Меҳнат усуллари ва услублари классификацияси.
Меҳнатнинг самарали усул ва ҳаракатларини ўрганиш ҳамда танлашда меҳнат ҳаракатларини тежашнинг асосий тамойилларидан келиб чиқиш лозим, айниқса:
1. Меҳнат усуллари шундай бўлиши керакки, унда иш майдонида ишчиларнинг иккала қўли ҳам энг оптимал ва мақсадга мувофиқ ҳаракат қилиши лозим;
2. Махсус мослама юки механизм ѐрдамида оѐқда бажариш мумкин бўлган ишни бажаришдан ишчининг қўлини бўшатиш лозим;
3. Меҳнат усулларининг ритмик (тўхтовсиз) ҳаракатини сақлаш лозим ва иккала қўлини бир вақтда ишлашини тайинлаш лозим;
4. Ҳаракатларни бажариш тартиби шундай бўлиши керакки, унда олдинги ҳаракат кейинги ҳаракат бошига ўтиши лозим. Меҳнат услубларини лойиҳалаѐтганда алоҳида усулларни вақт бўйича мақсадга мувофиқ жойланишини ҳисобга олиш лозим.
Ишчи томонидан юзага келган меҳнат усулини иқтисодийидан келиб чиқиб, улар қуйидагиларга бўлинади:
- меҳнат фаолияти мақсадига етиш учун керакли бўлган асосий усуллар (улар ҳам технологик, ҳам ѐрдамчи бўлиш мумкин);
- асосий усулларини аниқлаштиришдан тўлдирувчи (тўғриловчи) усуллар, уларни бажаришда меҳнат шароитидан четланишни ҳисобга олиб бориш лозим;
- керакмас ва асосий усулларни бажаришга ҳалақит қилувчи ортиқча усуллар.
Ортиқча усуллар етарли малакага эга бўлмаган ва бажарилаѐтган ишдаги янги ишлаб чиқарувчи ва қўйилган мақсадга эриша олмаганларга тўсқинлик қилувчи ҳато усуллардир. Бажарувчининг ортиқча хатолари ва авария шароитида бажарадиган иш усуллари ишни бажариши ортиқча вақт, куч ва шижоатни сарфлашга олиб келади. Бажарувчида буларни юзага келтирувчи шарт ва сабабларни ўрганаѐтиб, уларни меҳнат жараѐнидан четлатишга эришмоқ лозим. Меҳнат жараѐнида ишчи иш усулини бажариш вақтида қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. узун ва қисқа; вертикал ва горизонтал; рационал ва тўғри чизиқли; индивидуал ва аралаш; узлукли ва узлуксиз; доимий танаффусли йўналишдаги; мақсадли ва мақсадсиз; иш билан банд ва бўш ҳаракатлар .
Меҳнатнинг илғор усуллари ва услубларини ўрганиш
Do'stlaringiz bilan baham: |