Бизнесда таваккалчилик (риск)ни бошқариш


Download 82 Kb.
bet3/4
Sana21.06.2023
Hajmi82 Kb.
#1639823
1   2   3   4
Bog'liq
Бизнесда таваккалчилик (риск)ни бошқариш

9.3.Таваккалчиликни бошқариш.
Юқорида таъкидлаганимиздек, аксарият ҳолларда иқтисодий баҳолашлар ва бошқарув қарорлари кўп вариантли бўлиб, эҳтимоллик характерига эга. Шу сабабли хато янглишиш бу жараёнда табиий бўлганда, барибир нохуш ҳолдир. Қуйидаги шароитда менежер:
• таваккалчиликдаги хавф эҳтимолини;
· у хавф даражасини пасайтириш чораларини;
· эҳтимол қилинаётган зарарни қоплаш йўлларини олдиндан ҳисоб-китобини қилиши лозим. Таваккалчиликни áîøқàðèøнинг моҳияти ҳам ана шунда.
Таваккалчиликни бошқариш фаолияти менежмент соҳасида энг тез ривожланиб бораётган профессионал фаолият ҳисобланади. Ғарб фирмаларининг штатида айнан шу хавфни камайтиришга жавоб берувчи таваккалчилик бўйича лавозим мавжуд (таваккалчи-менежер). Улар фирма раҳбарлари билан бир қаторда хавф-таваккалчилик бўйича қабул қилинадиган қарорларда қатнашадилар ва унинг оқибати учун баб-баравар жавоб берадилар.
Таваккалчилик корхонаси банкротликка олиб борадими ёки аксигами— бунинг миқдорий ўлчовни билиш ўта зарурдир.

ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР.


Бозор иқтисодиёти шароитида таваккалчиликлар ва уларни турлари. Таваккалчиликлар (рисклар)нинг тарифи ва уларни доимий мавжудлиги ҳақида. Таваккалчиликлар, хавф-хатарлар (рисклар) ҳаётда мавжудлигини тан олиш. Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабларга кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан ифодаланади. Шу маънода:
Таваккалчилик-бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф эҳтимоллигини зиммасига олинган ҳолда қилинадиган ҳаракат.
Таваккалчилик— бу ресурс ёки даромаддан тула ёки қисман йўқотиш хавфи. Таваккалчилик— бу ноаниқлиқ шароитида ҳар қандай довюрак менежер учун табиий ҳолат, вазият. Таваккал—ботирнинг иши. Таваккалчилик— бу омадсиз оқибатнинг миқдорий баҳоланиши.
Хавф—бирор кунгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эҳтимоллиги, хатар; кўрқинч. Хатар—бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган шароит; хавф; таҳлика. Хавф-хатар—хавф ва хатар, бирор нарсадан қўрқиш. Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эҳтимоллик билан боғланилаётган бўлса, хатар иборасида эса асосий урғу шароитга, ва­зиятга бериляпти. Учинчисида ҳар иккала тушунча бир хил маъ­нода талқин қилиняпти. Бизнинг фикримизча, бошқаришда, хусусан, таваккалчиликда хавф тушунчасини қўллаш маъқулроқдир. Чунки айнан бу ту­шунча эҳтимоллик, ноаниқлик тушунчалари билан ўзаро ҳамо-ҳангдир. Бизнеснинг барча ташаббускорлари таваккалчиликка боришлари зарур. Кредитлар қисқа муддатли, ўрта муддатли, ўзоқ муддатли кредит турларига бўлинади. Кредитлар олишдаги рисклар уларни бошқариш.



Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling