Меҳнатнинг усул услубларини такомиллаштириш ҳамда уларни жорий қилишни ташкил этиш
Download 20.97 Kb.
|
МЕҲНАТНИНГ УСУЛ УСЛУБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МЕҲНАТНИНГ УСУЛ УСЛУБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Иш операцияси, меҳнат усули, услуби, ҳаракат тушунчалари. Ишлаб чиқариш корхоналарида илғор меҳнат усуллари ва услубларини ўрганиш ва жорий қилиш меҳнатни илмий ташкил этишнинг энг асосий йўналишларидан биридир. Ишчиларнинг унумдорлигини ошириш ва жиҳозлардан унумли фойдаланишнинг энг таъсирчан воситаларидан бири энг оқилона меҳнат усуллари ва услубларини танлаб олиш ҳамда жорий қилишдир. Меҳнат усуллари ва услубларини ўрганиш, рационаллаштириш ва жорий қилиш учун аввало меҳнат жараѐнларини меҳнат услублари ва меҳнат ҳаракатларига тўғри ажрата билиш керак. Меҳнат жараёни - бажарувчи томонидан аниқ ишни бажариш давомида амалга ошириладиган мақсадга мувофиқ ҳаракатлар мажмуасидир. Меҳнат жараѐни ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг асоси ҳисобланади. Меҳнат жараѐнининг самарадорлигини ошириш учун бу жараѐнда қатнашаѐтган меҳнат унумдорлигини ошириш лозим. Бу эсамеҳнат усули ва услубларини такомиллаштиришни, самарали усул ва услубларни жорий қилишни назарда тутади. Меҳнат усули - ишчининг технологик жиҳатдан бўлинмайдиган операцияларнинг маълум қисмини ижро этиш учун тугалланган кенг ҳаракатлари йиғиндисидир. Меҳнат усули ўз навбатида кенг меҳнат ҳаракатларига бўлинади. Ишчининг меҳнат усулининг маълум қисмини бажариш учун танаффуссиз битта ѐки бир неча узлуксиз бажариладиган тор ҳаракатлари йиғиндисига кенг меҳнат ҳаракатлари деб аталади. Кенг ҳаракатлар ўз навбатида тор ҳаракатларини ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришни тизимтик равишда механизациялаш ва автоматлаштириш жараѐни амалга ошаѐтганига қарамасдан ҳозирги вақтда кўплаб корхона ва ташкилотларда қўл меҳнатининг улуши кўплигича қолмоқда. Шу сабабли, иш усуллари ва услубларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш катта аҳамияга эга. Ишга боғлиқ ҳолда иш усулларини ўрганиш, улардан рационалини танлаш ва ишлаб чиқаришга қўллаш меҳнат унумдорлигини ўстиришнинг муҳим захираларини топишга йил очиб беради. Меҳнат усуллари ва услубларини ўрганиш, самаралисини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга қўллашга қуйидагилар орқали эришиш мумкин: якка ишчилар бажарувчи меҳнатнинг давомийлигини ва йилларини ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали, жисмоний томондан қийинларини осон ва оддийроғига алмаштириш орқали; самарали меҳнат услубларини аниқлаш ва самарали бўлиши томон ҳаракатнинг асосий йўналишларини белгилаш, иш бажариш давомида меҳнат ҳаракатларини камайтириш ва шу кабилар орқали эришиш мумкин. Меҳнат услуби қанчалик рационал бўлса ва меҳнат ҳаракатларини қанчалик иқтисод қилинаѐтган бўлса, ишчи меҳнатининг самарадорлиги ва унинг иш қобилияти ҳам шунчалик юқори бўлади. Меҳнат усуллари ва услублари бажарувчининг тайѐргарлиги ва малакасига, иш тажрибасига, унинг жисмоний ва асабий-руҳий ҳолатига ҳам боғлиқдир. Шу сабабли, меҳнат усуллари ва услублари самарадорлигини оширишда ушбуларга эътиборни қаратиш керак. Меҳнат усулларини бажаришнинг самарали йилларини ишлаб чиқиш ва танлаб олиш учун ҳамма алоҳида-алоҳида меҳнат ҳаракатларини ва меҳнат ҳаракатларининг мазмунини ва мўнжалланган ишга қанчалик мувофиқлигини ўрганиб чиқиш керак. Буни ишлаб чиқариш илғорлари ишини кузатиб ѐки ҳар бир ҳаракатнинг мақсадга қанчалик мувофиқлигини ѐки қанча давом этишини батафсил таҳлил қилиш амалга ошириш мумкин. Меҳнат усулларини бажаришнинг самарали бўлишига эришишнинг мухим йўналишлари қуйидагилардир: 1. Меҳнат ҳаракатларини тежаш. Ишчи бажарадиган иш усули имкон қадар қисқа ва энг зарур ҳисобланган меҳнат ҳаракатларидан иборат бўлиши керак. Ортиқча ва кераксиз меҳнат ҳаракатларини йўқотиш лозим. 2. Меҳнат ҳаракатларини тўғри тақсимлаш. Оғирроқ ишларни ўнг қўлда бажариш, нисбатан енгилларини чап қўлда бажариш, баъзи ишларни эса бармоқлари билан бажариш мумкин. 3. Меҳнат ҳаракатларини бир вақтда бирданига олиб бориш, яъни ҳаракатларни параллел бўлишига эриши. Ишчи қўлида бир ишни бажараѐтган вақтида кўзи билан бошқа дастгохлар ишини кузатиши ѐки хизмат кўрсатиш худудидаги иккинчи дастгохга томон ҳаракатланиши мумкин. Бунда улар бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаракатни амалга оширадилар. 4. Иш усулларини самарали бўлиши учун қулай шароитни танлаш. Ишчилар иш усулларини турли шароитларда турлича вақт оралиғида бажарадилар. Масалан, йигирув машинасида ишлаѐтган йигирувчи пилик турган ғалтакни алмаштиришни турли вақтда бажаради. галтакдаги ип тўла тугагач, уни алмаштириш бирмунча кўпроқ вақт талаб этади. Шу билан биргаликда, машинадаги пилик ғалтакларининг катта қисми бир вақтнинг ўзида алмаштиришни талаб қилиши мумкин. Бундай холларда йигирувчи, ғалтакдаги пилик тугамасдан туриб, аста-секинлик билан ғалтак алмаштиришни бошлаб юбориши мумкин. Шунда машинадаги урчуқларни ишламасдан тўхтаб қолишининг олди олинади. 5. Кучни тежаш. Ишчи ҳамма вақт тўғри ҳаракат қилишга одатланиши лозим. Шунда иш куни давомида унинг мускуллари камроқ чарчайди, асаб тизими камроқ қўзғалади. Ўтириб бажарадиган ишларни тик туриб бажарадиган ишлардан имкони борича ажратиб олиш керак. 6. Иш усулларини бажаришда аниқликка ва тартибга эътибор бериш. Иш усулларини аниқ ва батартиб бажариш лозим. Тўқимачилик корхоналарида энг кўп тарқалган - узилган ипларни улашда ишчилар аниқ ҳаракат қилишлари, уланган ип қолдиқларини қолдирмасдан қирқиб ташлашлари лозим. Акс холда, ушбу нотўғри уланган ип яна узилиши мумкин, бу билан ишчининг бандлиги янада ошиб кетади. Мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланиши учун унинг корхона ва ташкилотларидаги иш усулларини такомиллаштириб бориш, меҳнат физиологияси ва психологияси талабларига қатъий риоя қилиш, илғор тажрибани тезда пайқаш, уни ўрганиш ва тезда оммалаштириш чораларини кўриш лозим. Download 20.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling