Бизнес ва инновацион менежмент


Download 21.1 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi21.1 Kb.
#1174694
Bog'liq
фан дастурига такриз


Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Н.У.Муродова томонидан 5230200-Менежмент таълим йўналиши 2- курс талабалари учун “Маркетинг” фанидан тайёрланган фан дастурига
Т А Қ Р И З
Иқтисодий ислоҳотларни изчил давом эттириш ва мамлакатни модернизациялаш шароитида маркетинг соҳасидаги янгиликларни корхоналар фаолиятида қўллаш ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички истеъмол бозорини, балки ташқи бозорларни эгаллашга қаратилгандир.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тубдан яхшилаш, сотувчилар ва харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, шу орқали аҳолининг талаб-эҳтиёжларини қондириб, уларнинг турмуш тарзи даражасини юксалтириш, халқаро маркетинг фаолиятини амалда кенг қўллаш билан боғлиқдир.
Ушбу фан дастурида талабаларга маркетинг - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш муаммоларини комплекс, системали ечиш услубларини бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндошиш, рақобатдош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қуйгандир. “Маркетинг” фани корхоналарни бозорда иқтисодий мақсадларга эришиш қуроли сифатида қарашга алоҳида эътибор беради.
Фан дастури таркибига 13 та мавзу қўйилган бўлиб, ҳар бир мавзуни мазмун моҳиятини ёритиш учун саволлар мажмуи ҳам келтирилган. Шунингдек, фан дастурила амалий машғулотлар мавзуси, мустақил таълим мавзулари ва фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати ҳам келтирилган.
Мазкур фан дастури 5230200-Менежмент таълим йўналиши 2- курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ушбу йўналишнинг давлат таълим стандартига, ўқув режасига тўлиқ мос келади.
“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Н.У. Муродова томонидан 5230200-Менежмент таълим йўналиши 2- курс талабалари учун “Маркетинг” фанидан тайёрланган фан дастурини ўқув жараёнига фойдаланишга тавсия этаман.


ҚарМИИ “Инновацион иқтисодиёт”
кафедраси мудири, и.ф.д. С.Н.Хамраева

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Н.У.Муродова томонидан 5230200-Менежмент таълим йўналиши бакалавр мутахассислиги 2- курс талабалари учун “Маркетинг” фанидан тайёрланган фан дастурига
Т А Қ Р И З
Мамлакатни модернизациялаш, демократик бозор ислоҳотларини ва иктисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш шароитида маркетинг соҳасидаги халқаро андозаларни мамлакатимиз таълим тизимида қўллаш бўйича ишларни олиб бориш ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.
Маркетинг фанни ўқитишдан мақсад талабаларга замонавий маркетингни ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини ўргатиш ҳамда бозор субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ўрганиш буйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир. Маркетинг фанининг вазифаси талабаларга маркетинг концепциясини, унинг тамойиллари, вазифаларини, бозор субъектларининг ташки бозорларга чиқиш усулларини ва стратегияларини, уларнинг фаолиятига таъсир қилувчи маркетинг муҳитидаги омилларни, истеъмолчиларнинг бозордаги хулқ-авторини, иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усулларини, бозорда фирмаларнинг нарх, товар, коммуникация, экспорт сиёсатини ишлаб чиқиш, бозор конъюнктурасини тахлил қилиш, хулосалар чиқариш ва қарор қабул қилишни ўргатишдан иборат.
Ушбу фан дастурида талабаларга маркетинг - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш муаммоларини комплекс, системали ечиш услубларини бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндошиш, рақобатдош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қуйгандир. “Маркетинг” фани корхоналарни бозорда иқтисодий мақсадларга эришиш қуроли сифатида қарашга алоҳида эътибор беради.
Фан дастури таркибига 13 та мавзу қўйилган бўлиб, ҳар бир мавзуни мазмун моҳиятини ёритиш учун саволлар мажмуи ҳам келтирилган. Шунингдек, фан дастурила амалий машғулотлар мавзуси, мустақил таълим мавзулари ва фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати ҳам келтирилган.
Мазкур фан дастури 5230200-Менежмент таълим йўналиши 2- курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ушбу йўналишнинг давлат таълим стандартига, ўқув режасига тўлиқ мос келади.
“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси Н.У. Муродова томонидан 5230200-Менежмент таълим йўналиши 2- курс талабалари учун “Маркетинг” фанидан тайёрланган фан дастурини ўқув жараёнига фойдаланишга тавсия этаман.
ҚарМИИ “Бизнес ва инновацион менежмент”
кафедраси мудири, доц. А.Н. Рахимов
Download 21.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling