Бундан ташқари, маҳалладаги раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари томонидан ҳамкорликдаги ишлар етарли ташкил этилмаган, аҳоли муаммоларини ҳал этишда сусткашликка йўл қўйилган.
Шофиркон тумани “Навбаҳор” маҳалласи ёшлар етакчиси А.Ахтамов ўзиги бириктирилган хизмат вазифалар ва топшириқларга сусткашлик билан ёндашиб, ўрганиши лозим бўлган мурожаатларни асоссиз тарзда ўрганмасдан фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Жумладан : жорий йилнинг 02 февраль куни Шофиркон туман “Навбаҳор” МФЙ Навбаҳор қилоғида яшовчи фуқаро Фахриддинов Жалолиддин Шахобиддин ўғлининг “Ёшлар дафтари”га кириш масаласида қилган мурожаати орадан 19 кун ўтган бўлсада, ҳалиям ўрганмасдан келаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |