Бизнесни солиққа тортиш (номутахассислик, кундузги)


Download 441.15 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi441.15 Kb.
#1522089
  1   2
Bog'liq
Bizness


Бизнесни солиққа тортиш (номутахассислик, кундузги)
ЯН ТЕСТ

  1. Қайси жавобда бизнеснинг асосий функциялари тўғри келтирилган?

Iqtisodiy – Inavatsion - Ijtimoiy

  1. Солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчиларни гуруҳлаш жараёнини қайси омилларга қараб аниқлаш мумкин?

Ishchilar soni chegarasi
Tovar aylanmasi chegarasi
Kapital hajmi chegarasi

  1. Солиққа тортиш мақсадида бизнес субъектлари қандай тоифаларга ажратилади?

Kichik bizness – O`rta biznes – Yirik biznes

  1. Кичик бизнеснинг афзалликлари қайси жавобда тўғри келтирилган?

Kichik boshlang`ich kapital - Kichik xarajatlar - Qaytaruvchanlik

  1. Ўрта бизнеснинг афзалликлари қайси жавобда тўғри келтирилган?

Ko`p ish o`rinlari – Yuqori kapital – Yuqori daromad - Barqarorlik

  1. Бизнесмен тушунчасига тўғри берилган таърифни топинг.

Бизнесмен -деганда даромад олиш мақсадида, мас’улиятни зиммасига олган ҳолда, жамиятга фойда келтирувчи бирон-бир иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган шахс тушунилади.
7. Қайси жавобда бизнеснинг фаолият мақсадлари бўйича тўғри жавоб келтирилган? Tijorat va Notijorat
8. Бизнес эгалари қандай шаклларда бўлади?
YaTT, Shirkat, Korparatsiya.
9. Бюджет ташкилотларига 2023 йил учун белгиланган ижтимоий солиқнинг ставкаси келтирилган тўғри жавобни топинг.
25%
10. “SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари” уюшмаларига 2023 йил учун белгиланган ижтимоий солиқнинг ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 7%
11. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчиларга ижтимоий солиқнинг ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 4.7%
12. Ижтимоий солиқ тўловчилари тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. O‘zbekiston Respublikasining yuridik shaxslari;
13. Ижтимоий солиқ тўловчилари тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. O‘zbekiston Respublikasida faoliyatni doimiy muassasa orqali amalga oshiruvchi O‘zbekiston Respublikasi norezidentlari bo‘lgan yuridik shaxslar, chet el yuridik shaxslarining vakolatxonalari va filiallari;

14. Ижтимоий солиқ тўловчилари тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. Jismoniy shaxslar


15. Ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. Ish beruvchining xodimlar mehnatiga haq to‘lashga doir xarajatlari ijtimoiy soliqning (bundan buyon ushbu bo‘limda soliq deb yuritiladi) soliq solish obyektidir.
16. Ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. O‘zbekiston Respublikasi hududida ishlash uchun chet ellik xodimlar bilan ta’minlash yuzasidan xizmatlar ko‘rsatishga doir shartnomalar bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi norezidenti bo‘lgan yuridik shaxsga to‘lanadigan chet ellik xodimlarning daromadlari ham soliq solish obyektidir.
Jismoniy shaxslarning ayrim toifalari uchun ular tomonidan tadbirkorlik faoliyatini va (yoki) yakka tartibdagi mehnat faoliyatini amalga oshirish soliq solish obyektidir.
17. Ижтимоий солиғини тўловчилар кимлар?
18. Ижтимоий солик туловчиларнинг айрим тоифалари учун пасайтирилган солиқ ставкалари кайси меёрий хужжатга асосан белгиланиши мумкин?
: Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан пасайтирилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин
19. Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган холда тузилган дехкон хужаликлари ижтимоий соликни қайси муддатга туловни амалга оширади? йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи
20. Бюджет ташкилотлари бўйича 2023 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумларининг неча фоизи бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақсимланади? 99.2 %
21. Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистоннинг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича ижтимоий солиқ ҳисоботи қачон топширилади? Xisobot yilidan keying yilning 25 – martiga qadar

22. Фойда солиғининг объекти тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг?


Yuridik shaxs uchun - Jami daromad va xarajatlar o`rtasidagi farq Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiryotgan norizident uchun – Doimiy muassasaning jami daromadi va xarajati o`rtasidagi farq Norezident uchun – O`zb Res da manbalardan olgan daromadlari YaTT uchun – Jami daromad va xarajatlar o`rtasidagi farq
23. Банклар учун фойда солиғининг 2023 йил учун ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 20%
24. Ўзгаришларга асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг номи солиқ кодексида қандай келтирилган?
Foyda solig’i
25. Полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчиларга 2023 йил учун фойда солиғи ставкаси белгиланган жавобни танланг. 20%
26. Фаолиятининг асосий тури мобил алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган корхоналарга 2023 йил учун фойда солиғи ставкаси тўғри белгиланган жавобни танланг. 15%
27. Товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган солиқ тўловчиларга 2023 йил учун фойда солиғи ставкаси тўғри белгиланган жавобни танланг. 7.5%
28. Қуйидаги корхоналардан қайси бири ихтиёрий равишда фойда солиғини тўлаш тартибини танлаши мумкин?100 mln.so`m29. Фоиз тарзида олинган даромадлар қайси субъектлардан тўлов манбаида ушлаб қолинмайди? Notijorot tashkilot – Budjet tashkilot – Jismoniy shaxs – O`zb norezidentlari # Quyidagilardan manbaidan ushlab qolinadi
30. Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларни аниқланг.
: устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса тарзида олинган маблағлар.
акцияларни (улушларни) жойлаштириш нархининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқча суммаси.
31. Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларни аниқланг. реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) тарзида бошқа шахслардан олинган маблағлар. Sug`urta shartnomasi bo`yicha sug`urta tavoni.
32.Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларни аниқланг.
O`zbekiston Res prezidenti yoki vazirlar maxkamasi qarorlari bo`yicha tekinga olingan mol mulk
33. Қуйидагилардан қайси бири солиққа тортиш мақсадида жами даромад таркибига киритилиши лозим?
Ushbu bo‘lim maqsadida jami daromadga (bundan buyon ushbu bo‘limda daromad deb yuritiladi) har qanday shaklda va (yoki) har qanday faoliyatdan olinishi lozim bo‘lgan daromadlar (bundan buyon matnda olingan daromadlar deb yuritiladi), xususan, quyidagi daromadlar kiradi:
1) tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromad;
2) kredit (qarz, mikrokredit va boshqa moliyaviy operatsiyalar) bo‘yicha mukofot tarzidagi daromad;
3) sug‘urta, qayta sug‘urta tashkilotining sug‘urta, qayta sug‘urta qilish shartnomalari bo‘yicha daromadi;
4) REPO operatsiyalari bo‘yicha daromad;
5) qimmatli qog‘ozlar va (yoki) muddatli bitimlarning moliyaviy vositalariga doir operatsiyalar bo‘yicha ushbu Kodeksning 327 — 329-moddalariga muvofiq olingan daromad;
6) amortizatsiya qilinadigan aktivlarning va boshqa mol-mulkning ushbu Kodeksning 298-moddasiga muvofiq chiqib ketishidan olingan daromad;
7) moliyaviy ijara (lizing) shartnomasiga binoan mol-mulkni berish bo‘yicha pul mukofoti tarzidagi daromad;
8) mol-mulkni mulk ijarasiga (ijaraga) berishdan olingan daromad, bundan moliyaviy ijara (lizing) mustasno;
9) royalti;
10) ushbu Kodeksning 299-moddasiga muvofiq tekin olingan mol-mulk (olingan xizmatlar);
11) inventarizatsiya natijasida aniqlangan ortiqcha tovar-moddiy zaxiralarning va boshqa mol-mulkning qiymati tarzidagi daromad;
12) qonunchilikda belgilangan tartibda majburiyatlarni hisobdan chiqarishdan olingan daromad, bundan ushbu Kodeksning 317-moddasiga muvofiq ilgari chegirib tashlanmagan xarajatlarni hisobdan chiqarishdan olingan daromadlar mustasno;
13) ushbu Kodeksning 300-moddasiga muvofiq talab qilish huquqidan o‘zganing foydasiga voz kechish shartnomasi bo‘yicha olingan daromad;
14) ushbu Kodeksning 301-moddasiga muvofiq ilgari chegirib tashlangan xarajatlar yoki zararlarning o‘rnini qoplash tarzidagi daromad;
15) ushbu Kodeksning 302-moddasiga muvofiq xizmat ko‘rsatuvchi xo‘jaliklardan olinadigan daromad;
16) ushbu Kodeksning 319-moddasiga muvofiq birgalikdagi faoliyatda ishtirok etishdan olingan daromad;
17) qarzdor tomonidan e’tirof etilgan yoxud qarzdor tomonidan sudning qonuniy kuchga kirgan hujjati asosida shartnoma majburiyatlarini buzganlik uchun to‘lanishi lozim bo‘lgan jarimalar, penyalar va boshqa sanksiyalar, shuningdek zararlarning (ziyonning) o‘rnini qoplash summalari;
18) muvofiq kursdagi ijobiy farq;
19) dividendlar va foizlar;
20) ishonchli boshqaruv muassisi tomonidan mol-mulkni ishonchli boshqarishdan olingan daromad;
21) shakllantirilish xarajatlari ushbu Kodeksning 44 va 45-boblarida belgilangan tartibda va shartlarda xarajatlar tarkibiga qabul qilingan, qayta tiklangan zaxiralar summalari;
22) aksiyador, ishtirokchi yuridik shaxs foydasiga o‘z ulushining (ulushi bir qismining) qiymatini olishdan voz kechgan taqdirda, mazkur yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali) kamayishi munosabati bilan olgan daromad;
23) korxonani mol-mulk majmui sifatida sotishdan olingan daromad;
24) ushbu Kodeksning VI bo‘limida belgilangan hollarda va tartibda narxlarga tuzatishlar kiritish tufayli olingan daromad;
25) ushbu Kodeksning VII bo‘limida belgilangan hollarda va tartibda nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foyda tarzidagi daromadi;
251) ushbu Kodeks 248-moddasining to‘rtinchi qismida belgilangan hollarda va tartibda soliq bazasiga tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan kelib chiqqan holda tuzatish kiritish natijasida olingan daromad;
26) alohida hisobi mavjud bo‘lmagan va (yoki) ulardan maqsadli foydalanilmagan maqsadli mablag‘lar tarzidagi daromad (bundan budjet to‘g‘risidagi qonunchilik normalari qo‘llaniladigan budjet mablag‘lari mustasno);
27) boshqa daromadlar.

34. Қуйидаги чиқимлардан қайси бири иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади? Илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар


35. Инвестициявий чегирмалар бўйича янги технологик ускуналарга қилинган инвестициялар миқдорининг қанча қисмини чегиришга рухсат этилган? 20%
36. Ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағларнинг қанча қисмини фойда солиғи базасини аниқлашда чегиришга рухсат этилган? 10%
37. Қуйидаги чиқимлардан қайси бири иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади? Геологик жиҳатдан ўрганиш, қидириш ва табиий ресурсларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари
учун харажатлар
38. Акциядорлар жамияти фойдасидан акция эгасига хар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисм деганда нимани тушунасиз? Dividend
39. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? : қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан,улар мавжуд бўлмаганда эса, солиқ тўловчи томонидан белгиланган нормалардан ортиқча товарлар йўқолиши
40. Текин олинган мол-мулкнинг (хизматларнинг) бозор қиймати қайси ҳужжат билан тасдиқланиши керак? 42 savol bn bir xil
42. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган?
42. Текин олинган мол-мулкнинг (хизматларнинг) бозордаги қиймати қайси ҳужжат билан тасдиқланиши керак? : юклаб жўнатишга, етказиб беришга ёки топширишга доир ҳужжатлар, маҳсулот етказиб берувчиларнинг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар), оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар, биржа хабарлари, давлат статистика органларининг маълумотлари

43. Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда солиғининг 2023 йил учун ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 0%


44. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинадиган даромадлари бўйича фойда солиғининг 2023 йил учун ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 0%
45. Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар фойда солиғининг 2023 йил учун солиқ ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 0% Daromadlarning kamida 90 5 ijtimoiy sohadan olgan bo`lsa
46. Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари фойда солиғининг 2023 йил учун солиқ ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 0%
47. Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар фойда солиғининг 2023 йил учун солиқ ставкаси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 0%
48. Қуйидагиларнинг қайси бири Солиқ кодексига асосан ишончли шахс сифатида танланиши мумкин? Ishtirokchilardan hech bo`lmaganda bittasi o`zb soliq rezidenti bo`lgan yuridik shaxs yoki YaTT bo`lsa.
49. Оддий ширкат фойдасини солиққа тортиш мақсадида солиқ объекти (фойда) қандай аниқланади? Birgalikda ishlab chiqargan tovarni realizatsiya qilishdan olgan daromadi – Birgalikda ishlab chiqarilib realizatsiya qilingan tovarlarga to`g`ri keladigan birgalikda faoliyatga kiritilgan mablag`lar summasi
50. Оддий ширкатнинг биргаликда олган фойдаси нимага асосан иштирокчилари ўртасида тақсимланади? Kiritgan ulushiga yoki shartnoma shartlariga muvofiq
51. ЯТТ учун қайси ҳолатда фойда солиғини мажбурий тўлаш тартиби белгиланган? Yillik tavar aylanmasi 1 mlrd so`mdan oshgan taqdirda
52. ЯТТ солиқ базасини ҳисоблашда амортизация ажратмаларини даромаддан чегириш ҳуқуқига эгами? амортизация ажратмалари активдан ЯТТ фаолиятида фойдаланилган тақдирда жами даромаддан чегириб ташланади
53. ЯТТнинг унга мулк ҳуқуқи асосида, шунингдек бошқа ашёвий ҳуқуқ туфайли тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган даромадларга киритиладими? Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар
54. ЯТТлар учун фойда солиғи базасини ҳисоблашда Солиқ Кодексида неча турдаги усулдан фойдаланиш имкони берилган? 2 taturdagi
55. Қуйидаги формулалардан қайси бири ЯТТлар учун фойда солиғини соддалаштирилган усулда ҳисоблашни акс эттиради? Soliq bazasi jami daromadini 25% miqdorida belgilanadi
56. Қуйидагилардан қайси бири фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23 - кунидан кечиктирмай тўлаши лозим? Jami daromadi joriy soliq davrida 5 mlrd so`mdan oshgan bo`lsa
57. Муассасани “нотижорат ташкилоти” деб эътироф этилиш шартларини белгиланг? 1. Maqsadi daromad olish bo`lmasligi kerak. 2. Olgan radomadlari yoki mol mulkni ishtirokchilar o`rtasida taqsimlanmasligi kerak
58. Қуйидагилардан қайси бири солиқ солиш объекти ҳисобланмайди? ходим соғлигига шикаст етганда зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, белгиланган миқдорлардан ортиқча харажатлар;
жисмоний шахсларнинг пахта йиғим терими ишларини бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар.
59. Узумчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигида 12 киши ишлайди. Тўлиқ ишланган ой учун ҳақиқатда бажарилган ишларга 15 000 000 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. Мазкур ой учун қанча миқдорда ижтимоий солиқ тўланишини аниқланг? 1 800 000 so`m
60. “Кластер” номли фермер хўжалиги пахта-ғалла етиштиришга мўлжалланган бўлиб, ушбу фермер хўжалиги сентябрь ойида пахта йиғим теримида қатнашган ишчиларига 14 350 000 сўм, фуқаролик ҳуқуқий шартнома шаклида пахта йиғим теримига жалб қилинган ишчиларга 45 800 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган. Ушбу фермер хўжалиги учун сентябрь ойига ижтимоий солиқ суммасини ҳисобланг? 0.0 so`m
61. Ижтимоий солиқ ставкалари тўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?

62. Фуқаро Ф. Валиев “Кулолчилик” фаолияти билан ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида шуғулланади. Ушбу фуқарога ижтимоий солиқ суммаси қандай тартибда тўлайди? Bu shaklda yilda bir marta bazaviy hisoblash miqdorida ijtimoiy soliq tolaydi
63. Қонунчиликка мувофиқ солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар ижтимоий солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда … тўлайди? Soliqni ixtiyoriy ravishda
64. Фуқаро А.Машрапов 2022 йил 29 март куни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу фуқарога ижтимоий солиқни тўлаш мажбурияти қайси санадан бошлаб вужудга келади?
1- aprel
64. Захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайси нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади banklar tomonidan — qonunchilikda belgilangan normaning 80 foizidan ko‘p bo‘lmagan miqdorda;
bank operatsiyalarini amalga oshirishga doir litsenziya asosida bank operatsiyalarining ayrim turlarini amalga oshiruvchi yuridik shaxslar va sug‘urta tashkilotlari tomonidan — qonunchilikda nazarda tutilgan normalardan yuqori bo‘lmagan miqdorda.

65. Қуйидагилардан қайси бири солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига кирмайди? ?  қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан, улар мавжуд бўлмаганда эса, солиқ тўловчи томонидан белгиланган нормалардан ортиқча товарлар йўқолиши;


2) умумий овқатланиш корхоналарига ёки бошқа ташкилотларга жойларни текин бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматларнинг қийматини тўлаш;
3) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 376-моддасида назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари;
.
4) дала (сафар) таъминоти, ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўловлар;
5) пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;

6) ушбу Кодекс 377-моддаси биринчи қисми 10-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган моддий ёрдам;


7) хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно;
8) қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалардан ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари;
9) лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари ҳамда ушбу харажатларнинг ўрнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан қоплаш имкони бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар;

11) бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;


12) солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар;
13) солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлари, бундан тадбирларни ўтказишга доир мажбуриятлар қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган ҳоллар мустасно;
14) касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш;
15) маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар (шаҳарларни ва шаҳарчаларни ободонлаштириш бўйича хизматлар, қишлоқ хўжалигига ёрдамлашиш ва хизматларнинг бошқа турлари) кўрсатганлик учун қилинган харажатлар;
16) ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллардан ташқари солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар;
17) ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар, агар бундай факт суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган ва унда ушбу харажатларни амалга оширган солиқ тўловчининг номи кўрсатилган бўлса;
18) даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса;
19) бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар;
20) сотиб олишга, ишлаб чиқаришга, қурилишга, монтаж қилишга, ўрнатишга доир ва амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган бошқа харажатлар, шу жумладан қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳолларида амалга ошириладиган, амортизация чегирмалари воситасидаги харажатлар жумласига киритиладиган харажатлар;
21) солиқ тўловчининг амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг бошланғич қийматига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ киритиладиган харажатлари;
22) ушбу Кодексда чегирмалар жумласига киритиш нормалари белгиланган харажатларнинг мазкур нормалар қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган чегирманинг энг юқори суммасидан ортиқ бўлган сумма;
23) шакллантирилиши ушбу бўлимда ва (ёки) қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилмаган захираларга, захира фондлари ва бошқа фондларга ажратмалар, бундан ушбу Кодекснинг 315, 316 ва 326-моддаларида назарда тутилган нормалар доирасидаги харажатлар мустасно;
24) солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммалари;
25) солиқ тўловчи томонидан бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари;
26) солиқ тўловчи томонидан ушбу Кодекснинг 310-моддасига мувофиқ солиқ солиш мақсадларида харажатлар деб эътироф этиладиган харажатларнинг суммасидан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва айрим чиқимлар;
27) текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси киритилган) харажатлар, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра мол-мулкни ўтказиш, шунингдек телекоммуникация тармоқларидаги тезкор-қидирув тизимининг техник воситаларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш мустасно;
28) ишончли бошқарув муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари, агар ишончли бошқарув шартномасига кўра муассис наф олувчи бўлмаса;
29) нотижорат ташкилотларига ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, бундан бундай бадалларни, йиғимларни ва бошқа тўловларни тўлаш қонун ҳужжатларида (шу жумладан чет давлатларнинг қонун ҳужжатларида) назарда тутилган ва (ёки) ушбу бадалларни, йиғимларни ва бошқа тўловларни тўлаган солиқ тўловчилар томонидан фаолиятни амалга оширишнинг шарти ёхуд мазкур ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар ўз фаолиятини юритиши учун зарур хизматлар тақдим этишнинг шарти бўлган ҳоллар мустасно;
30) солиқ тўловчи томонидан ташкил этилган захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар, агар бундай захираларни ташкил этишга доир харажатлар ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чегирмалар жумласига киритилган бўлса;
31) мол-мулк нархининг пасайиш (қадрсизланиш) суммалари;
32) оддий ширкат шартномаси доирасида шериклар (иштирокчилар) томонидан шартнома шерикларининг (иштирокчиларининг) умумий мулкдаги улушни қайтариш ёки бундай мол-мулкни бўлиш чоғида кўрилган зарарлар;
33) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси томонидан ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчисига солиқни (бўнак тўловларини, жорий тўловларни, пеняларни, жарималарни) ушбу Кодексда солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун белгиланган тартибда тўлаш учун берилган пул маблағлари, шунингдек солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан шу гуруҳнинг иштирокчисига ушбу солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ (бўнак тўловлари, жорий тўловлар, пенялар, жарималар) суммаси аниқлаштирилиши муносабати билан берилган пул маблағлари;
34) товар-моддий қимматликларни яроқсизлиги сабабли (сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ва (ёки) маънавий эскирганлиги, шунга ўхшаш бошқа сабабларга кўра) ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, бундан фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳоказолар) оқибатида кўрилган зарарлар мустасно);
35) муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар (қарзлар) бўйича муддатли қарз учун кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар;
36) хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турлари.

66. Ушбу ЯТТ апрел ойида 15 кун ишлаган. Апрель ойи учун ижтимоий солиқ суммаси қанча ҳисобланади? Oyiga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan kam bo`lmagan miqdorida


67. Якка тартибдаги тадбиркор 2022 йил 10 май куни рўйхатдан ўтиб фаолиятини бошлаган. Фаолият мавсумий бўлганлиги сабабли 2022 йил декабрь ойида фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш учун давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилган. Ушбу ҳолатда Якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими учун ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўладими? Asos bo`ladi
68. Фуқаро Ф. Алиев II гуруҳ ногирони ҳисобланади. Ушбу фуқаро “Автомобил бозорларида воситачилик хизмати” ни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Фуқаро фаолияти доирасида ижтимоий солиқни қанча миқдорда тўлайди? Soliq miqdori uning belgilangan eng kam miqdorining kamida 505 tashkil etishi kerak
69. Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари учун ижтимоий солиқ ставкасини белгиланг? Soliq to`lashdan ozod etiladi
70. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлмаган шахсларни белгиланг?
71. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 64 – savolga yana qara
72. Тадбиркорликнинг қайси шаклида алоҳида юридик манзил талаб этилмайди?
oilaviy tadbirkorlikda bolishi kerak
73. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 64 - savol
74. Оилавий корхона шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турини белгиланг?
Oilaviy korxona aksiz solig‘i to‘lanadigan mahsulotni ishlab chiqarishni va yer qa’ridan foydalanganlik uchun soliq solinadigan foydali qazilmalarni kavlab olishni amalga oshirishi mumkin emas;
Oilaviy korxona faoliyatida zaharli, radioaktiv moddalar va materiallardan, yuqori bosimli asbob-uskunalardan hamda inson va atrof-muhit uchun katta xavf tug‘diradigan boshqa asbob-uskunalardan foydalanishga yo‘l qo‘yilmaydi. Oilaviy korxona foydalanishi mumkin bo‘lmagan moddalar, materiallar va asbob-uskunalarning ro‘yxati O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
Oilaviy korxona tomonidan sanoat tusidagi faoliyatni ko‘p kvartirali uyning turar joylarida amalga oshirishga yo‘l qo‘yilmaydi.
75. Муайян ҳудудда жамланган ўзаро боғлиқ ташкилот гуруҳи нима деб номланади?
76. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйҳатидан ўтказадиган муассаса номини топинг?
77.Бизнес режа тушунчасига таъриф беринг? Бизнес - капитал сарфлаб товар ва хизматлар яратиш орқали фойда топишга қаратилган таваккалчилик ва мулкий жавобгарлик асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият юритиш.
78. Акцияларини исталган шахсга сотадиган жамиятни танланг? Ochiq Aksiyadorlik jamiyati
79. Корхонанинг ички ва ташқи фаолиятини тартибга солувчи, ҳуқуқий кучга эга бўлган меъёрий ҳужжатни топинг?
80. Ишлаб чиқаришда узоқ йил ва кўп марта ишлатиладиган, асосий ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишга мўлжалланган маблағни белгиланг?
81. Товарни сотишдан тушган пул тушуми нима дейилади? Sotishdan tushgan tushum
82. Истеъмолчиларга товар ҳақида маълумот бериш орқали уларнинг товарга бўлган талабини оширишга қаратилган тадбирни белгиланг? Marketing
83. Иқтисодиёт қатнашчиларининг мустақил ва эркин иқтисодий қарор қабул қилиши нима дейилади?
84. Қайси гуруҳдаги даромадлар фақат моддий бойликдан фойдаланиш эвазига орттирилади?
85. Корхонага тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиш билан боғиқ харажатлар қандай харажат дейилади? Ichki xarajatlar
86. Ялпи пул тушуми билан барча ички ва ташқи харажатларнинг фарқи нима деб номланади? Asosiy faoliyat foydasi
87. Бозор иқтисодиётининг асосини ташкил этиб, унинг иштирокчиларини ҳаракатга ундовчи фаолият тури?
88. Ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатлар йиғиндиси нима деб номланади? Tannarx
89. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 65-savol
89. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 65 – savolga qara
90. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 65– savolga qara
91. Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти негизида қандай мақсад туради? Foyda olish maqsadi
92. Якка тартибдаги тадбиркорликнинг иқтисодий асосини қайси шаклдаги мулк ташкил этади?
93. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 65 – savolga yana bir bor qara
94. Ёпиқ акциядорлик жамиятининг аъзолари кимлар ҳисобланади?
95. Қайси жавобда чегириб ташланмайдиган харажатлар тўғри кўрсатилган? 65 – savolga qarang
96. Қайси ҳолларда даромадлар ва харажатларга тузатиш киритилиши лозим?
1) товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгартирилганда;
3) нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

97. Фойда деб норезидентлар учун нималар эътироф этилади? Ozbekiston Resbuplikasi manbalaridan olgan daromadlar


98. Фойда солиғи бўйича жами даромад қайси солиқларни инобатга олмаган ҳолда аниқланади? KKC va Aksiz soliq
99. Қайта ташкил этилаётган ва қайта ташкил этилган юридик шахсларнинг даромадлари деб нималар эътироф этилмайди? Юридик шахс қайта ташкил этилганда, мол-мулкнинг ва пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган номулкий ҳуқуқларнинг қиймати ва (ёки) юридик шахсларни қайта ташкил этиш чоғида ҳуқуқий ворислик тартибида олинадиган (ўтказиладиган), қайта ташкил этилаётган юридик шахслар ўзининг қайта ташкил этилиш санасига қадар олган мажбуриятларининг қиймати янги ташкил этилган, қайта ташкил этилаётган ва қайта ташкил этилган юридик шахсларнинг даромадлари деб эътироф этилмайди.
100. Даромадни эътироф этиш санаси қайси қонунчилик талабларига мувофиқ аниқланади? Buxgalteriya qonunchiligiga muvofiq aniqlanadi agar kodeksga muvofiq aniqlashda faqr bo`lsa. Кодексда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
101. Агар солиқ тўловчининг даромадларига тузатиш киритилса ва муайян бир даромад даромадларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, жами даромадни аниқлашда мазкур даромад неча марта киритилади? Агар муайян бир даромад даромадларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, жами даромадни аниқлашда мазкур даромад фақат бир марта киритилади.
102. Бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа қайси қонунчиликка мувофиқ аниқланади? бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда эътироф этилади.
103. Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечишдан олинган даромад қайси даврда эътироф этилади? Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечишдан олинган даромад талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида эътироф этилади
104. Илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар жумласига нималар киради?
1) жорий солиқ даврида ўрни қопланган, шу жумладан бундай талабларга бўлган ҳуқуқлардан ўзганинг фойдасига қайта воз кечиш йўли билан ўрни қопланган, олдин харажатлар жумласига киритилган, умидсиз (таваккал қилинган) деб эътироф этилган талабларнинг суммалари;
2) чиқимларнинг (харажатларнинг) ўрнини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан олинган маблағларнинг суммалари;
3) суғурта ташкилоти ёки зарар етказган шахс томонидан тўланган зарарни компенсация қилиш суммалари, бундан ушбу Кодекснинг 304-моддасида кўрсатилган суғурта тўловлари мустасно;
илгари чегирмалар жумласига киритилган чиқимларнинг ўрнини қоплашдан олинган бошқа компенсациялар.
105. Фаолияти солиқ тўловчининг асосий фаолиятига хизмат кўрсатишга қаратилган ва солиқ тўловчининг асосий фаолияти доирасида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган хўжаликлар нима деб эътироф этилади? Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар деганда фаолияти солиқ тўловчининг асосий фаолиятига хизмат кўрсатишга қаратилган ва солиқ тўловчининг асосий фаолияти доирасида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган хўжаликлар тушунилади.
106. Чегириб ташланадиган харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши нима деб эътироф этилади? Чегириб ташланадиган харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарар деб эътироф этилади
107. Ўзбекистонда лизинг объектлари сифатида нималар бўлиши мумкин?
Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин.
108. Асосланган харажатлар деганда нималар тушунилади?
Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади.

109. Қайси ҳолларда даромадлар ва харажатларга тузатиш киритилиши лозим?


) товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгартирилганда;
3) нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

110. Ижарага берувчининг розилиги билан ижарага ва бепул фойдаланишга берилган амортизация қилинадиган активга ижарага олувчи томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги капитал қўйилмалар нима деб эътироф этилади?


111. Қуйидаги активлардан қайси бири амортизация қилинмайди?
ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
2) маҳсулдор чорва моллари;
3) ахборот-кутубхона фонди;
4) музей ашёлари;
5) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар;

Download 441.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling