ–ИИБ раҳбариятига тақдим этиш. ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин. 14. ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБлари ўзларига юклатилган вазифа, функция ва мажбуриятларни самарали бажарилиши учун жавобгардир. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling