Бизнесда таваккалчилик (риск)ни бошқариш


Download 82 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi82 Kb.
#1639823
  1   2   3   4
Bog'liq
Бизнесда таваккалчилик (риск)ни бошқариш


Бизнесда таваккалчилик (риск)ни бошқариш
Режа:

  1. Таваккалчилик ва хавф турлари.

  2. Таваккалчилик ва хавф-хатарларнинг аҳамияти.

3.Таваккалчиликни бошқариш.


1. Таваккалчилик ва хавф турлари.
Америкалик ишбилармонларга хос бўлгаи таваккалчиликни Америка иқтисодиётига "чапани" муҳожирлар олиб келгамлар ва сингдирганлар. Улар ўтроқ, ва эҳтиёткор ерли аҳолини ўз ишбилармонлик фаолиятида таваккалчилик ҳам қилиб туришга мажбур этишган.
Америкача таърифга кўра, таваккалчилик- бу бирон иш бнлан шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишлар қутулиб қолиш имконияти. Албатта, баъзи хавфларни суғурта компаниялари билан шартнома тузиш орқали олдини олиш мумкин. Бироқ, хавфнинг асосий оғирлиги, яъни:
менежернинг хатоси;
• нарх ўзгариши;
• талабиинг сусайиши;
• нотўғри танланган лойҳа;
•ишчиларнинг норозиликлари бошқа ишбилармоннинг елкасига тушади.
Аммо, умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик таваккалчиликсиз мумкин эмаслигидан гувоҳлик беради. Кимки ҳеч бир таваккал қилмаса, охир-оқибатда хонавайрон бўлади.
Шундай қилиб, таваккалчилик ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки ҳар қандай банк фаолиятининг вазиятга боғлиқ, бўлган томони бўлиб, шу фаолиятнинг охири нима билан тугаши ноаниқлигини ва омад юришмаса, оқибатда зарар куриши мумкинлигини акс эттиради.
Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабларга кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан ифодаланади. Шу маънода:
Албатта, бу ерда янглишиш хатари ёки режанинг бажарилмас­лик хатари ва ҳоказо юқоридагидек кўпмаъноликни бермайди ва у эҳтимоллик даражаси билан эмас, балки аниқ, бир шароит, ва­зият билан чамбарчас боғланган ҳолда қаралади. Шундай қилиб, таваккалчилик бир бутун жараёндир. Уни қуйидагича тасвирлаш мумкин. Эртанги кун ёки бўлажакда нима бўлишини олдиндан аниқ, башорат қилиб бўлмас экан, барча қабул қилинадиган қарорлар таваккалчилик билан боғланган. Шу сабабли таваккалчиликдан қочмаслик керак, балки уни олдиндан кўра билиб, турилиши мумкин бўлган хавф даражасини пасайтиришга ҳаракат қилиш лозим.
Бизнеснинг барча ташаббускорлари таваккалчиликка боришлари зарур.
Таваккалчилик даражаси
Фойда ёки зарар даражаси
Бугунги кунда адабиётларда таваккалчилик билан боғлиқ, бўлган эҳтимолликни турлича тушунчаларда, яъни: Хавф, Хатар.
Республикада суғурта компаниялари мол-мулк, уй ҳайвонларини, тижорат ишларини, фуқароларни суғурта қиладилар. Кучмас мулкнинг ҳамма турлари суғурта қилишда қабул этилади. Бундан ташқари юкларни ташиш, банкротлик, валюта инвестицияларн, фойдалар, кредитлар, тўловлар, ходимлар, ишсизлик сугурта килинади.
Уларнинг баъзиларини келтирамиз:
Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади.
• қўшимча ишчи кучига, бозорнинг аҳволи ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотга, етарлича молиявий маблағларга эга бўлган корхоналар орасида шериклар ахтариш;
» тор соҳаларнинг қайси бирида хавф ҳаммадан кўп бўлса, ўша соҳада ташқи маслаҳатчи-экспертлар хизматидан фойдаланиш;
• хавфни олдиндан билиш, тусмоллаш: тор жойларни ва хавф манбаларини аниқлаб олиш;
• ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларининг бир қисми ҳисобига захира жамғармаси тузиш;
• бизнесни ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавфнинг бир қисмини бошқа шахслар ёки ташкилотларга етказиш.



Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling